Ортиқов Нурбек Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метанни буғ-карбонатли конверциялаб синтез газ олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/Т3595.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари доктори, доцент; Ахмедов Вохид Низомович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метанни карбонат ангидрид иштирокида карбонатли конверциялаш ва сув буғи ҳамда карбонатли конверциялаб синтез газ олиш жараёнларининг унумдорлигини ошириш ва синтез-газ олишнинг энергия ҳамда ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метанни углерод (ИВ) оксиди таъсирида карбонатли ва сув буғлари ҳамда углерод (ИВ) оксиди иштирокида буғ-карбонатли конверциялаш учун мўлжалланган мембранали реакторда Метанни карбонатли ва сув буғи ҳамда карбонатли конверциялаб синтез газ олиш жараёнлари учун янги таркибдаги юқори унумдорлик ва танлаб таъсир этувчанликка эга бўлган, коксланиш даражасини камайтириши билан характерланадиган (Ни2О3)х*(Cо2О3)й*(ЗрО2)з*(МоО3)к/ СиО2 таркибли катализатор яратилган;
дифференциал реактор шароитида жараённинг кинетик қонуниятлари ўрганилиб жараён боришининг мақбул шароити аниқланган ҳамда жараённинг бориш механизми аниқланган;
метанни углерод (ИВ) оксиди таъсирида карбонатли ва сув буғлари ҳамда углерод (ИВ) оксиди иштирокида буғ-карбонатли конверциялаш учун мўлжалланган мембранали реакторнинг ишчи параметрларини мақбуллаштириш асосида метанни карбонат ангидрид иштирокида карбонатли конверциялаш ва сув буғи ҳамда карбонатли конверциялаб синтез газ олиш жараёнлари учун самарали технология ва қурилмалар билан жиҳозлашнинг физик-кимёвий асослари яратилган;
метанни карбонатли ва сув буғи ҳамда карбонатли конверциялаб синтез газ олиш жараёнларининг бориш механизмларини аниқлаш асосида жараёнларни ифодалайдиган кинетик тенгламалар танланган ва жараённи мембранали реакторда ўтказиш самарали эканлиги исботланган;
метанни углерод (ИВ) оксиди таъсирида карбонатли ва сув буғлари ҳамда углерод (ИВ) оксиди иштирокида буғ-карбонатли конверциялаб синтез газ олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Метанни углерод (IV) оксиди таъсирида карбонатли ва сув буғлари ҳамда углерод (IV) оксиди иштирокида буғ-карбонатли конверциялаб синтез газ олиш ва унинг технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
метанни сув буғи ҳамда карбонатли конверциялаш усули билан метанол олиш жараёни «Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖда амалиётга жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2022 йил 14 октябрдаги 928/ҒК-10-сон маълумотномаси). Натижада, метанни сув буғи ҳамда карбонатли конверциялаб метанол олишнинг такомиллаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
метанни сув буғи ҳамда карбонатли конверциялаш усули билан катализаторларни ишлаб чиқиш технологияси «Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖда амалиётга жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2022 йил 14 октябрдаги 928/ҒК-10-сон маълумотномаси). Натижада, (Ни2О3)х*(Cо2О3)й*(ЗрО2)з*(МоО3)к/СиО2 таркибли катализаторидан импорт ўрнини босувчи махаллий катализатор сифатида қўллаш имконини берган.