Тошбоев Зафаржон Махрамкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиззах вилояти воҳа ландшафтлари мелиоратив ҳолатини баҳолаш ва карталаштириш», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Gr282.
Илмий раҳбар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзаҳмедович, география фанлари доктори; Хожиматов Алишер Нигматович, география фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах вилояти воҳа ландшафтларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш ва карталаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоятда суғориладиган ҳудудлар табиий шароитнинг ўзига хослиги, агроиқлим шароити, суғориш билан чамбарчас боғлиқ равишда яхши, қониқарли, қониқарсиз йерлар вужудга келганлигини аниқланган;
    агроландшафтларда тупроқ шўрланиши ва мелиоратив ҳолат Ландсат 7-8, Сентинел тизимлари космик тасвирлар ёрдамида АрcГИС дастуридан фойдаланиб турли масштабли мавзули карталар яратилган;
суғориладиган ҳудудлардаги мелиоратив ҳолат ва антропоген таъсир масофадан зондлаш методларини қўллаш орқали улардаги ўзгаришлар статистик таҳлил усули билан мелиоратив нуқтаи-назардан баҳоланган;
    вилоятнинг суғориладиган ҳудудларини мелиоратив ҳолатни яхшилашга доир тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиззах вилояти воҳа ландшафтларидаги суғориш ва антропоген омиллар таъсирида вужудга келган мелиоратив ҳолатни баҳолаш ва карталаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
суғориладиган ҳудудларнинг ўзига хослиги ва литологик тузилишининг ўзгариб бориши сув-физик ва бошқа хоссаларини суғориш тадбирлари асосида яхшилаш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 7 мартдаги 03/17-833-сон маълумотномаси). Натижада, агроландшафтларда суғоришни тартибга солиш орқали грунт сувлари сатҳини пасайтириш йўли билан мелиоратив ҳолатни яхшилаш имконини берган;
агроландшафтлар маҳсулдорлигига салбий таъсир кўрсатувчи мелиоратив ҳолатни яхшилашга доир чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 7 мартдаги 03/17-833-сон маълумотномаси). Натижада, агроландшафтлар маҳсулдорлигига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш имконини берган;
қишлоқ хўжалик экинларини суғориладиган ҳудудлар мелиоратив ҳолатига мослаштириб жойлаштиришга доир таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 7 мартдаги 03/17-833-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш схемасини такомиллаштиришга имкон берган;
Ландсат 8-9 ва Сентинел тизимлари ва АрcГИС дастуридан фойдаланиб яратилган мавзули карталар, мелиоратив ҳолатни баҳолаш ва уларни яхшилаш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 7 мартдаги 03/17-833-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ҳудудлар мелиоратив ҳолатини тезкор баҳолаш ва яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish