Абдуллаева Муножот Мухторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимдаги тилларда гендер муносабатларни ифода этувчи мақолларнинг лисоний тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.Fil11971.
Илмий раҳбар: Икромхонова Фируза Икромовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари  доктори, доцент; Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги гендер муносабатли мақолларни лисоний баҳолаш орқали уларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, рус ва ўзбек тилларида гендер муносабатларни ифода этувчи мақолларнинг структурал ҳамда семантик жиҳатларини мақолларни яратиш ва тарғиб қилиш жараёнида анъанавий структуравий шакллар асосида чогиштирилаётган тилларда баҳоланиб, ГМИЕМларнинг структурал кўринишлари универсал хусусиятга эга эканлиги, айрим мақолларнинг структурал кўринишлари муайян бир тилга нисбатан уникал бўлиши далилланган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларида гендер муносабатларни ифода этувчи мақолларнинг ассиметрик ҳамда симметрик хусусиятларини очиб бериш орқали гендер лакунарлиги ҳодисасининг мақол матнида гендер жуфтликлари бўлмаган, шу билан бирга мақолда гендерни аниқ ифода этувчи лексик бирлик қатнашмаган номинацияларнинг мавжудлиги уларни гендер лакунар бирликлари сифатида тавсифлашга имкон берилиш очиб берилган;
инглиз, рус ва ўзбек тиллари гендер муносабатларни ифода этувчи мақолларида қўлланилган антропонимларнинг этимологик хусусиятларини очиб бериш орқали гендер муносабатларини ифода этувчи мақолларнинг лингвокултурологик хусусиятлари уч тилдаги халқларнинг  ижтимоий роллари, қадриятлари, оилавий муносабатлари халқнинг ментал хусусиятлари, диний дунёқарашлари орқали акс эттирилиши очиб берилган;
чоғиштирилаётган тилларда гендер муносабатларни ифода этувчи мақолларни таржима қилишда мақолларнинг структурал, семантик, лингвокултурологик хусусиятларини, турли тизимли тилларда воқеланиши, уларнинг умумий ва ўзига хос  жиҳатларини ёрқин намоён этишда адаптация (Cреативе Адаптатион) ҳамда културал эквивалент (Cултурал Эқуивалент) каби таржима усулларидан фойдаланиш самарадорлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, рус ва ўзбек тилларида гендер муносабатини ифодаловчи мақолларнинг  чоғиштирма тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги гендер муносабатларини ифода этувчи мақолларда қўлланилган антропонимларнинг (инсон номлари) этимологик хусусиятларини кенг ва батафсил ёритилиши ҳамда комплекс таҳлилига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг №43 /3C-1 “Глобал Cитизеншип Эдуcатион Траининг ин Ташкент” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022 йил 1  декабрдаги 01/713-сон маълумотномаси).  Натижада,  ГМИЕМларнинг лисоний келиб чиқиш, турли халқларнинг маданий ва тарихий жараёнларини кузатиш, жамиятдаги ма'рифат ва ижтимоий қадриятлар ҳақида ма'лумот олиш, турли минтақаларга хос этник ва регионал хусусиятларни кузатиш каби имкониятларни яратган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларида ГМИЕМларнинг струcтурал ва семантик жиҳатлари таснифланган, гендернинг  маданий метафора сифатида акс этиши ва гендер стреотиплари таснифи тавсифланганлиги ва чоғиштирилаётган тилларда мақолларни таржима қилишда семантик ва функсионал-стилистик мазмунни сақлашда муқобиллар, аналоглар, тўлиқ эквивалент, қисман эквивалент, таʼрифловчи таржима усулларидан фойдаланиш аниқланиб, далилланганлиги сабабли берилган илмий хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг лойиҳа ва тадбирлари, жумладан, “Она тилим -фахрим,ғурурим!”, “ Тил — миллатнинг маънавий бойлиги”, “Тил —  миллат маънавиятининг муқаддас коʻзгусидир”,  “Қадринг баланд боʻлсин она тилим!”, “Оʻзбек тили — миллий оʻзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли”, “Она тилим — Онажоним тили бу” номли лойиҳалари доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ўзбекистон” 2023 йил 27 январдаги 01-03/97-сон маълумотномаси). Натижада, тайёрланган диссертация илмий натижаларига кўра,  инглиз, рус ва ўзбек халқларининг мақолларида янгидан шаклланган, инсоннинг нутқ фаолиятини ўрганишга, уларнинг нутқ актидаги ўрнини, коммуникатив таъсирини, сўзловчи ва тингловчи нутқидаги турлича муносабатларни лисоний белгиларда ифодаланишининг ўрганилиши халқларнинг мақоллари таҳлили орқали очиб берган ва соҳалараро қўллаш имкониятларини кенгайтиришга олиб келган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларида ГМИЕМларнинг ассиметрик ва симметрик хусусиятлари очиб беришда, уларнинг табиати, улар орқали воқеаланувчи макон, замон, ҳаракат каби тушунчаларни ўзида мужассам этган универсал ҳодисадир. Симметрия гендер муносабатли мақолларни синтактик қурилишида мунтазамликни, гап қурилишини сақлаб қолувчи тамойилларга асосланганлигини ”Ўзбекистон” телерадиоканали кўрсатувларнинг сенарийларини тайёрлашда, хусусан, “Ўзбекистон” телерадиоканали”да эфирга узатиладиган “Муносабат”, “Мунозара майдони” каби коʼрсатувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг  2023  йил 8  февралдаги 06-28-288-сон маълумотномаси). Натижада, ассиметрия тамойили бу муайян бир жумла ёки гапни атайлаб структурал кўринишини бузилиши эканлиги, бунда СВО моделидаги гендер компонетли мақоллар турлича СОВ, ОВС, ОСВ, ВОС ва ВСО каби моделлар орқали ифода этилади. СОВ моделидаги ГМИЕМ эса СВО, ОВС, ОСВ, ВОС ва ВСО моделлари орқали ифодаланиши. Чоғиштирилаётган тилларда бундай ассиметрик бузилиш ГМИЕМнинг эмоционаллик, экспрессивлик хусусиятларини кучайтириш  учун қўлланиланилиши ҳақидаги хулосаларга олиб келган;
ГМИЕМларнинг лингвокултурологик хусусиятларини тадқиқ этишда миллий ва маданий жиҳатлари қайд этилган ҳамда мақолларда уларнинг ифода этилиши ва ўзига хос хусусиятлари баён этилган бўлимдан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг №43/3C-1 “Глобал Cитизеншип Эдуcатион Траининг ин Ташкент” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг  2022 йил 1  декабрдаги 01/713-сон маълумотномаси).  Натижада,  инглиз, рус ва ўзбек мақолларининг лингвокултурологик хусусиятлари ва уларнинг таржимадаги муаммолари,  таҳлил усуллари ва тамойиллари маданиятлараро мулоқот, толерантлик ва гендер тенглиги каби тамойилларни етказиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish