Гаиббердиев Суннатилла Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланувчилар ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш услубини такомиллаштириш (Тошкент вилояти Қибрай тумани мисолида)”, 06.01.10-Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Qx856.
Илмий раҳбар: Тураев Руҳиддин Амирқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/07.06.2024.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Қурвантоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мухторов Ўзбекхон Бурхонович, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли технологияларини қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги ерлари меъёрий қийматини аниқлаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари сўнги 10 йил оралиғида (2013-2023 йй.) 7 480 гектарга камайганлиги, бунда ҳудуднинг даврий экин ер майдонларининг ўзгариб туриш тенденсиялари қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини мунтазам янгиланиб бориши хусусиятларига боғлиқлиги асосланган;
қишлоқ хўжалиги ерлари харитаси > ердан фойдаланувчилар атрибутив маълумотлари > Кадастр агентлиги Узкад дастури > Ердан фойдаланувчиларнинг СТИИР рақамлари > Иқтисодиёт ва молия вазирлиги йиллик ўртача базавий ҳисоблаш миқдори > «Электрон рақамли тизимда қишлоқ хўжалиги ерларини меъёрий қийматини аниқлаш дастури» дастурий таъминоти > Солиқ қўмитаси «Ташқи манбаа ресурс» порталига интеграция қилиш орқали қишлоқ хўжалик ерлари меъёрий қийматини аниқлаш кетма-кетлиги механизми асосланган;
ердан фойдаланувчи(лар)нинг мақоми, ер эгаси ёки ер майдони, шунингдек ерлар тупроқ балл бонитети ўзгарган ҳолларда, замон ва макон доирасида онлайн дастурлар интеграцияси асосида қишлоқ хўжалиги ер майдонларини меъёрий қийматини тезкор аниқланиши асосланган;
қишлоқ хўжалиги экин ерларини меъёрий қийматини аниқлаш бўйича рақамли технология ва дастурий таъминотлар ёрдамида такомиллашган услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти мисолида Қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, ер ресурсларини бошқариш механизмаларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш бўйича такомиллашган услубияти» ишлаб чиқилган ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 28-ноябрдаги 04/29-05/6110-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ерлари меъёрий қийматини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишда услубий тавсиянома сифатида хизмат қилган;
қишлоқ хўжалиги ерлари меъёрий қийматини аниқлашнинг мақбул муддатлари ишлаб чиқилган ва «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти «Тошвилерлойиҳа» бўлинмасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 28 -ноябрдаги 04/29-05/6110-сон маълумотномаси). Натижада, ердан фойдаланувчи(лар)нинг мақоми, ер эгаси ёки ер майдони, шунингдек ерлар тупроқ балл бонитети ўзгарган ҳолларда «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини ҳар чорак якунида қайта аниқлаш имконини берган;
«Электрон рақамли тизимда қишлоқ хўжалиги ерларини меъёрий қийматини аниқлаш дастури» номли дастурий таъминот ишлаб чиқилган (ДГУ 31574. 20.12.2023) ва Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти «Тошвилерлойиҳа» бўлинмасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 28 -ноябрдаги 04/29-05/6110-сон маълумотномаси). Натижада, ердан фойдаланувчи(лар) қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, комплекс маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларга тезкор тақдим этиш имконини берган.