Бўрибоев Дониёр Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий хизматдаги курсантларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлик ҳолатини самбо воситалари орқали ошириш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари,соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped1844.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Гаппаров Хафиз Захидович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низом Турсуналиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Нуримов Зафар Рахмонбердиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади самбо воситалари орқали курсантларнинг жисмоний ва жанговор тайёргарлигини оширишда машғулот юкламалари ҳажмини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий ҳарбий таълим муассалари курсантларнинг ўтиш ва тайёргарлик даврларида тезкор, портловчи-куч қобилиятини ривожлантиришга қаратилган йиллик ўқув юкламасини даврлар кесимида самбо махсус машқларини жанговор машғулотларда жисмоний юклама шиддатини кескин ошириб бориш ҳисобига техник имкониятлар кенгайтирилган;
олий ҳарбий таълим муассалари курсантларнинг тайёргарлигини ошириш имкониятлари тайёргарлик мезоциклида самбо спорт турининг қисқа вақт ичида техник ҳаракатларни такрорлаш сонини оширишга қаратилган қўл ва оёқларга оғриқ бериш усулларини оʻзгарувчан шароитларда бажариш ҳисобига такомиллаштирилган;
олий ҳарбий таълим муассалари курсантларнинг самбо кураши техник усулларига оʻргатиш учун тик турган ва партер ҳолатида ҳужум ҳаракарлари самарадорлигини оширишга қаратилган махсус машқларни кичик, оʻрта ва юқори шиддат даражаси боʻйича комбинациялаштирилган шаклларини машгʻулотларга киритиш ҳисобига жанговор тайёргарлик имкониятлари оширилган;
олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари билан олиб бориладиган самбо кураши машгʻулотларида жиноятчи (рақиб)ни совуқ қурол билан ҳужум қилганда (юқоридан ва ён томондан ҳимояланиш каби) усулларни тез ва оʻрта шиддат зоналари боʻйича оптимал ривожлантиришга қаратилган машқларни киритиш ҳисобига жанговор тайёргарликни баҳолаш имконияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Курсантларнинг жисмоний ва жанговор тайёргарлик ҳолатини самбо воситалари орқали оширишнинг машғулот воситалари ва юкламалари ҳажмини оптималлаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
олий ҳарбий таълим муассалари курсантларнинг ўтиш ва тайёргарлик даврларида тезкор, портловчи-куч қобилиятини ривожлантиришга қаратилган йиллик ўқув юкламасини даврлар кесимида самбо махсус машқларини жанговор машғулотларда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида таҳсил олувчи курсантларнинг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2023 йил 31-октябрдаги 03-01/04/20/11516-сон маълумотномаси). Натижада, курсантларнинг жисмоний тайёргарлиги 17,3% га ва жанговор тайёргарлиги 19,2% га яхшиланган;
олий ҳарбий таълим муассалари курсантларнинг тайёргарлигини ошириш имкониятлари тайёргарлик мезоциклида самбо спорт турининг қисқа вақт ичида техник ҳаракатларни такрорлаш сонини оширишга қаратилган қўл ва оёқларга оғриқ бериш усулларини оʻзгарувчан шароитларда бажариш услубияти “Санбо кураши усуллари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27-декабрдаги 1186-сонли буйруғига асосан 1186-049 рақамли рухсатномаси). Натижада, курсантларнинг техник ҳаракатларни бажариш самарадорлиги 17% га яхшиланган;
курсантларни самбо курашининг техник усулларига ўргатиш учун машқлар нисбати ва шиддатига кўра тик турган ҳолатда йиқитиш ҳаракатларини оширишга қаратилган махсус усуллар “Самбо кураши усуллари номи” ўқув-қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 27-декабрдаги 1186-сонли буйруғига асосан 1186-049 рақамли гувоҳнома). Натижада, курсантларнинг жисмоний ва жанговор тайёргарлик ҳолатини самбо воситалари орқали ошириш мақсадида амалиётига жорий этилган услубият ва машқлар мажмуаси курсантларнинг тайёргарлигига самарали таъсир кўрсатган;
олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари билан олиб бориладиган самбо кураши машгʻулотларида жиниятчи (рақиб)ни совуқ қурол билан ҳужум қилганда (юқоридан ва ён томондан ҳимояланиш каби) усулларни тез ва оʻрта шиддат зоналари боʻйича оптимал ривожлантиришга қаратилган машқлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги ўқув-машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2023 йил 31-октябрдаги 03-01/04/20/11516-сон маълумотномаси). Натижада, курсантларнинг жисмоний ва жанговор тайёргарлиги 12%га яхшиланган.