Бекмуродова Фирузабону Нормуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Урф-одат ва анъанага хос сўз ва сўз бирикмаларининг таржимада прагматик эквивалентлиги (ўзбек тилидан инглиз тилига бадиий асарлар таржималари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2930
Илмий раҳбар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Самигова Хушнида Ботировна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек бадиий асарларида учрайдиган урф-одат ва анъаналарга хос сўз ҳамда сўз бирикмаларининг инглиз тилига таржимасида учрайдиган муаммоларга прагматик эквивалентлик орқали ечим топишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
урф-одат ва анъаналарнинг этноҳудудий, этимологик ва семантик жиҳатлари назарий асос сифатида ўрганилиб, ўзбек бадиий асарларидан олинган мисолларнинг инглиз тилига таржимасида прагматик эквивалентликни таъминлашнинг роли далилланиб, бунда контекстуал этнографизмлар тур сифатида ажратилган;
таржимада адекватликни таъминлашда хизмат қилувчи эквивалентлик даражаларидан семантик эквивалентликдан юқори ва прагматик эквивалентлик қуйида турувчи квази-эквивалентлик даражасининг ўзбек тилидан инглиз тилига таржимада қўлланилиши ҳамда бадиий асарларда учрайдиган турғун бирикма шаклидаги фразеоетнографизмларнинг мавжудлиги далилланган;
бадиий асарларда қўлланилган ўзбек урф-одатлари ва анъаналарига хос сўзлар таржимасида адекватликка эришиш учун, барча прагматик хусусиятларни ўзида жамлаган “таржимада прагматик эквивалентликни таъминлаш модели” шакллантирилган;
“Анъана, урф-одат ва маросимларга оид сўзлар ҳамда сўз бирикмаларининг ўзбекча-инглизча изоҳли луғати” учун узбекенглишетнодиcтионарй.уз веб-сайтини яратишга оид назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган, бадиий асар таржимонлари учун онлайн луғат базаси таҳлилий материаллар билан бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матн таржимасининг прагматик асосларини ўрганиш ҳамда ундаги этнографик лексик тил бирликларини таржима қилиш жараёнида олинган назарий ишланмалар ва амалий натижаларга асосланиб:
урф-одат ва анъаналарнинг этноҳудудий, этимологик ва семантик жиҳатлари назарий асос сифатида ўрганилиб, ўзбек бадиий асарларидан олинган мисолларнинг инглиз тилига таржимасида прагматик эквивалентликни таъминлашнинг роли далилланиб, бунда контекстуал этнографизмлар тур сифатида ажратилганлиги Ўзбекистон Миллий Университетида 2020-2022-йиллар давомида бажарилган А-ОТ-2021-11-сонли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани ўзбек миллий анъана ва қадриятларга доир маълумотлар билан тўлдириш ва ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 27-апрелдаги 04/11-3509-сон маълумотномаси). Натижада, платформанинг илмий мазмунини бойитишга, ўзбек халқи диний ва миллий қадриятларининг таснифи ва комплексини такомиллаштиришга эришилган;
таржимада адекватликни таъминлашда хизмат қилувчи эквивалентлик даражаларидан семантик эквивалентликдан юқори ва прагматик эквивалентлик қуйида турувчи квази-эквивалентлик даражасининг ўзбек тилидан инглиз тилига таржимада қўлланилиши ҳамда бадиий асарларда учрайдиган турғун бирикма шаклидаги фразеоетнографизмларнинг мавжудлиги тўғрисидаги илмий изланиш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган “ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 26-апрелдаги 147/1-сон маълумотномаси). Натижада, фолклоршунослик ва адабиётшунослик тарихи юзасидан материалларни тайёрлаш, материаллар асосида илмий мақола ва тезисларни инглиз тилига таржима қилишда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
бадиий асарларда қўлланилган ўзбек урф-одатлари ва анъаналарига хос сўзлар таржимасида адекватликка эришиш учун, барча прагматик хусусиятларни ўзида жамлаган “таржимада прагматик эквивалентликни таъминлаш модели” шакллантирилганлиги борасидаги хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21-ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 30-апрелдаги 04/1257-сон маълумотномаси). Натижада, таржимада адекватликни таъминлашда хизмат қилувчи эквивалентлик борасидаги фиклардан фойдаланиш мазкур грант доирасида инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини оширишга хизмат қилган;
бадиий асарларда учрайдиган турғун бирикма шаклидаги фразеоетнографизмларнинг мавжудлиги ва ушбу терминнинг муомалага киритилишига оид фикрлар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” номли дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда 2024-йил март ва апрел сонларида унумли фойдаланилган ҳамда тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 30-апрелдаги 04/36-574-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг, айниқса ёшларнинг турли бадиий таржима асарларини мутолаа қилишга бўлган қизиąишларини янада оширибгина қолмасдан, жаҳон халқлари маданий ва манавий бойликлари билан танишиш, насрий ҳикояларимизни Ғарб халқлари асарлари билан қиёслашга ҳамда миллий меросимизни муносиб баҳолашга имкон яратган.