Шеров Обид Орифбоевичнинг
патентлар мажмуаси асосида ўтказиладиган техника фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ташувчисиз ёд-131 радиоизотопи асосида субстанция олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш”, 01.04.01 – экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (техника фанлари бўйича фалсафа доктори).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3554
Илмий раҳбар: Хужаев Саидахмад, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти, “Радиопрепарат” Давлат Корхонаси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ташувчисиз ёд-131 радионуклиди субстанциясини натрий ёдид шаклида юқори тозаликда олиш усулини ишлаб чиқиш ва тайёр маҳсулотнинг якуний хусусиятларини яхшилаш ҳамда вақтни қисқартириш орқали технологик жараённи такомиллаштиришдан иборат
III Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реакция аралашмасига суюлтирилган сулфат кислотани томчилаб қўшиб теллур қўшимчаларидан чуқур тозалашни таъминлайдиган, ёд-131ни ёпиқ дистиллаш мосламасида қўшимча тозалаш усули ишлаб чиқилган;
ёд-131 радионуклидининг сорбсия даражаси 99,0 %гача бўлган 131И- ионларга нисбатан селектив бўлган, кумуш ионлари (Аг+) билан ишлов берилган алюминий оксиди асосида модификацияланган сорбент олиш усули ишлаб чиқилган;
хроматографик колонканинг модификацияланган сорбентида ёд-131 радионуклидининг 99,0 %гача сорбсияси учун оптимал шароитлар (радиоактив эритманинг колонка орқали ўтиш тезлиги ва эритма ҳарорати) аниқланган;
биринчи марта алюминий оксиди [Ал2О3(Аг)]+ асосида модификацияланган сорбентда ёд-131 радионуклидини теллурнинг макро миқдорларидан ажратишнинг адсорбсион-хроматографик усули ишлаб чиқилган;
колонканинг сорбент фазасидан (Ал2О3) ёд-131 ни сублимация қилиш қурилмаси яратилган ва нисбатан паст ҳароратда (560±5 0C) 131И нинг юқори унумини (93,5%) 1,0 соат давомида теллур қўшимчаларининг миқдори (<1 мкг/мл) ва юқори кимёвий ҳамда радионуклидлар тозалигини (<99,9 %) таъминлаш учун шароитлар аниқланган.
IV Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ёд-131 радионуклиди асосида радиофармацевтик субстанция ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқишда олинган натижаларга асосланиб:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан № ИАП 06401-сонли “Ташувчисиз ёд-131 ни натрий ёдид шаклида олиш усули”га ихтиро патенти олинган (“Радиопрепарат” давлат корхонасининг 2024-йил 21-майдаги далолатномаси асосидаги ЎзР Фанлар академиясининг 2024-йилнинг 3-июндаги №2/1255-1210-сонли хати). Ихтирони қўллаш натижасида теллур (ИВ) оксиднинг нурлатилган намуналарининг солиштирма радиоактивлиги сезиларли даражада ошириш ва натижада мақсадли радионуклид 131И нинг унумини ошириш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан № ФАП 01696-сонли “Ташувчисиз ёд-131 ни натрий ёдид шаклида олиш усули”га фойдали модел учун патент олинган (“Радиопрепарат” давлат корхонасининг 2024-йил 21-майдаги далолатномаси асосидаги ЎзР Фанлар академиясининг 2024-йилнинг 3-июндаги №2/1255-1210-сонли хати). Фойдали моделни қўллаш натижасида 131И сублимацияси учун қурилма яратилган, бу мавжуд технологияни сезиларли даражада соддалаштириш, технологик жараённинг вақтини қисқартириш ва шу билан бирга якуний маҳсулотни юқори тозалигига эришишга имконини берган;
ишлаб чиқилган “Натрий ёдид, ташувчисиз ёд-131 билан” субстанцияси олиш технологияси “Радиопрепарат” давлат корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган. Амалга оширилган технологиядан фойдаланиб, ҳар йили республика клиникаларининг эҳтиёжларини қондириш учун 27 Cи га яқин радиофармацевтика препаратлари ишлаб чиқарилади ва “СНМР (Буюк Британия) 2023-йил 30-мартдаги № СНМР-CНЙ-2023-сонли, Эcкерт & Зеиглер Чемотраде ГмбҲ (Германия) 2023-йил 23-ноябрдаги № ЭХ-2024-сонли, “Институте оф Исотопес Cо. Лтд.” 2023-йил 2-февралдаги № ҲУН-2024 (Венгрия) сонли шартномалар асосида 1500 Cи дан ортиқ маҳсулот хорижий компанияларга экспорт қилинади.