Абдурахманов Кахрамон Абдумажитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бюджет ташкилотларини молиялаштириш ва маблағларни мақсадли сарфланиши назорати самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2425.
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бюджет ташкилотларини молиялаштириш ва маблағларни мақсадли сарфланиши назорати самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасида режалаштирилган мақсадли маблағларнинг ишлатилмай қолган қисмини молия йили охирида белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтариш орқали бюджет тақчиллигининг олдини олиш ва мувозанатли бюджетни сақлаш, ресурсларни тақсимлашни оптималлаштириш, бюджетни бошқариш шаффофлигини ошириш, фискал масъулиятга содиқликни таъминлаш асосланган;
олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш методикаси ҳар бир талаба учун турли харажатларни ҳисобга олган ҳолда ресурсларни самарали тақсимлашни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бюджет ташкилотлари томонидан ортиқча режалаштирилган ёки ишлатилмаган деб белгиланган маблағларни чегириб ташлаш ва уларни иш ҳақи, нафақалар ва айрим хизматларни молиялаштириш учун қайта тақсимлаш таклифи асосланган;
бюджет ташкилотларида молиявий назорат самарадорлигини мунтазам текширув тадбирлари устуворлиги таъминлаш имконини берувчи масофавий (камерал) назорат асосида такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бюджет ташкилοтларини мοлиялаштириш ва маблағларни мақсадли сарфланиши назοрати самарадοрлигини οшириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асοсида:
бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасида режалаштирилган мақсадли маблағларнинг ишлатилмай қолган қисмини молия йили охирида белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтариш орқали бюджет тақчиллигининг олдини олиш ва мувозанатли бюджетни сақлаш, ресурсларни тақсимлашни оптималлаштириш, бюджетни бошқариш шаффофлигини ошириш, фискал масъулиятга содиқликни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги “Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида” 419-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 октябрдаги 06/33-2-4379-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат маблағларининг бўш қолмаслиги ёки мақсадсиз фойдаланилмаслигини таъминлаш орқали бюджет жараёнининг янада самарали ва ҳисобдорлигига ҳисса қўшиш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш методикаси ҳар бир талаба учун турли харажатларни ҳисобга олган ҳолда ресурсларни самарали тақсимлашни таъминлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги “Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида” 419-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 октябрдаги 06/33-2-4379-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бюджет қарорлари қандай қабул қилинишини тушунтиришнинг тизимли усулини тақдим этиш, бу манфаатдор томонларга харажатларни оқлашни осонлаштириш имкони яратилган;
бюджет ташкилотлари томонидан ортиқча режалаштирилган ёки ишлатилмаган деб белгиланган маблағларни чегириб ташлаш ва уларни иш ҳақи, нафақалар ва айрим хизматларни молиялаштириш учун қайта тақсимлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги “Молия вазирлиги ҳузурида давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 129-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 октябрдаги 06/33-2-4379-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойдаланилмаган ёки ортиқча режалаштирилган маблағларни қайта тақсимлаш ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш имкони яратилган;
бюджет ташкилотларида молиявий назорат самарадорлигини мунтазам текширув тадбирлари устуворлиги таъминлаш имконини берувчи масофавий (камерал) назорат асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига илова Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”ида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 октябрдаги 06/33-2-4379-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бюджет маблағларининг ноқонуний талон-тарож қилиниши ва молиявий ҳуқуқбузарликларнинг олди олиш имкони яратилган.