Шоев Алим Халмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида инклузив таълимни ривожлантиришда ижтимоий маркетинг воситаларидан фойдаланиш”, 08.00.11-“Маркетинг”, 08.00.05-“Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1383.
Илмий раҳбари: Адилова Зулфия Джавдатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Асланова Дилбар Хасановна, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим муассасаларида инклюзив таълим самарадорлигини оширишда ижтимоий маркетинг воситаларини кенг қўллаш борасида илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “инклюзив олий таълим” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим олишдан барча талабаларнинг жисмоний, ақлий, ижтимоий ёки маданий хусусиятларидан қатъий назар, билим олиши ва таълим жараёнида иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлашда озчилик тоифалари доирасида мақсадли гуруҳларнинг янги кичик тоифаларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив олий таълимни ижтимоий маркетинг воситалари билан тўлдириш асосида шакллантирилган ижтимоий маркетингни режалаштиришнинг баҳолаш (ИМБ), дизайн (ИМД), бажариш (ИМБЖ), тавсифлаш ва ўрганиш (ИМТ) асосий босқичлари ўртасидаги мақбул нисбатларни (ИМБ қ 0,31; ИМД қ 0,17; ИМБЖ қ 0,33; ИМТ қ 0,19) белгилаш орқали ижтимоий маркетинг воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш асосланган;
кластерлаштиришга асосланган инклюзив олий таълим моделига кўра олий таълим муассасаси инклюзив таълим муҳитининг функционал тузилмаси таркибини имконияти чекланган талабаларни қўллаб-қувватлаш маркази фаолиятини йўлга қўйиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган талабалар сонининг ҳудуддаги олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топширишига таъсир қилувчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ривожлантиришда ижтимоий маркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “инклюзив олий таълим” тушунчасининг иқтисодий мазмунини таълим олишдан барча талабаларнинг жисмоний, ақлий, ижтимоий ёки маданий хусусиятларидан қатъи назар, билим олиши ва таълим жараёнида иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлашда озчилик тоифалари доирасида мақсадли гуруҳларнинг янги кичик тоифаларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2022 йил 09 сентябрдаги 302-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда билим олиши ва таълим жараёнида иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлашда озчилик тоифалари доирасида мақсадли гуруҳларнинг янги кичик тоифаларини киритиш асосида такомиллаштирилган “инклюзив олий таълим” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 22 августдаги 01/00-03/10-8548-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024 йил 23 августдаги 02/01-01-70 сонли маълумотномаси);
инклюзив олий таълимни ижтимоий маркетинг воситалари билан тўлдириш асосида шакллантирилган ижтимоий маркетингни режалаштиришнинг баҳолаш (ИМБ), дизайн (ИМД), бажариш (ИМБЖ), тавсифлаш ва ўрганиш (ИМТ) асосий босқичлари ўртасидаги мақбул нисбатларни (ИМБ қ 0,31; ИМД қ 0,17; ИМБЖ қ 0,33; ИМТ қ 0,19) белгилаш орқали ижтимоий маркетинг воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон “Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 22 августдаги 01/00-03/10-8548-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024 йил 23 августдаги 02/01-01-70 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таълим хизматлари бозорининг ижтимоийлашуви орқали ижтимоий маркетинг воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
кластерлаштиришга асосланган инклюзив олий таълим моделига кўра олий таълим муассасаси инклюзив таълим муҳитининг функционал тузилмаси таркибини имконияти чекланган талабаларни қўллаб-қувватлаш маркази фаолиятини йўлга қўйиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида кўзда тутилган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 22 августдаги 01/00-03/10-8548-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024 йил 23 августдаги 02/01-01-70 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаси инклюзив таълим муҳитининг функционал тузилмаси таркибида имконияти чекланган талабаларни қўллаб-қувватлаш маркази фаолиятини йўлга қўйиш орқали олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни янада ривожлантириш имкони яратилган;
Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган талабалар сонининг ҳудуддаги олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топширишига таъсир қилувчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги Ф-60-сон “2022-2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 22 августдаги 01/00-03/10-8548-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024 йил 23 августдаги 02/01-01-70 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган талабалар сонининг ҳудуддаги олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириши билан боғлиқ узоқ муддатли истиқболдаги асосий фаолият параметрларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.