Ражапбаев Мақсуд Халлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий геодезик технологиялар асосида гидротехника иншоотларининг чўкишини ва силжишини мониторинг қилиш усулини такомиллаштириш (Жиззах сув омбори мисолида)”, 11.00.06 – “Геодезия. Картография” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4542
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Нурматов Эркин Хайитматович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Янгиев Асрор Абдухамидович – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, “Гидротехника иншоотлари ва мухандислик конструциялари” кафедраси профессори, техника фанлари доктори. (05.09.06).
Исаков Эркин Хўжаёрович – Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети техника фанлари номзоди, профессор (11.00.06).
Етакчи ташкилот – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий геодезик технологиялар асосида гидротехника иншоотларининг чўкишини ва силжишини мониторинг қилиш усулини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эгрини режалаш усули асосида Жиззах сув омбори тўғонига тушаётган сув босими юки инобатга олиниб, тўғоннинг чўкиши ва силжишини юқори аниқликда кузатиш учун 25 та қўшимча репер ўрнатилган ва реперлар сони 12 тадан 37 тага етказилган;
замонавий қурилмалардан фойдаланиб, гидротехник иншоотларнинг чўкадиган грунтлардан олинган чўкмаларни дала ўлчаш натижаларини қайта ишлаш асосида ғоваклилик коэффициент қийматлари асосланган;
Жиззах сув омборининг электрон рақамли харитасини тузиш ва тўғонининг рақамли уч ўлчамли моделини яратиш усуллари такомиллаштирилган;
сув омборлари тўғонини вертикал чўқиши ва горизонтал силжишини мониторинг қилиш усуллари таққосланган ва мониторинг натижаларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий геодезик технологиялар асосида гидротехника иншоотларининг чўкишини ва силжишини мониторинг қилиш усулини такомиллаштириш (Жиззах сув омбори мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
Жиззах сув омбори тўғонига 25 та қўшимча репер ўрнатилган ва мазкур реперлар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 05/11-827-сонли маълумотномаси). Натижада, Жиззах сув омбори гидротехника иншоотларининг чўкишини ва силжишини юқори аниқликда мониторинг қилиш имконияти яратилган;
ғоваклик коэффициентининг қийматлари аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 05/11-827-сонли маълумотномаси). Натижада, чўкадиган грунтларда қурилган гидротехника иншоотларининг чўкмаларини ўрганиш имконияти яратилган;
Жиззах сув омборининг электрон рақамли харитаси ва тўғонининг рақамли уч ўлчамли модели Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 05/11-827-сонли маълумотномаси). Натижада, сув омборларини рақамлаштириш ва уч ўлчамли моделини яратиш имконияти йўлга қўйилган;
сув омборлари тўғонини вертикал чўқиши ва горизонтал силжишини мониторинг қилиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 05/11-827-сонли маълумотномаси). Натижада, республикамиздаги мавжуд сув омборлари тўғонини юқори аниқликда вертикал чўкиши ва горизонтал силжишини мониторинг қилиш учун ишлаб чиқилган тавсия асосида юқори аниқликдаги дала тадқиқот ишларини олиб бориш имконияти яратилган.