Sayt test rejimida ishlamoqda

Сиддиқова Шахноза Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Халқаро баҳолаш дастурларига мувофиқ бўлажак биология ўқитувчиларида табиий-илмий компетенциясини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped2119.
Илмий раҳбар: Яхшиева Зухра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.20.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эшмуратов Рохат Артикбаевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро  баҳолаш  дастурларига мувофиқ бўлажак биология ўқитувчиларида табиий-илмий компетенциясини шакллантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ПИСА (табиий фанлар, ижодий фаолият) халқаро баҳолаш дастурлари натижаларини таҳлил қилиш асосида узлюксиз таълим тизимида бўлажак биология ўқитувчиларини халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти ишлаб чиқилган ва мавжуд халқаро баҳолаш тадқиқотларида саводхонликни шакллантиришнинг услубий мазмуни такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг ўқув ва когнитив фаолиятида табиий-илмий саводхонлиги кўникмаларини функционал ривожлантириш учун тизимли баҳолаш дастурлари методологиясини такомиллаштириш воситалари (дарслик, дарслик ва контекстли вазифалар тизими) ишлаб чиқилган;
мактаб ўқувчилари табиий-илмий саводхонлигини шакллантиришнинг дидактик мазмунини такомиллаштириш механизми интеграл ёндашув асосида ишлаб чиқилган ҳамда бўлажак биология ўқитувчиларининг илмий ва амалий компетенцияси мезонларига устиворлик бериш асосда табиий-илмий компетенциясини шакллантириш модели ишлаб чиқилган;
“Биология ўқитиш методикаси” фанидан бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий фаолиятида ижодий фикрлаш кўникмаларини қўллашга йўналтирилган ПИСА топшириқларининг контекстлари киритилган ҳамда табиий-илмий компетенциясини шакллантиришга асосланган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро баҳолаш дастурларига мувофиқ бўлажак биология ўқитувчиларида табиий-илмий компетенциясини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ПИСА (табиий фанлар, ижодий фаолият) халқаро баҳолаш дастурлари натижаларини таҳлил қилиш асосида узлюксиз таълим тизимида бўлажак биология ўқитувчиларини халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти ишлаб чиқилди ва мавжуд халқаро баҳолаш тадқиқотларида саводхонликни шакллантиришнинг услубий мазмуни “Биологияни ўқитишда ПИСА тизимининг илмий ва услубий асослари (биология методологиясини  ўқитиш мисолида)” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 27-мартдаги 11-05-1374/04-сон далолатномаси). Натижада,  бўлажак биология ўқитувчиларини халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти мазмунан такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг ўқув ва когнитив фаолиятида табиий-илмий саводхонлиги кўникмаларини функционал ривожлантириш учун тизимли баҳолаш дастурлари методологиясини такомиллаштириш воситалари (дарслик, дарслик ва контекстли вазифалар тизими) “Биологияни ўқитиш методикаси бўйича лаборатория машғулотлари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 27-мартдаги  11-05-1374/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларининг ўқув ва когнитив фаолияти жараёнида табиий-илмий саводхонлик компетенциясини ривожлантириш имконияти таъминланган;
мактаб ўқувчилари табиий-илмий саводхонлигини шакллантиришнинг дидактик мазмунини такомиллаштириш механизми интеграл ёндашувга мувофиқ ПИСА контекстлари ва электрон ўқув қўлланмалари тўплами ва 5-9-синф ўқувчиларининг табиий-илмий саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича топшириқлар “Биологияни ўқитишда ПИСА тизимининг илмий ва услубий асослари (биология методологиясини  ўқитиш мисолида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 27-мартдаги 11-05-1374/04-сон далолатномаси). Натижада, мактаб ўқувчиларининг табиий-илмий саводхонлик даражасини аниқлашнинг услубий таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг илмий ва амалий компетенцияси мезонларига  устиворлик бериш асосда табиий-илмий компетенциясини шакллантириш модели, “Биология ўқитиш методикаси” фанидан бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий фаолиятида ижодий фикрлаш кўникмаларини қўллашга йўналтирилган ПИСА топшириқларининг контекстлари ҳамда табиий-илмий компетенциясини шакллантиришга асосланган таклифлар ва тавсиялар “Биологияни ўқитиш методикаси бўйича лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 27-мартдаги 11-05-1374/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларининг табиий-илмий компетенциясини такомиллаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish