Тошбоев Баҳром Саидкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Х-ХИИИ асрларда форс-тожик тилида яратилган тарихий асарларда лексик бирликлар этимологияси”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2910.
Илмий раҳбар: Абдужамол Ашраф Ҳасанзода, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Шокиров Туғрал Сирожович, филология фанлари доктори, профессор; Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади этимология бўлимининг тарихий илдизларини аниқлаш ҳамда Х-ХИИИ асрлар форс-тожик тарихий асарларидаги этимологик қарашларнинг этимологик ва изоҳли луғатлари учун таянч манбалик даражасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тарихи Табарий”, “Зайн-ул-ахбор”, “Тарихи Бухоро”, “Тарихи Систон”, “Форснома” асарларининг бошқа манбаларда учрамайдиган муҳаммадий, мусайябий, бузургфармой, мардигирон, иди вард, комгорий, Ҳамукат  каби архаик сўзларни сақловчи ягона манбалар эканлиги очиб берилган;
тарихий асар муаллифларининг  коҳин, ҳижрий, мелод (милод), моида, нофила, рамим сўзларидаги фонетик, лексикологик, лексикографик каби  лингвистик шарҳлари этимологик, изоҳли, энциклопедик, таржима луғатлари хусусиятларини бирлаштиргани очиб берилган;
арабларда кишиларнинг исм, лақаб, куня, фахрий унвон, тахаллус каби бир қанча қўшимча исмлар мавжудлиги аниқланиб, Низор, Ҳошим, Қурайш қабилаларнинг номланиши кишиларнинг лақабларидан бошланиши исботланган;
Қурʼондаги араблашган форсча сижжил соʻзи Ибн Балхий томонидан аниқлангани ҳамда бугунги кунда ибриқ (кўза, сув идиши), истабрақ (мато, ҳарир), барзах (жуфт нарсани боғловчи), бурҳон (далил, ҳужжат), танўр (тандир), жуноҳ (гуноҳ), равза (боғ), забония (дўзахга мутаваккил фаришталар), заробий (тилла суви), замҳарир (қаттиқ совуқ, аёз), сижжил (қотган лой), сирож (чироқ, фонус), ғамза (ноз, карашма), фил (ҳайвон тури), каъс (жом, сув идиши), канз (ганж, хазина), мажус (зардушт, оташпараст, авесто динининг вакили), маржон (зийнат воситаси) каби умумероний тилларга мансуб 18 та сўзлар борлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Х-ХИИИ асрларда форс-тожик тилида яратилган тарихий асарларда лексик бирликлар этимологиясини тадқиқ этишдан олинган илмий натижалар асосида:
Қурʼондаги араблашган форсча сижжил соʻзи Ибн Балхий томонидан аниқлангани ҳамда бугунги кунда ибриқ, истабрақ, барзах, бурҳон, танўр, жуноҳ, равза, забония, заробий, замҳарир, сижжил, сирож, ғамза, фил, каъс, канз, мажус, маржон каби умумероний тилларга мансуб 18 та сўзлар борлиги ҳақидаги маълумотлардан Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан 2014-2016 йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024 йил 9-январдаги 48/02-сон маълумотномаси). Натижада тарихчилар қарашларининг обектив ҳақиқатга яқинлик даражасини аниқлаш учун мазкур этимологик таҳлилларни Эрон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Европа олимларининг хулосалари, тилшунос ва луғатшуносларнинг қарашлари билан солиштириб, келтирилган этимологик изоҳларнинг илмий даражаси очиб берилганлиги ўрганишга замин бўлган;
“Тарихи Табарий”, “Зайн-ул-ахбор”, “Тарихи Бухоро”, “Тарихи Систон”, “Форснома” асарларининг бошқа манбаларда учрамайдиган муҳаммадий, мусайябий, бузургфармой, мардигирон, иди вард, комгорий, Ҳамукат  каби архаик сўзларни сақловчи ягона манбалар эканлиги ҳақидаги илмий-назарий қарашлардан Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастурининг 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024 йил 9-январдаги 47/02-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши орқали тарихий асарларда ўндан ортиқ тилларга мансуб лексик бирликлар этимологиясига оид қарашлар мавжудлиги ва уларнинг илмийлик даражаси ўрганилганлиги, тарихий асарларда шу кунгача яратилган луғатларда учрамайдиган сўзларнинг изоҳлари мавжудлиги ҳамда янги этимологик ва изоҳли луғатлар тузишда уларнинг муҳим манба сифатида хизмат қилишининг исботланганлиги ҳақидаги назарий хулосалари асосланган;
тарихий асарлардаги этимологик қайдлар асосида “Фарҳанги мухтасари решашиноси ва тафсири (дар асоси маводи тарихномаҳои асрҳои Х-ХИИИ-и форси-тожики)” номли этимологик луғат тузилиб, унда тарихий асар муаллифларининг  коҳин, ҳижрий, мелод (милод), моида, нофила, рамим сўзларидаги фонетик, лексикологик, лексикографик каби лингвистик шарҳлари этимологик, изоҳли, энциклопедик, таржима луғатлари хусусиятларини бирлаштиргани асослаб берилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024 йил 2-апрелдаги 9-сон йиғилиш баённомаси). Натижада луғатда бир қатор луғавий сўзлар, топоним, антропоним ва этнонимлар этимологиясини аниқлаштирилиб, тарихий асарларда таҳлил қилинган бир қатор сўзларнинг шарҳи кейинги давр луғавий асарларида учрамаслигини эътиборга олсак, ушбу луғат талабаларнинг этимология, лексикология каби соҳалардаги билимларини оширишга хизмат қилган;
Арабларда кишиларнинг исм, лақаб, куня, фахрий унвон, тахаллус каби бир қанча қўшимча исмлар мавжудлиги ҳамда Низор, Ҳошим, Қурайш қабилаларнинг номланиши кишиларнинг лақабларидан бошланиши ҳақидаги илмий хулосаларидан 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Бедорлик”, “Адабий жараён”,  “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадоикомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024 йил 1-февралдаги 02-36-01-сон маълумотномаси) Натижада радиодастурларда берилган илмий хулосалар тингловчиларда миллий исмларнинг келиб чиқиш тарихи ва маънолари, исм танлаш анъанасини шакллантиришда амалий аҳамиятга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish