Хожасов Муратбек Алламуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуйи Амударё суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолатини агрофизикавий хоссалар асосида баҳолаш (Чимбой тумани мисолида)”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Qx1095.
Илмий раҳбар: Саидова Муниса Эргашевна, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/07.06.2024.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Жоллибеков Бердияр Бахтиярович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ахмедов Алмон Усмонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қуйи Амударйо ҳудудида тарқалган турли даражада шоърланган суғориладиган оътлоқи-аллювиал тупроқларнинг физик ҳолатини таҳлил қилиш асосида экологик-мелиоратив баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қуйи Амударйо ҳудуди суғориладиган оътлоқи-аллювиал тупроқлари агрокимйовий, кимйовий ва агрофизикавий хоссаларининг ҳозирги ҳолати аниқланган ва шоърланиш жарайонлари таъсирида салбий оъзгариши илмий асосланган;
суғориладиган тупроқларининг мелиоратив ҳолатига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинган ва тупроқларнинг профили боъйлаб тузлар миқдорининг оъзгариш қонунийатлари илмий асосланган;
шоърланган тупроқларни экологик баҳолаш мақсадида улар физик ҳолатини белгиловчи хусусийатлар оъртасидаги кореллйацион  боғлиқликлар аниқланган;
шоърланган тупроқларнинг физикавий ҳолатини интеграл коърсаткичлари асосида ҳудуд тупроқларини экологик баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуйи Амударйо ҳудудида тарқалган турли даражада шоърланган суғориладиган оътлоқи-аллювиал тупроқларнинг физик ҳолатини таҳлил қилиш асосида экологик-мелиоратив баҳолаш асосида:
ҚҚДИТИ (Қорақалпоғистон Деҳқончилик илмий тадқиқоти институти) хоъжалиги тупроқлари мисолида тупроқ унумдорлигининг диагностик коърсаткичларини (гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдори, механик таркиби, ҳажм ва солиштирма оғирлиги, ғоваклик) ҳамда шоърланишини тавсифловчи 1:10000 масштабли турли мавзули электрон хариталар йаратилган ва Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой тумани Қишлоқ хоъжалиги боълимида ишлаб чиқариш амалийотига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 октабрдаги 01/01-3633-сон маълумотномаси). Натижада, йаратилган электрон хариталардан ҳудуд тупроқларининг унумдорлик ҳолатини мониторинг қилишда, мелиоратив ҳолатидан ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда шоърланган йерлардан самарали фойдаланиш боъйича агрокимйовий ва агрофизикавий тадбирларни белгилашда илмий асос сифатида хизмат қилган.
тупроқлардаги органик углерод заҳирасини тавсифловчи хариталар йаратилган ва Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой тумани Бахитли массивининг 2562,3 гектар йер майдонида ва Чимбой массивининг 3295,6 гектар йер майдонида амалийотга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экологийа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим оъзгариши вазирлигининг 2023 йил 25 сентабрдаги 01/18-926-сон маълумотномаси). Натижада, деградацийага учраган тупроқларнинг хосса-хусусийатларини йахшилаш, унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва барқарорлаштириш боъйича агротехник, агрокимйовий ҳамда ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос тадбирлар мажмуини белгилаш имконини берган.
тупроқларнинг шоърланиш хариталари тузилган ва Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой тумани Бахитли массивининг 2562,3 гектар йер майдонида ва Чимбой массивининг 3295,6 гектар йер майдонида амалийотга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экологийа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим оъзгариши вазирлигининг 2023 йил 25 сентабрдаги 01/18-926-сон маълумотномаси). Натижада, шоърланиш жарайонининг ривожланиш тенденсийаларини тез ва сифатли баҳолаш орқали шоърланиш жарайонини олдини олиш, салбий оқибатларини юмшатиш, йерларнинг мелиоратив ҳолатини йахшилаш ва қишлоқ хоъжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга йоъналтирилган тадбирларни белгилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish