Орипова Шаҳло Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Газ ва газконденсат қудуқларида ўз-ўзидан тиқилишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш учун маҳаллий хомашёдан қаттиқ СФМ олиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси, 04.00.13 – Нефть ва газ конларини ўзлаштириш ҳамда ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4375.
Илмий раҳбарлар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор; Акрамов Бахшилло Шафиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бухоров Шухрат Буриевич, техника фанлари доктори, доцент; Абдурахимов Мухаммад Анварович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: газ ва газконденсат қудуқларининг ўз-ўзидан тиқилишини олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун маҳаллий хомашёлар асосида қаттиқ сирт фаол модда олиш ҳамда унинг коллоид-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газ қудуғининг модели мисолида ундаги суюқлик тиқинини бартарафлаш усуллари Schlumberger компаниясининг PIPESIM дастури бўйича аниқланган;
илк бор таркибида натрий лаурил эфир сульфат 42 %, юқори ёғ кислоталарининг натрийли тузи 30 %, натрий карбонат 3 %, гексаметафосфат 2 %, синтетик ювиш воситаси 13 %, газконденсат 2 %, натрий силикат 3 % ва парафин 5 % дан иборат бўлган қаттиқ сирт фаол модда (ҚСФМ) олинган;
ҚСФМнинг кўпикланиши, кўпикнинг тузилиши, барқарорлиги каби хоссаларининг ўзгаришига таьсир этувчи омиллар, уларнинг коллоид-кимёвий хусусиятлари илмий асосланган;
тажриба қурилмасида синовдан ўтказилганда 1 гр яратилган ҚСФМ-56 моддаси 700 мл гача суюқлиқни кўпик ҳолатида чиқариб олиши аниқланган;
олинган қаттиқ сирт фаол модда Алан газконденсат конида қўлланилганда қудуқ дебити 483,3 минг м3/ой га ва қудуқ устки босими ўртача 0,75 атм га ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашёлар асосида қаттиқ сирт фаол модданинг янги таркибини олиш ва уларни газ ва газконденсат қудуқларининг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
газ ва газконденсат қудуқлари тубидаги суюқликлар йиғилишини бартарафлаш учун қаттиқ сирт фаол моддаларни олиш технологияси Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётда жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил 1 апрелдаги 03-18-8-310-сон маълумотномаси). Натижада, четдан келтирилаётган сирт фаол моддалар ўрнини босиш, ҳамда қудуқ дебити 1,5% га ва қудуқ устки босими 0,75 кгс/см2 га ошириш имконини берган;
газ ва газконденсат қудуқларида ишлаб чиқилган қаттиқ сирт фаол моддалари қўллаш технологияси Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётда жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил 1 апрелдаги 03-18-8-310-сон маълумотномаси). Натижада, Алан кони қудуқларини продувка сони 219 тадан 95 тага камайииши сабабли, машъалага 141,36 минг м3 ёқиладиган газнинг экологияга салбий таъсири олдини олиш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish