Саидова Садоқат Йўлдошовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма юрак нуқсонлари билан янги туғилгандан 3 ёшгача бўлган болалар антропометрик тавсифи», 14.00.02 – Морфология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4018.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, профессор, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамидулла Абдуллаевич Расулов, тиббиёт фанлари доктори; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Павиа универстети (Италия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятида туғма юрак нуқсони билан туғилгандан 3 ёшгача бўлган болалар антропометрик кўрсаткичларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро вилоятида туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларнинг жисмоний ривожланиш даражасини аниқлашнинг статистик жиҳатдан энг аҳамиятли антропометрик параметрлари аниқланган;
биринчи марта юракнинг эхокардиографик кўрсаткичлари болаларнинг жисмоний ўсиш кўрсаткичлари билан ўзаро жуфт корреляция коэффициенти (Пирсон усули) ёрдамида корреляцион боғлиқлик даражалари аниқланаган;
туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларнинг ёши, тана қисмларининг меъёрий морфометрик параметрлари, чегаралари, ўсиш ва ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда илк бор морфометрик кўрсаткичларнинг ёшга хос хусусиятлари ва тана қисмларининг тизимли ўзгариши асосланган;
туғма юрак нуқсони билан туғилган болалар эхокардиографик ўлчамлари соғлом болалар эхокардиографик ўлчамларидан сезиларли тарзда фарқ қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғма юрак нуқсонлари билан янги туғилгандан 3 ёшгача бўлган болалар антропометрик тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Бухоро вилоятида туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларнинг жисмоний ривожланиш даражасини аниқлашнинг статистик жиҳатдан энг аҳамиятли антропометрик параметрлари ўрганилганлиги таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 3 августдаги 23-m/079 сон хулосаси билан тасдиқланган «Туғма юрак нуқсонлари билан туғилгандан 3 ёшгача бўлган болаларда эхокардиографик кўрсаткичларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.05.2024 йилдаги 46-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.05.2024 йилдаги 2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи бўйича самарали усулларини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: туғма юрак нуқсони билан туғилиш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараёни самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи 75000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: биринчи марта юракнинг эхокардиографик кўрсаткичлари болаларнинг жисмоний ўсиш кўрсаткичлари билан ўзаро жуфт корреляция коэффициенти (Пирсон усули) ёрдамида корреляцион боғлиқлик даражалари ўрганилганлиги таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 3 августдаги 23-m/079 сон хулосаси билан тасдиқланган «Туғма юрак нуқсонлари билан туғилгандан 3 ёшгача бўлган болаларда эхокардиографик кўрсаткичларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.05.2024 йилдаги 46-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.05.2024 йилдаги 2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларда антропометрик ҳамда эхокардиографик кўрсаткичларни Пирсон усулида корреляцион боғлиқлик даражаларини ўрганиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларни, янги замонавий антропометрик ва эхокардиографик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараён самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий антропометрия ва эхокардиографик текширув нархи 75000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларнинг ёши, тана қисмларининг меъёрий морфометрик параметрлари, чегаралари, ўсиш ва ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда илк бор морфометрик кўрсаткичларнинг ёшга хос хусусиятлари ва тана қисмларининг тизимли ўзгариши асослаб берилганлиги таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 3 августдаги 23-m/079 сон хулосаси билан тасдиқланган «Туғма юрак нуқсонлари билан туғилгандан 3 ёшгача бўлган болаларда эхокардиографик кўрсаткичларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.05.2024 йилдаги 46-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.05.2024 йилдаги 2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ўтказилган тадқиқотлар асосида туғилгандан 3 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болаларнинг тана турли қисмларини антропометрик кўрсаткичлари ўрганилди ва баҳоланди. Бу кўрсаткичлар туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларнинг ёшига кўра меъёрий ўзгариш чегаралари асослаб берилган. Иқтисодий самарадорлиги: туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларнинг энг мақбул антропометрик кўрсаткичларнинг ишлаб чиқилганлиги текшириш ўтказиш жараёни самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи 75000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: туғма юрак нуқсони билан туғилган болалар эхокардиографик ўлчамлари соғлом болалар эхокардиографик ўлчамларидан сезиларли тарзда фарқ қилиши исботланган бўлиб таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 3 августдаги 23-m/079 сон хулосаси билан тасдиқланган «Туғма юрак нуқсонлари билан туғилгандан 3 ёшгача бўлган болаларда эхокардиографик кўрсаткичларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.05.2024 йилдаги 46-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.05.2024 йилдаги 2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ўтказилган тадқиқотлар асосида туғилгандан 3 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болаларнинг эхокардиографик кўрсаткичлари ўрганилди ва баҳоланди.Улар минтақамиз болалари учун миллий стандарт сифатида тавсия этилади. Олинган маълумотлар болалар орасида учрайдиган туғма юрак нуқсонини ўз вақтида аниқлаш, эхокардиографик кўрсаткичларни соғлом ва туғма юрак нуқсони билан туғилган болалар орасидаги фарқ нисбатларини аниқлашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларнинг энг мақбул эхокардиографик кўрсаткичларнинг ишлаб чиқилганлиги текшириш ўтказиш жараёни самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий эхокардиография нархи 75000 сўм бюжет маблағлари иқтисод қилинади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Туғма юрак нуқсонлари билан янги туғилгандан 3 ёшгача бўлган болалар антропометрик тавсифи» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгаш раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2024 йил 20 июндаги 01/04/5465-сон хат юборилган.