Хидирова Гулзода Турдиалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тиллари аграр терминларининг лексикографик тавсифи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1867.
Илмий раҳбар: Исмаилов Юсуб Ниязметович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зоҳиджон Ёқубжонович, филология фанлари доктори, профессор; Яхшиев Ашур Абдиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларида аграр терминларининг лексикографик тадқиқини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соҳага оид адабиётларда аграр терминларининг ифодаланиши, хусусан, лексикографик манбалар таҳлили орқали немис ва ўзбек тилларида йирик семантик майдон ҳосил қилиши аниқланиб, уларни лексикографик тавсифлаш орқали тизимлаштиришга эришиш мумкинлиги далилланган;
аграр терминларининг чоғиштирилаётган тилларда сўз туркумлари доирасидаги таҳлили асосида уларнинг номинативлик хусусияти  аниқланиб, от сўз туркумининг устуворлиги, шунингдек, сифат ва феъл сўз туркумларига мансублиги исботланган;
немис тилидаги аграр терминларининг ўзбек тилидаги эквивалентлари истеъмол доирасига кўра ўрганилиб, уларнинг аслият тилига мослиги лексикографик жиҳатдан асосланган;
немис ва ўзбек тилларида аграр терминларининг содда, компосицион, аббревиатура, гибрид, бирикма терминлар сифатида ифодаланиши, луғатларда лексикографик белгилар билан таснифланиши, терминларнинг унификациялаш орқали алоҳида лексикографик тизимга солиш воситасида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
кўп тилли луғатлар тузиш ва уларни тузиш тамойиллари батафсил ёритилиб, юзлаб термин ва лексемаларнинг тўпланиши,  луғат мақоласини янада бойитиш борасидаги таклиф ва ғояларидан 2022-2024-йилларда Тошкент давлат аграр университетида бажарилган ИЛ-402104389-рақамли “Чўл дарахт-буталари уруғининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш ва уларнинг уруғчилик базаларини шакллантириш” номли лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат аграр университетининг 2024-йил 19-июлдаги 1/4-1-867-сон маълумотномаси). Натижада, таълим олувчиларнинг соҳа терминларини хорижий тилларда ўрганиш имконияти яратилиб, маҳаллий ва хорижий аудиторияни кенг жалб қилишга эришилган;
немисча-ўзбекча аграр терминларини терминологик луғатлардан саралаш, қўшма сўзлар ва сўз ясовчи аффикслар “кам ҳажмга имкон қадар кўп маълумотни сиғдириш” тамойили ёрдамида очиб бериш борасидаги хулосалардан 2018-2019-йилларда бажарилган (ГИЗ) ГЭСеллсчафт Интернатионалае Зусамменарбеит (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти)нинг “Марказий Осиёда касбий таълимни ривожлантириш” номли лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат аграр университетининг 2022-йил 15-апрелдаги 1/4-1-1072-сон маълумотномаси). Натижада назарий ва амалий луғатшуносликнинг лексикографик-меъёрий талаблари, хусусиятлари очиб берилиб, ўзбек луғатчилик назарияси бойитилган ҳамда хорижий тил, хусусан, немис тили таълимини ривожлантиришга ҳисса қўшган;
соҳа лексикаси ва профессионализмларнинг терминлардан фарқ қилиши, соҳа ва касб эгалари томонидан амалиётда қўлланиши, тил ўрганувчиларда янги лексемалар ҳосил қилиш амалий кўникмаларини шакллантириш борасидаги хулосалардан Тошкент давлат аграр университети ва (PRAXX - Berufspraxis in Deuschland (Германияда касбий малака ошириш) ташкилоти ўртасида имзоланган шартнома доирасидаги “Тошкент давлат аграр университети талаба ва мутахассисларининг Германияда касбий малака ошириш” халқаро амалий лойиҳасида фойдаланилган Berufspraxis in Deuschland (Германияда касбий малака ошириш ташкилотининг 2022-йил 05-майдаги маълумотномаси). Натижада аграр терминлар муқобил лингвистик бирликларни танлашда терминологик луғатлар муҳим эканлигини, бу каби терминологик луғатларни тузиш асосида луғатшуносликда терминлар улушини аниқлаштириш мумкинлиги исботланган;
немис ва ўзбек тиллари аграр терминларининг мавзуий гуруҳларга ажратилган тавсия ва хулосаларидан Тошкент давлат аграр университети ва (ЛОГО - Landwirschaft und Ökologisches Gleichgewicht mit Osteuropa) Шарқий Yeвропа билан қишлоқ хўжалигида экологик мувозанат ташкилоти ўртасида имзоланган шартнома доирасидаги “Тошкент давлат аграр университети талаба ва мутахассисларининг Германияда ёзги ва қишки стажировкаларни амалга ошириш” халқаро амалий лойиҳасида фойдаланилган (Landwirschaft und Ökologisches Gleichgewicht mit Osteuropa ташкилотининг 2022-йил 20-апрелдаги маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги терминларининг қиёсий аспектда ўрганилиши, тематик таснифлаш ва терминларнинг соҳа миқёсида амалий фойдаланишга эришиш мумкинлиги далилланган;
немисча-ўзбекча луғатларда аграр терминлар берилишидаги лексикографик структуралар ва луғат мақоласи функсионал матний сегментлари, ишлаб чиқилган тавсиявий луғат мақолалари намуналари икки тилли луғат тузишни назарий-амалий жиҳатдан бойитиши борасидаги ҳамда немис-ўзбек тилларидаги аграр терминларининг лексикографик хусусиятлари, мавзуий таснифланиши ҳамда қишлоқ хўжалигида янги термин ва лексемаларнинг кириб келиши ва уларнинг лингвистик хусусиятларига бағишланган таҳлилий фикрлар ва  назарий-амалий хулосалардан “Оʻзбекистон” телерадиоканалининг “Адабий жараён” ва “Таълим ва тараққиёт” номли радио эшиттиришларида, “Фореигн ЛангуаГЭС” телеканалининг 2021-йилнинг тўртинчи чорагида эфирга узатилган “Немис тили” телекўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 30-мартдаги 04-36-679-сон ва 2022-йил 10-июндаги 02-05-875-сон маълумотномалари). Натижада телевосита орқали тингловчиларнинг тилшуносликнинг долзарб муаммолари ҳақидаги тушунчаларини шакллантиришга ва билимларини бойитишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish