Турдибеков Юсуф Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Автотранспорт воситаларини баҳолаш хизматлари ва уларда қўлланиладиган усулларини такомиллаштириш», 08.00.05. - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3047
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Мирзаев Қулмамат Жонузоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдумўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автотранспорт воситаларини баҳолаш хизматлари ва уларда қўлланиладиган усулларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автотранспорт воситаларини баҳолаш хизматлари тушунчаси танланган қиймат турига мувофиқ уларининг бозор (ёки бошқа) қийматини аниқлашга коʼра ёндашилиб, автотранспорт воситаларининг таснифланиши уларнинг узунлиги, юк хусусиятлари ва қўлланилиш соҳасини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
харажат ва даромадга кўра автотранспорт воситалари қийматларининг якуний қийматда мувофиқлаштирилиши ва ҳар бир баҳолаш ёндашувининг вазн улуши бўйича баҳоланишига кўра баҳолаш обʼектининг якуний бозор қийматини аниқлаш таклиф қилиниб, баҳоловчи ва истеʼмолчига асосланган дастурий таъминоти таклиф этилган;
автотранспорт воситаларини харажат, қиёсий ва даромад ёндашувлари бўйича баҳолаш услубияти баҳолашда юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликларни бартараф этишда даромадни капиталлаштириш, пул оқимларини дисконтлаш, баҳолаш натижаларини мувофиқлаштириш ва якуний бозор қийматини аниқлаштириш кабиларга кўра такомиллшатирилган;
автотранспорт воситаларининг бозор қийматига омилларнинг таъсирини аниқлашга ёндашув Самарқанд вилояти автобозори бўйича миллий Cобалт русумли автомобилнинг бозор қиймати ва ҳаётий цикли ўртасидаги кўп ўлчовли ўзаро боғлиқлигига кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
автотранспорт воситаларини баҳолаш хизматлари тушунчаси танланган қиймат турига мувофиқ уларининг бозор (ёки бошқа) қийматини аниқлашга кўра ёндашилиб, автотранспорт воситаларининг таснифланиши уларнинг узунлиги, юк хусусиятлари ва қўлланилиш соҳасини эътиборга олган ҳолда такомиллаштиришга оид таклиф баҳолаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 2-сентябрдаги 4/8127-сон маълумотномаси). Таклиф автотранспорт воситаларини баҳолаш хизматларининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини услубий жиҳатдан кенгайтирилишга муайян даражада хизмат қилган;
харажат ва даромадга кўра автотранспорт воситалари қийматларининг якуний қийматда мувофиқлаштирлиши ва ҳар бир баҳолаш ёндашувининг вазн улуши бўйича баҳоланишига кўра баҳолаш обʼектининг якуний бозор қийматини аниқлаш таклиф қилиниб, баҳоловчи ва истеʼмолчига асосланган дастурий таъминоти баҳоловчи ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 2-сентябрдаги 4/8127-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф баҳолаш хизматларининг меҳнат сиғимини 60-70 фоизга қисқаришга ва хизматлар кўрсатишдан тушган даромадларни 10-15 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
автотранспорт воситаларини харажат, қиёсий ва даромад ёндашувлари бўйича баҳолаш услубияти, жумладан баҳолашда юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликларни бартараф этишда даромадни капиталлаштириш, пул оқимларини дисконтлаш, баҳолаш натижаларини мувофиқлаштириш ва якуний бозор қийматини аниқлаштириш бўйича таклиф баҳоловчи ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 2-сентябрдаги 4/8127-сон маълумотномаси). Таклиф баҳоловчи ташкилотларда автотранспорт воситаларини баҳолаш хизматларини кўрсатишнинг ягона услубияти амал қила бошлаган ва баҳолаш жараёнидаги ноаниқликларнинг камайиши ва баҳолаш натижаларининг ҳаққонийлик даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
автотранспорт воситаларининг бозор қийматига омилларнинг таъсирини аниқлашга ёндашув Самарқанд вилояти автобозори бўйича миллий Cобалт русумли автомобилнинг бозор қиймати ва ҳаётий цикли ўртасидаги кўп ўлчовли ўзаро боғлиқлиги бўйича такомиллаштириш таклифи баҳолаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 2-сентябрдаги 4/8127-сон маълумотномаси). Таклиф баҳолаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга мавжуд қийматга таъсир кўрсатувчи омилларнинг таъсир даражасини инобатга олган ҳолда маълум турдаги автотранспорт воситасининг қийматини аниқлашнинг услубий асоларини муайян даражада кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish