Саидов Нурали Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Аҳолини барқарор иш ўринлари билан таъминлашни такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt596.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Холмўминов Шайзоқ Рахматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исроилова Дилфуза Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳолини барқарор иш ўринлари билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусий секторни самарали ривожлантиришга кўра барқарор иш ўринларини ташкил этишнинг янги тадбиркорлар учун ҳудудий ўсиш-нуқталар каби қўшимча имкониятлари очиб берилган ҳамда молиявий-иқтисодий консалтинг хизматларидан устувор даражада фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган.
марказлашган ва номарказлашган инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳамда инвестиция лойиҳаларини инобатга олган ҳолда 2023-2026 йилларда юридик шахслар томонидан ташкил этилиши мумкин бўлган янги иш ўринларининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
барқарор иш ўринлари давомийлиги бўйича таснифланишига кўра ишга ёлланувчиларни узоқ муддатли иш ва меҳнат муносабатлари билан таъминлаб бориши мезон кўрсаткичи сифатида амал қилиши асосланган;
амалдаги инвестисияларнинг янги иш ўринлари яратилишига таъсирида хусусий эластикликка кўра бюджет маблағларининг ўзгаришига нисбатан корхона  маблағи, кафолатли ва тижорат банклари кредитларининг ўзгариши натижавий омилнинг юқори даражада ортишига олиб келиши  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳолини барқарор иш ўринлари билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
хусусий секторни самарали ривожлантиришга кўра барқарор иш ўринларини ташкил этишнинг янги тадбиркорлар учун ҳудудий ўсиш-нуқталар каби қўшимча имкониятлари очиб берилган ҳамда молиявий-иқтисодий консалтинг хизматларидан устувор даражада фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Ҳокимликлар билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурилари”ни амалга оширишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 01/00-02/10-8069-сон маълумотномаси). Таклиф тадбиркорлардаги иш ўринларини барқарор сақлаб қолиш, қисқаришининг олдини олиш ва янги иш ўринлари яратишнинг қўшимча имкониятларини ишлаб чиқариш амалиётига жалб қилишга муайян даражада хизмат қилган;
марказлашган ва номарказлашган инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини инобатга олган ҳолда 2023-2026 йилларда юридик шахслар томонидан ташкил этилиши мумкин бўлган янги иш ўринларининг прогноз параметрларидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “2023-2026 йилларда миллий меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича дастур”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 01/00-02/10-8069-сон маълумотномаси) Ушбу прогноз ишланмалари меҳнат бозоридаги ўзгаришларга мослашиш даражасини ошириш ва режалаштирилган прогноз  тадбирлари самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
барқарор иш ўринлари давомийлигига кўра таснифланиши инобатга олиниб, ишга ёлланувчиларни узоқ муддатли иш ва меҳнат муносабатлари билан таъминлаб бориши мезон кўрсаткичи сифатида амал қилиши таклифи  Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Миллий меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича дастурлар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 01/00-02/10-8069-сон маълумотномаси) Ушбу таклиф иш ўринларининг давомийлигига кўра барқарорлигини ўлчаш ва мониторинг қилиб бориш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
амалдаги инвестисияларнинг янги иш ўринлари яратилишига таъсирида хусусий эластикликка кўра бюджет малағларининг ўзгаришига нисбатан  корхона  маблағи, кафолатли ва тижорат банклари кредитларининг ўзгариши натижавий омилнинг юқори даражада ортишига олиб келиши бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Янги иш ўринлари ташкил этиш дастурлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 01/00-02/10-8069-сон маълумотномаси) Ушбу таклиф инвестисиялар устуворлигига кўра иш ўринларини кўпайтириш ва иқтисодий самарадорлигини янада ошириш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish