Файзиева Малика Садиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср охири ХХИ аср бошларида Буюк Британия бадиий адабиётида ҳикоя – “шорт сторй” қаҳрамонларининг типлари”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4377.
Илмий раҳбар: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.    Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Джураевна, филология фанлари доктори, профессор; Лиҳодзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср охири – ХХИ аср бошларидаги Буюк Британия “шорт сторй” қаҳрамонлари типларининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз адабиётида “шорт сторй” жанрининг эволюцияси масаласи бўйича ҳозирги замон адабиётшунослигининг услубий базаси тўлдирилиб, Буюк Британиянинг ҳозирги замон адабий жараёни асосий тенденсияларини акс эттирувчи олимларнинг концепсиялари ажратилб асосланган;
ҳозирги замон инглиз тилидаги “шорт сторй”ларда инсон ва борлиқ консепсияси муаллифнинг дунёга бўлган қарашларини акс эттирувчи қаҳрамоннинг маълум бир типи билан боғлиқлиги исботланган;
замонавий қаҳрамон образларининг ўзига хос хусусиятлари улар билан биргаликда ХХ аср охири – ХХИ аср бошларида Буюк Британия адабиётидаги замонавий қаҳрамон типини белгилайдиган ҳикоячи образларининг асосий хусусиятларини аниқлашга асосланганлиги далилланган;
“шорт сторй” тушунчаси кичик жанрлар назарияси илмий концепциялари асосида ишлаб чиқилган ва ушбу жанрнинг новелла билан алоқаси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Буюк Британиянинг замонавий “шорт сторй”ларидаги қаҳрамон турларини таҳлил қилиш жараёнида ишлаб чиқилган кузатувлар ва хулосалар асосида:
инглиз адабиётида “шорт сторй” жанрининг эволюцияси масаласи бўйича ҳозирги замон адабиётшунослигининг услубий базаси тўлдирилди, шунингдек, Буюк Британиянинг ҳозирги замон адабий жараёни асосий тенденсияларини акс эттирувчи олимларнинг концепсияларига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Эрасмус+ Лойиҳа № 598340-ЭПП-1-2018-1-эс-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) халқаро грантида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 4 июндаги 04/11-4836-сон маълумотномаси). Натижада, Буюк Британия ҳозирги замон адабиётининг “шорт сторй” жанрида асарлар ярататиган ёрқин вакиллари ижоди ўрганилиб, онлайн курслар доирасида магистрантлар учун бадиий асарни адабий таҳлил қилиш бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
ҳозирги замон инглиз тилидаги “шорт сторй”ларда инсон ва борлиқ консепсияси муаллифнинг дунёга бўлган қарашларини акс эттирувчи қаҳрамоннинг маълум бир типи билан боғлиқлиги ҳамда замонавий қаҳрамон образларининг ўзига хос хусусиятлари улар билан биргаликда ХХ аср охири – ХХИ аср бошларида Буюк Британия адабиётидаги замонавий қаҳрамон типини белгилайдиган ҳикоячи образларининг асосий хусусиятларини аниқлашга асосланганлигига оид хулосалардан “Улуғ йўл” номли ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий газетасининг бир нечта мақолаларини тайёрлашда фойдаланилган (“Улуғ йўл” номли ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий газетасининг 2024 йил 11 июндаги 46/24-сон маълумотномаси). Натижада, А. Баетт, С. Рушди, К. Исигуро, Ф. Кинг ҳикоялари таҳлили киритилиб, шорт сторй жанр хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг таҳлил қилинишида янги ёндашув тақдим этилган;
мазкур “шорт сторй”ларда худбин қаҳрамон, миллий қаҳрамон, лирик қаҳрамон, фикр юритадиган қаҳрамон, ўзга маданият қаҳрамони каби қаҳрамон типларининг таснифига оид хулосалардан “Менинг юртим” (Мй5) каналида “Омон-омон”, “Эфирда Тўрахонов”, “Марказий студия” теледастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 3 июндаги 316/24-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинлар Англиянинг замонавий ҳикояси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишди, бу эса ўз навбатида, дунёқарашини кенгайтиришга, ўқишга бўлган муҳаббатни сингдиришга ва томошабинларнинг маданий бағрикенглик туйғусини тарбиялашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish