Йўлдошева Мамура Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий таржимада портрет тасвирловчи тил бирликларининг лингвомаданий ва лингвостилистик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2106.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Улуғбек Равшанбекович, филология фанлари бўйича фалфаса доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.27.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зоҳиджон Ёқубжонович, филология фанлари доктори, профессор; Асқарова Шахноза Камолидиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий таржимада рортретни тасвирловчи бирликларни қайта яратишнинг лингвомаданий ва лингвостилистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
портрет қисмлари – инсоннинг юзи, кўзи, қоши, сочи, териси ва ранги, гавдаси, соқолини ифодаловчи тил бирликларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги изоморфик, алломорфик хусусиятлари аниқланиб, асар қаҳрамонларининг статик рортрети ҳисобланган юз, соч, қош, соқол кабиларнинг хусусиятларини акс эттирувчи лисоний воситалар таржимасида номутаносибликлар мавжуд бўлса, қаҳрамонларнинг ёш, гавда, кўз, тери хусусиятларини билдирувчи тил бирликлари аслиятга мувофиқ ифодаланиши исботланган;
рортретни тасвирловчи лисоний бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари турли лексик ва синтактик воситалар орқали ифодаланиши, уларнинг бадиий таржимадаги таъсирини маданий, динамик, функсионал, шаклий еквивалентлик ҳамда калкалаш усуллари орқали қайта яратиш механизми далилланган;
“Оъткан кунлар” романида рортрет тасвирловчи тил бирликларида метафора, ўхшатиш, сифатлаш, метонимия, муболаға каби стилистик воситалар фаол қўлланганлиги ва улардаги стилистик бўёқдорликни бадиий таржимада қайта ифодалашда стилистик воситаларнинг нафақат лингвистик, балки миллий-маданий хусусиятлари ҳам еътиборга олиниши асосланган;
рортрет тавсирловчи лисоний воситалар мураккаб синтактик бирликларнинг жойлашиш тартиби инглиз ва ўзбек тилларида ўзаро алломорфик хусусият касб етиб, сифатловчи мураккаб синтактик бирикмалар инглиз тилида ҳажми+ёши+шакли+ранги+келиб чиқиши+ишлатиш сабаби+от кўринишига, ўзбек тилида ранг+бўйи+ ҳажм+ёш+маза-таъм+психологик хусусиятлар+от структурасига егалиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий таржимада рортрет тасвирловчи тил бирликларининг лингвомаданий ва лингвостилистик хусусиятларини тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий-назарий натижалар асосида:
портрет қисмлари – инсоннинг юзи, кўзи, қоши, сочи, териси ва ранги, гавдаси, соқолини ифодаловчи тил бирликларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги изоморфик, алломорфик хусусиятлари аниқланиб, асар қаҳрамонларининг статик рортрети ҳисобланган юз, соч, қош, соқол кабиларнинг хусусиятларини акс эттирувчи лисоний воситалар таржимасида номутаносибликлар мавжуд бўлса, қаҳрамонларнинг ёш, гавда, кўз, тери хусусиятларини билдирувчи тил бирликлари аслиятга мувофиқ ифодаланиши исботлангани борасидаги хулосалардан Йеврора Иттифоқининг ЕРАЅМУЅ+ дастури доирасида Латвиянинг Резекна технологиялари Академияси, Англиянинг Лондон Метроролитен университети билан ҳамкорликда бажарилган “561624-ЕРР-1-1УК-ЕРРКА2-СБҲЕ-ЅР ИМЕР” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-ноябрдаги 06/598-сон маʼлумотномаси). Натижада халқаро лойиҳа доирасида таржимашунослик соҳасидаги ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича яратилган ўқув-қўлланма ва дастурларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
рортретни тасвирловчи лисоний бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари турли лексик ва синтактик воситалар орқали ифодаланиши, уларнинг бадиий таржимадаги таъсирини маданий, динамик, функсионал, шаклий еквивалентлик ҳамда калкалаш усуллари орқали қайта яратиш механизми далилланганига оид илмий-назарий ёндашувлардан Йеврора Иттифоқининг Ерасмус+ дастури 585845-YeRR-1-2017-1-YeЅ-YeRRKA2-SBHE-ЈR SLAЅЅ: “Somrutational Linguistiss at Sentral Asian universities” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-октябрдаги 723/02-сон маʼлумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижалари лойиҳанинг модуллар контентини мукаммаллаштириш ва бойитилишига ижобий ҳисса қўшган;
“Оъткан кунлар” романида рортрет тасвирловчи тил бирликларида метафора, ўхшатиш, сифатлаш, метонимия, муболаға каби стилистик воситалар фаол қўлланганлиги ва улардаги стилистик бўёқдорликни бадиий таржимада қайта ифодалашда стилистик воситаларнинг нафақат лингвистик, балки миллий-маданий хусусиятлари ҳам еътиборга олиниши; рортрет тавсирловчи лисоний воситалар мураккаб синтактик бирликларнинг жойлашиш тартиби инглиз ва ўзбек тилларида ўзаро алломорфик хусусият касб етиб, сифатловчи мураккаб синтактик бирикмалар инглиз тилида ҳажми+ёши+шакли+ранги+келиб чиқиши+ишлатиш сабаби+от кўринишига, ўзбек тилида ранг+бўйи+ ҳажм+ёш+маза-таъм+психологик хусусиятлар+от структурасига егалиги борасидаги хулосалардан “English (for correspondence studens of Pedagogical Institutes)” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сон буйруғига асосан берилган 110-234-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада қоʻлланмада келтирилган матнларда бадиий тасвирловчи лексик бирликларнинг тўғри ифодаланишига еришилган ҳамда мазкур тадқиқотда келтирилган лексик бирликлар асосида Глоссарий қисми яратилган.