Турдикулова Барно Тоиркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек тилларида геология соҳасига оид термин ва лексемаларнинг структур-семантик тадқиқи», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1854.
Илмий раҳбар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари доктори, профессор; Джаббаров Шерзод Халикулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги геология соҳасига оид термин ва лексемаларнинг структур-семантик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари геология терминосистемасида инсон когнитив ва маданий-лисоний фаолиятининг вербаллашуви натижасида юзага келадиган эркин ва барқарор, бир маʼноли ва кўп маʼноли терминлар семантик-структур аспектда термин-сўзлар, термин-бирикмалар, кўп лексемали терминлар, қисқартмалар, белгили сўзлар каби структуралар негизида ифодаланиши аниқланган;
қиёсланаётган тиллардаги геология соҳасига оид терминлар ясалиш жараёнининг коммуникатив ва дериватив характери терминологик бирликнинг матн ривожи доирасида воқеланиши ва матн ҳосил қилиш қонуниятлари билан белгиланиши баробарида мазкур жараён натижаси сифатида терминнинг иккиламчи маҳсулот эканлиги асосланган;
сҳоғиштирилаётган тилларда геология ўзлашма лексик қатламининг нутқда қўлланиш частотаси ва миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш орқали истеъмолга киритилишида тиллараро доминантлик хусусиятлари, ушбу лексик бирликларнинг актив ва пассив таржима луғатларидаги лексикографик талқинининг фарқи, пассив луғатларда хорижий лексеманинг миллий тилдаги изоҳининг берилиши, актив луғатларда эса она тилидаги сўз орқали унинг хорижий муқобилини топиш мумкинлиги исботланган;
ҳар иккала тилда геология соҳасига оид айрим терминологик бирликларнинг шаклланиш манбаи сифатида икки тил тизимидаги лексик парадигмаларнинг физик хоссалари, кимёвий таркибига мувофиқ номлаш принципларининг номинацион-мотивацион белгилари топоним ва эпоним (антропоним) сўзлар орқали ташкил этилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида геология соҳасига оид термин ва лексемаларнинг структур-семантик тадқиқи асосида:
сҳоғиштирилаётган тилларда геология ўзлашма лексик қатламининг нутқда қўлланиш частотаси ва миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш орқали истеъмолга киритилишида тиллараро доминантлик хусусиятлари, ушбу лексик бирликларнинг актив ва пассив таржима луғатларидаги лексикографик талқинининг фарқи, пассив луғатларда хорижий лексеманинг миллий тилдаги изоҳининг берилиши, актив луғатларда эса она тилидаги сўз орқали унинг хорижий муқобилини топиш мумкинлигига доир хулосалардан Гулистон давлат университетида 2015-2017 йилларда бажарилган ИДТ И, А И 219 “Таълим тизимида хорижий тил (инглиз тили) янгиланишидаги олий таълим муассасаларида умумевропа компетенсиялари (CЕФР) бўйича C1 даражасини эгаллашни таъминлайдиган ўқув-услубий мажмуа яратиш” амалий лойиҳаси доирасида бакалаврлар учун яратилган “Энглиш фор Геологисц” ўқув қўлланмаси мавзуларини бойитишда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 25 майдаги 01 04 13/1208-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ўқув қўлланма мавзулари кўлами кенгайган ва умумевропа компетенсиялари (CЕФР) бўйича C1 даражасини эгаллашни таъминлайдиган тегишли илмий тавсия ва хулосалар билан бойитилган;
қиёсланаётган тиллардаги геология соҳасига оид терминларнинг ясалиш жараёнининг коммуникатив ва дериватив характери терминологик бирликнинг матн ривожи доирасида воқеланиши ва матн ҳосил қилиш қонуниятлари билан белгиланиши, мазкур жараён натижаси сифатида терминнинг иккиламчи маҳсулот эканлигига оид назарий хулосалардан Гулистон давлат университетида 2015-2017 йилларда бажарилган ИДТ И, А И 219 “Таълим тизимида хорижий тил (инглиз тили) янгиланишидаги олий таълим муассасаларида умумевропа компетенсиялари (CЕФР) бўйича C1 даражасини эгаллашни таъминлайдиган ўқув-услубий мажмуа яратиш” амалий лойиҳаси доирасида бакалаврлар учун яратилган “Энглиш фор Геологисц” ўқув қўлланмаси мавзуларини бойитишда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 25 майдаги 01 04 13/1208-сон маълумотномаси). Натижада илмий лойиҳа мазмуни тегишли илмий тавсия ва хулосалар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тиллари геология терминосистемасида инсон когнитив ва маданий-лисоний фаолиятининг вербаллашуви натижасида юзага келадиган эркин ва барқарор, бир маʼноли ва кўп маʼноли терминлар семантик-структур аспектда термин-сўзлар, термин-бирикмалар, кўп лексемали терминлар, қисқартмалар, белгили сўзлар каби структуралар негизида ифодаланиши оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Песпубликаси Қуролли Кучлар академиясида 2020-2022-йилларда бажарилган “Чегара” шифрли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 10-апрелдаги 10/617-сон маълумотномаси). Натижада академия магистрантлари, илмий изланувчилари ҳамда талабалари учун мутахассислик фанларига оид геологик терминларни чуқур ўзлаштириш имконияти язага келган.