Матниёзов Муроджон Ражаббаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туристик дестинация имижини шакллантиришнинг минтақавий хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3236.
Илмий раҳбар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти туристик дестинация имижини шакллантириш бўйича илмий тавсия ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шовот тумани Бешмерган маҳалласи, Хива тумани Ғовук маҳалласи, Урганч тумани Анжирчи маҳалласи ҳамда Боғот тумани Қалажиқ қалʼа маҳаллалари туристик дестинацияларининг ўзаро интеграциялашувини таʼминловчи “Пента ҳелих” туризм коммуникацион модели таклиф этилган;
Хазорасп тумани Сулаймон қалʼа, Боғот тумани Қалажиқ қалʼа, Тупроққалʼа тумани Мешиклиқалʼа, Шовот тумани Катқалʼа ва Хива шаҳри Ичан қалʼа туристик обектларини ўз ичига олган “КҳорезмWондерс” туристик маршрути ишлаб чиқилган;
минтақа дестинация имижига туристларнинг қониқиши (тоурист сатисфаcтион), ташрифдан олинган тажриба (меморабле эхпериенcе) ҳамда сафардан кейин таниш ва яқинларга туристик ҳудудни тавсия қилиш (Wорд оф Моутҳ) каби тўғридан тўғри ижобий таʼсир қилувчи омилларнинг устуворлигини ифодаловчи СЕМ модели таклиф этилган;
Хоразм вилоятига ташриф буюрган туристлар сони ва туристик хизматлар ҳажми кўрсаткичларини 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари кўп омилли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа туристик дестинация имижини шакллантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шовот тумани Бешмерган маҳалласи, Хива тумани Ғовук маҳалласи, Урганч тумани Анжирчи маҳалласи ҳамда Боғот тумани Қалажиқ қалʼа маҳаллалари туристик дестинацияларининг ўзаро интеграциялашувини таʼминловчи “Пента ҳелих” туризм коммуникацион модели ишлаб чиқиш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 2-июлдаги 15-2259-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш минтақа туристик дестинация имижини такомиллаштиришга, туризм инфратузилмаси корхоналар сонини 5-7 фоизга оширишга хизмат қилган;
Хазорасп тумани Сулаймон қалʼа, Боғот тумани Қалажиқ қалʼа, Тупроққалʼа тумани Мешиклиқалʼа, Шовот тумани Катқалʼа ва Хива шаҳри Ичан қалʼа туристик обектларини ўз ичига олган “КҳорезмWондерс” туристик маршрути бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 2-июлдаги 15-2259-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши минтақага ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар сонини 10-15 фоизгача, тунаш кунлари сонини 2 кундан 4 кунгача ошириш имконини берган;
минтақа дестинация имижига туристларнинг қониқиши (тоурист сатисфаcтион), ташрифдан олинган тажриба (меморабле эхпериенcе) ҳамда сафардан кейин таниш ва яқинларга туристик ҳудудни тавсия қилиш (Wорд оф Моутҳ) каби тўғридан тўғри ижобий таʼсир қилувчи омилларнинг устуворлигини ифодаловчи СЕМ модели бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 546-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 2-июлдаги 15-2259-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларни жорий қилиниши натижасида минтақага ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар сонини 15-20 фоизга ошириш имконини берган;
Хоразм вилоятига ташриф буюрган туристлар сони ва туристик хизматлар ҳажми кўрсаткичларини 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари кўп омилли эконометрик моделлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 2-июлдаги 15-2259-сонли маълумотномаси). Мазкур модел натижаларидан минтақада туризмни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.