Асқарова Жамилахон Баходировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
“Ўзбек халқ сеҳрли эртакларида образлар тизими”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Fil441.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий маслаҳатчи: Турдимов Шомирза Ганиевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Бахадирова Саригул, филология фанлари доктори, профессор; Шомусаров Шорустам Гиясович, филология фанлари доктори, профессор; Сариев Санъат Матчонбоевич, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ сеҳрли эртакларидаги образлар бир тизимда мавжудлигини, бош қаҳрамон типлари ва вазифаларини аниқлаш, қаҳрамоннинг ҳомий, рақиб, кўмакчи каби образлар билан муносабатлари, сеҳрли эртаклардаги замон ва маконда қаҳрамон ҳаракати, образлар атрибутлари ва ономастикаси каби масалаларни тизимли текширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сеҳрли эртаклардаги образ ва қаҳрамон атамаларига оид илмий-назарий маълумотлар, образларнинг ўхшаш, тасвирларнинг эса фарқли жиҳатлари, индивидуал ҳамда умумий хусусиятлари, вазифаларига кўра бош қаҳрамон, ҳомий, рақиб ва кўмакчи каби типларга бўлиниши, ўзбек халқ сеҳрли эртаклари образлари сюжетда тутган ўрнига кўра анъанавий тизимга эгалиги исботланган;
ўзбек халқ сеҳрли эртак образлари тизимини ташкил қилувчи қаҳрамонларнинг статистикаси, сеҳрли, табиий ва ғайритабиий туғилиши, қаҳрамонлик, сеҳрли-саргузашт, ўгайлик каби типлари билан боғлиқ хусусиятлари аниқланган;
эртак сюжетининг семантик кўламини белгиловчи образларнинг ўзбек халқ сеҳрли эртакларида мавжуд турлари, эртак вариантларида қаҳрамонларнинг қиёсий-типологик ҳамда шакл, белги каби семиотик хусусиятлари аниқланган;
образлар моҳиятидаги мифологик тасаввурлар, тотемистик тушунчалар, эътиқодий ишончлар, образларнинг маросим фолклори билан алоқадорлиги, бош қаҳрамоннинг ҳомий, рақиб ва кўмакчи билан муносабатга киришувида маконнинг таъсири масалалалари очиқланган;
образларнинг тасвири, биологик-физиологик белгилари ҳамда шахсий буюмлари атрибутлар йиғиндисини ташкил қилиши, улар бош қаҳрамон ва мифологик образларнинг поетик белгиси экани далилланган;
образлар ономастикаси, атоқли номлар одатий, “гапирувчи” исмлар, лақаблар каби гуруҳларга, турдош номлар эса мавқени, касб-корни билдирувчи ва қариндошликни ифодаловчи номларга бўлиниши аниқланиб, исмларнинг образлар семантикасини белгилашдаги вазифалари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ сеҳрли эртаклари образлар тизимини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сеҳрли эртакларда бош қаҳрамон типлари ҳамда уларни замон ва макон билан муносабати, анъанавий атрибутлари таҳлилига доир илмий-назарий натижаларидан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида бажарилган “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА нинг 2024-йил 14-июндаги №3/1255-1325-сон  маълумотномаси). Натижада “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлиги таркибидаги ўзбек халқ сеҳрли эртакларидан тузилган “Гулпари” номли ҳамда “Ойжамол” номли жилдларга доир сўзбоши ҳамда илмий изоҳлар тайёрлаш, луғат тузиш, хусусан, эртакчилар ҳақидаги биографик маълумотлар, уларнинг репертуаридаги эртакларнинг ўзига хос хусусиятлари доир таҳлилий материалларни такомиллаштиришга эришилган;
ўзбек халқ сеҳрли эртаклардаги образ, персонаж ва қаҳрамон атамаларига оид илмий-назарий фикрлар, образларнинг вазифаларига кўра бош қаҳрамон, ҳомий, рақиб ва кўмакчи каби типлари эртак сюжетида бир тизимда жойлашиши анъанавий ҳодиса эканлиги, қаҳрамонлар функсиялари ўртасидаги типологик муштараклик каби масалалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 24-сентябрдаги 04/1-2613-сон маълумотномаси). Натижада кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасида ўзбек фолклоршуносликдаги мавжуд назарий қарашлар янада бойитилган;
ўзбек халқ оғзаки ижодида сеҳрли эртакларнинг ўрни ва унинг образларини ўрганиш, мифологик моҳиятини таҳлил қилиш, қадимий инонч-эътиқодларни бадиий тафаккурда акс этиши ҳақидаги мулоҳазалардан, образлар таснифи асосида қаҳрамонлар функсиялари ўртасидаги типологик муштараклик ва уни эртак вариантлари пайдо бўлишидаги аҳамияти, сеҳрли эртак образлари моҳиятидаги мифологик тасаввурлар ҳамда маросим фолклори билан алоқадорлиги каби масалаларни илмий тадқиқ қилиш юзасидан берилган таклифлар ва таҳлил натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ёш ижодкорлар учун ўтказилган ижодий учрашувлар, кечалар ва тўгарак машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшманинг 2024-йил 22-июлдаги 01-03/733-сонли маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорлар ва тадқиқотчиларнинг ўзбек халқ оғзаки ижоди, шунингдек, сеҳрли эртаклар ва уларнинг образлар тизими ҳақидаги тасаввурлари янада кенгайди;
ўзбек халқ сеҳрли эртакларидаги бош қаҳрамон масаласи ҳамда мифологик образлар тавсифини кенг омма орасида тарғиб қилишда тадқиқотнинг илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Боқий Наврўз” ва “Бахшиёна” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 29-июлдаги 01-16/143-сон маълумотномаси). Натижада халқ эртакларини таълим-тарбиядаги аҳамиятини кенг тарғиб қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish