Ҳамрокулов Мираббос Ортиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Рақамли иқтисодиётда инсон капиталини ривожлантириш
трансформацияси», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt2147.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Шоюсупова Наргиза Турғуновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдусаидов Акмал Абдувалиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида корхоналарда инсон капиталини ривожлантириш трансформацияси йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон капиталини ривожлантириш консепсияси мазкур капитални ривожлантириш жараёнида жами иштирокчилар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муҳитда юзага келадиган муносабатларнинг динамик характерга эгалиги ва жараёнда касбий билимларни бериш ва меҳнат унумдорлиги устувор аҳамият касб этишига кўра такомиллаштирилган;
инсон капиталини ривожлантириш трансформацияси шароитида инсон капиталини ривожлнтиришда энг мақбул ёндашув инсон капиталини баҳолашнинг харажатларга асосланган ёндашувнинг мақсадга мувофиилиги асосланган;
корхона инсон капиталининг бошланғич қиймати ва ходимлар касбий билимлари қийматини баҳолаш ёндашуви маълум даражадаги даромадни яратиш ёки корхона қийматини ошириш учун инсон капиталидан фойдаланишга шарт-шароитлар мавжудлигига кўра такомилшатирилган;
инновацион корхоналарда инсон капиталини ривожлантириш трансформациясининг ташкилий-иқтисодий механизми ходимларни ёллаш ва ишлаб чиқариш жараёнида селекциялаш, ходимлар содиқлигини изчил яратиб бориш ҳамда мотивация ва иш ҳаётининг сифатини ошириш кабиларга кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиётда инсон капиталини ривожлантириш трансформацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инсон капиталини ривожлантириш консепсияси мазкур капитални ривожлантириш жараёнида жами иштирокчилар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муҳитда юзага келадиган муносабатларнинг динамик характерга эгалиги ва жараёнда касбий билимларни бериш ҳамда меҳнат унумдорлиги устувор аҳамият касб этишига кўра такомиллаштириш бўйича таклифдан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари фаолиятининг 2022-2023 йиллар учун мақсадли параметрларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 9 июндаги 12-17-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф уюшма корхоналари мақсадли параметрларининг аниқлик даражасини оширишга кўра самарадорлик кўрсаткичини 0,9 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
инсон капиталини ривожлантириш трансформацияси шароитида инсон капиталини ривожлнтиришда энг мақбул ёндашув инсон капиталини баҳолашнинг харажатларга асосланган ёндашувнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари фаолиятида 12 турдаги ўқув-тренинг дастурларига киритилган ва фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 9 июндаги 12-17-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари фаолиятида касбий фаолият билан боғлиқ жароҳатланишларнинг муайян даражада қисқартирилишига хизмат қилган;
корхона инсон капиталининг бошланғич қиймати ва ходимлар касбий билимлари қийматини баҳолаш ёндашуви маълум даражадаги даромадни яратиш ёки корхона қийматини оширишда инсон капиталидан фойдаланишга шарт-шароитлар мавжудлигига кўра такомилшатириш бўйича таклиф “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан ёшларнинг малака ошириш ва ўзини ўзи ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 9 июндаги 12-17-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари интеграциялашуви бўйича лойиҳавий ҳужжатларни имзолаш; ёшларнинг ўзини ўзи ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг самарали ташкил қилишга муайян даражада хизмат қилган;
инновацион корхоналарда инсон капиталини ривожлантириш трансформациясининг ташкилий-иқтисодий механизми ходимларни ёллаш ва ишлаб чиқариш жараёнида селекциялаш, ходимлар содиқлигини изчил яратиб бориш ҳамда мотивация ва иш жараёнининг сифатини ошириш кабиларга кўра такомилаштириш бўйича таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан соҳани ривожлантириш тармоқ ва ҳудудий дастурларини ҳамда уюшма корхоналари фаолиятида нодавлат ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда яқин ва узоқ муддатли истиқболли мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 9 июндаги 12-17-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши уюшма фаолиятини янада кенгайтириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган.