Асомиддинова Гулбарно Алижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва жаҳон адабиётида характерлар талқини (Улуғбек Ҳамдам ва Стефан Свейг асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4PhD/Fil2924.
Илмий раҳбар: Рустамова Ибодат Икрамовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зоҳид Якубжанович, филология фанлари доктори, профессор; Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва жаҳон адабиётида характерлар талқинидаги муштараклик ҳамда ўзига хосликлар масаласини Стефан Свейг ва Улуғбек Ҳамдам  насрий асарлари мисолида очиб беришдан  иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
характер яратишнинг психологик асослари образ руҳиятини мукаммал, аниқ тасвирлаб бериш зарурати сабабли психологик контраст, психологик параллелизм, коллизион конфликт, ровий ва образларнинг бир-бирига берган баҳоси каби усул ва воситалар сифатида далилланган;
психологик контрастнинг композицион ва услубий тамойил ва “мазмуний доминанта” сифатидаги вазифаси характерлараро контраст, асар номи ва рамзларга асосланган контраст, бадиий асардаги образларга асосланган контраст (ижобий – салбий образлар ўртасидаги), шакл ва мазмун – моҳиятига, яъни қаҳрамон ташқи қиёфаси, ички оламидаги контрастлар кўринишлари мисолида асосланган;
психологик параллелизмнинг икки бўлакли, кўп бўлакли, инкор этувчи, хиазм, синонимик, синтетик ва параболик кўринишлари образ руҳиятини тасвирлашдаги аниқлик, мукаммалик, ифодавийлик ҳамда та'сирчанлик  функсияси асосида исботланган;
ҳаракат, тасвир, муҳит, портрет ва нутқ деталларининг характер яратишдаги муҳимлигига кўра функсионаллиги, воқеалар ривожи тадрижий тараққиётига кўра динамиклигининг бадиий характер яратишдаги муҳим ўрни асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Улуғбек Ҳамдам ва Стефан Свейг насрий асарларида характер муаммосининг тадқиқи бўйича олинган илмий натижалардан:
характер яратишнинг психологик асослари образ руҳиятини мукаммал, аниқ тасвирлаб бериш зарурати сабабли психологик контраст, психологик параллелизм, коллизион конфликт, ровий ва образларнинг бир-бирига берган баҳоси каби усул ва воситалар хусусидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2017-йилларда бажарилган ФА-1-1006-рақамли “Қорақалпоқ халқ қўшиқларининг текстологик таҳлили ва нашрга тайёрлаш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 27-январдаги 27-1-сон маълумотномаси). Натижада текстологик таҳлилларнинг илмий мукаммаллигига эришилган;
психологик контрастнинг композицион ва услубий тамойил ва “мазмуний доминанта” сифатидаги вазифаси характерлараро контраст, асар номи ва рамзларга асосланган контраст, бадиий асардаги образларга асосланган контраст (ижобий – салбий образлар ўртасидаги), шакл ва мазмун-моҳиятига, яъни қаҳрамон ташқи қиёфаси, ички оламидаги контрастлар кўринишлари асосидаги ҳар бир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган ФА-0-43429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Озбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлиининг гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 21-январдаги 2-1-сон маълумотномаси). Натижада жанрлар назарий асосларининг тадқиқ этилишига эришилган, грант хулосалари ва фонди бойитилган;
психологик параллелизмнинг икки бўлакли, кўп бўлакли, инкор этувчи, хиазм, синонимик, синтетик ва параболик кўринишлари образ руҳиятини тасвирлашдаги аниқлик, мукаммалик, ифодавийлик ҳамда та'сирчанлик функсияси ҳамда ҳаракат, тасвир, муҳит, портрет ва нутқ деталларининг характер яратишдаги муҳимлигига кўра функсионаллиги, воқеалар ривожи тадрижий тараққиётига кўра динамиклигининг бадиий характер яратишдаги муҳим ўрнига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-2023-йилларда эфирга узатилган “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-февралдаги 04-36-246-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллашиб, илмий далиллар билан бойиган, кўрсатувларнинг сифати ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish