Шарофаддинов Шиҳназар Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда натижага йўналтирилган таълимнинг методик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped2136.
Илмий раҳбар: Холмухамедов Муродулло Махмудович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитиш методикасини интегратив-модулли ёндашув асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари касбга ўқитиш натижалари ва ўқитиш натижасида шаклланадиган компетенсияларни уйғунлаштириш, касбга ўқитиш ва меҳнат бозорининг малакаларга эҳтиёжлари орасида ўзаро алоқадорликнинг мустаҳкам тизимини шакллантириш ҳамда касбга ўқитиш ва меҳнат тажрибаси натижаларининг малака талабларига ва касб стандартларига мослигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш модели ўқув мақсадларини аниқ белгилаб олиш ва натижага эришишни таъминлашнинг методик тизими элементлари ўртасидаги алоқаларни ва функсионал юкланишни таълим натижаси (Леарнинг Оутcомес)га йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси мақсадга йўналтирилганликни таъминлаш ва таълим натижалари (Леарнинг Оутcомес)ни аниқ белгилаш ҳамда дебрифинг орқали ўқувчиларнинг рефлексив фикрлашини фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини баҳолаш методикаси ўқувчиларнинг касбий компетентлигини холис ва ҳаққоний баҳолаш (обжеcтиве ассессмент)ни касбий стандартларда талаб этилган касбий тайёргарлик даражасига мувофиқлигини таъминловчи демо-имтиҳонлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Натижага йўналтирилган таълим асосида профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини таълим натижаси (Леарнинг Оутcомес)га йўналтириш асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг самарали педагогик шарт-шароитларига оид таклиф ва тавсиялари республикадаги профессионал таълим муассасаларида “3.54.04.02- Оқава сув ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси” ва “3.51.02.07- Электромонтёр” тайёрлов йўналишлари бўйича ўқув таъминотни яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 14-ноябрдаги 4/17-4/2-845-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия ва таклифлар профессионал таълим муассасаларида “3.54.04.02- Оқава сув ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси” ва “3.51.02.07- Электромонтёр” тайёрлов йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;
натижага йўналтирилган таълим асосида профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш модели ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш методикасига оид таклиф ва тавсиялари асосида “Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида касб стандартларини ишлаб чиқиш бўйича методик йўриқнома” яратилган ва ўқув жараёнида қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 14-ноябрдаги 4/17-4/2-845-сон маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;
натижага йўналтирилган таълим асосида профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини демо-имтиҳонлар асосида баҳолаш методикасини такомиллаштиришга оид илмий хулосаларидан “ИЛ-5821081323 - Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” номли инновациён лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 14-ноябрдаги 4/17-4/2-845-сон маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини баҳолашнинг методик тизими такомиллаштирилган.