Бердиева Хонимой Эводуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳисор ва жайдари зотлари бўйича иккинчи бўғинга эга дурагай қўйларни “ўз ичида” урчитиш самарадорлиги”, 06.02.01–Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш селекцияси ва генетикаси. Қоракўлчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx1042
Илмий раҳбар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Газиев Адхам, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, профессор; Куччиев Охунжон Раззоқович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида ҳисор ва жайдари зотлари бўйича иккинчи бўғинга эга дурагай қўйларни “ўз ичида” урчитиш самарадорлигини аниқлаш асосида қўйларнинг маҳсулдорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор селексион-генетик параметрлардан фойдаланиб, ҳисор ва жайдари зотлари бўйича иккинчи бўғинга эга дурагай совлиқларни “ўз ичида” урчитиш самарадорлиги исботланган;
“ўз ичида” урчитишдан туғилган дурагай қўзиларнинг ўсиш кўрсаткичларидан тирик вазни бўйича, соф жайдари зотли тенгқурларникидан туғилганда 0,41 кг, 3 ойлик ёшида тегишли равишда 2,34 кг; 8 ойда 2,81 кг; 12 ойда 3,39 кг юқори бўлиши асосланган;
қўзиларнинг ўсиш кўрсаткчлар ва тана индекслари гўшт-ёғ хилига мансуб эканлиги исботланди ҳамда клиник ва гемотологик кўрсаткичлари физиологик меъёр даражада эканлиги аниқланган;
“ўз ичида” урчитишдан туғилган дурагай қўзиларнинг туғилгандан, 18 ойлик ёшигача мутлақ ўсиши, соф жайдари зотли тенгқурларникига нисбатан қўчқорларда 5,17 кг (8,7%), урғочиларда 4,15 кг (7,9%) юқори бўлиши исботланган;
илк бор Ф2 дурагай қўйларни “ўз ичида” урчитишдан туғилган авлодларнинг селекция самарадорлигини оширишда, уларнинг ирсиятга аниқ баҳо берувчи селексион-генетик кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳисор ва жайдари зотлари бўйича иккинчи бўғинга эга дурагай қўйларни “ўз ичида” урчитиш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
“гўшт-ёғ маҳсулдорлик йўналишидаги думбали қўй зотларида селекция самарадорлиги бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва Оҳангарон туманидаги “Қизил Боур” наслчилик фермер хўжалигида 120 бош дурагай қўзиларда жорий этилган (Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 04 мартдаги 02/23-146-сон маълумотномаси). Натижада 8 ойлик ёшида қўзиларнинг тирик вазни 47,11 кг ташкил этиб, соф жайдари зотли тенгқурларникига нисбатан 2,81 кг ёки 6,3%, жами даромад 1719515 (бир миллион бир етти юз ўн тўққиз минг беш юз ўн беш) сўмни, соф фойда 489515 (тўрт юз саксон тўққиз минг беш юз ўн беш) сўмга тенг бўлиб, рентабеллик даражаси 39,8% фоизни ташкил этган;
тадқиқот гуруҳидаги қўзиларнинг тирик вазннинг мутлоқ ўсиши қўйчиликка ихтисослашган “Оҳанг Абдуллаев Абдурауф” наслчилик фермер хўжалигида “ўз ичида” урчитишдан туғилган 130 бош дурагай қўзиларда жорий этилган (Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 4 мартдаги 02/23-146-сон маълумотномаси). Натижада дурагай қўзилар 12 ойлик бир бош дурагай қўзининг тирик вазни 52,78 кг га етказилиб, соф жайдари зотли қўзининг тирик вазнига нисбатан 3,39 кг ёки 6,8% юқори қўшимча тирик вазн олинган жами даромад 1926470 (бир миллион тўққиз юз йигирма олти минг тўрт юз етмиш) сўмни, соф фойда 541470 (беш юз қирқ бир минг тўрт юз етмиш) сўмга тенг бўлиб, рентабеллик даражаси 39,1% ни ташкил этган;
ҳисор ва жайдари зотлари бўйича иккинчи бўғинга эга қўйларни “ўз ичида” урчитиш усули Оҳангарон туманидаги “Холтўраев Ойбек ХМ” наслчилик фермер хўжалигида 250 бош дурагай қўзиларда жорий этилган (Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 4 мартдаги 02/23-146-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжалигида қўйларнинг ҳар хил белгиларининг наслдан-наслга ўтиши даражаси селексион-генетик кўрсаткичлари бўйича 18 ойлик бир бош дурагай қўзининг тирик вазни 66,37 кг га етказилиб, соф жайдари зотли қўзининг тирик вазнига нисбатан 5,15 кг юқори қўшимча тирик вазн олинган, жами даромад 2323300 (икки миллион уч юз йигирма уч минг уч юз ) сўмни, соф фойда 696700 (олти юз тўқсон олти минг етти юз) сўмга тенг бўлиб, рентабеллик даражаси 42,8% ни ташкил этган.