Хашимова Сайёра Холмурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имконияти чекланган ўсмирларда эмоционал зўриқишлар намоён бўлишининг психологик детерминантлари”, 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P774.
Илмий раҳбар: Бекназарова Лола Садиновна, психология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Исматова Дилафруз Туймуратовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади имконияти чекланган ўсмирларда эмоционал зўриқишлар намоён бўлишининг психологик детерминантларини аниқлаш ҳамда коррексиялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имконияти чекланган ўсмирларнинг эмоционал зўриқишлари таълим жараёнидаги муносабатларда кўзи ожизларга қараганда эшитишда нуқсони бор болалар кўпроқ хавотирланишни намоён қилганлиги асабийлик, қўзғалувчанликка олиб келганлиги, таълимий ахборотларни идрок қилишдаги қийинчиликларни кучайтирганлиги туфайли ўқув фаолиятидаги омиллар билан детерминациялашганлиги асосланган;
имконияти чекланган ўсмирларнинг ўқув фаолияти жараёнига осон мослаша олиши, берилган топшириқларни тезкорлик билан бажариши, мураккаб вазиятларда мустаҳкам иродани шакллантира олишининг уларда шаклланган ахлоқий мезонлар билан бевосита боғлиқлиги асосланган;
имконияти чекланган ўсмирлардаги эмоционал зўриқишларни намоён бўлиши шахсдаги хавотирланиш регрессия, аутоагрессия сиқиб чиқариш таъсирида пасайганлиги жисмоний нуқсон билан боғлиқ пессимистик кайфиятни камайишига олиб келишига асосланиб, ўқувчилардаги “компенсация” психологик ҳимоя механизмининг фаоллашуви билан уйғун кечиши исботланган;
имконияти чекланган ўсмирлардаги эмоционал зўриқишларнинг намоён бўлишида ўз-ўзини идора қилиш хавотирланиш, ўзини қадрлаш, ўзини қабул қилиш аутоагрессия, самимийлик ўзини четга олиш билан тескари боғланишларга эга бўлганлиги туфайли шахснинг ўзига бўлган муносабати устувор детерминант эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имконияти чекланган ўсмирларда эмоционал зўриқишлар намоён бўлишининг психологик детерминантларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
имконияти чекланган ўсмирларнинг эмоционал зўриқишлари таълим жараёнидаги муносабатларда кўзи ожизларга қараганда эшитишда нуқсони бор болалар кўпроқ хавотирланишни намоён қилганлиги асабийлик, қўзғалувчанликка олиб келганлиги, таълимий ахборотларни идрок қилишдаги қийинчиликларни кучайтирганлиги туфайли ўқув фаолиятидаги омиллар билан детерминациялашганлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-169-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-169-а сон маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган ўсмирларнинг эмоционал зўриқишларини ўқув фаолиятидаги омиллар билан боғлиқ жиҳатлари тадқиқ этилган;
имконияти чекланган ўсмирларнинг ўқув фаолияти жараёнига осон мослаша олиши, берилган топшириқларни тезкорлик билан бажариши, мураккаб вазиятларда мустаҳкам иродани шакллантира олишининг уларда шаклланган ахлоқий мезонлар билан бевосита боғлиқлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-169-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-169-а сон маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган ўсмирларда эмоционал зўриқишлар намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи психологик хусусиятлари таҳлил этилган;
имконияти чекланган ўсмирлардаги эмоционал зўриқишларни намоён бўлиши шахсдаги хавотирланиш регрессия, аутоагрессия сиқиб чиқариш таъсирида пасайганлиги жисмоний нуқсон билан боғлиқ пессимистик кайфиятни камайишига олиб келишига асосланиб, ўқувчилардаги “компенсация” психологик ҳимоя механизмининг фаоллашуви билан уйғун кечиши исботланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-169-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-169-а сон маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган ўсмирлардаги эмоционал зўриқишларнинг психологик ҳимоя механизмлари билан боғлиқ жатҳатлари тадқиқ қилинган;
имконияти чекланган ўсмирлардаги эмоционал зўриқишларнинг намоён бўлишида ўз-ўзини идора қилиш хавотирланиш, ўзини қадрлаш, ўзини қабул қилиш аутоагрессия, самимийлик ўзини четга олиш билан тескари боғланишларга эга бўлганлиги туфайли шахснинг ўзига бўлган муносабати устувор детерминант эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-169-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-169-а сон маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган ўсмирлардаги эмоционал зўриқишларнинг намоён бўлишига таъсир этувчи психологик детерминантлари аниқланган.