Бабажанова Динара Исламовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Суррогат оналик билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш истиқболлари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Yu240.
Илмий маслаҳатчи: Саидов Акмал Холматович, академик, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Бозоров Сардор Сохибжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Бабакулов Зафар Қурбоназарович, юридик фанлар доктори, профессор; Абдураҳмонова Хосиятхон Бахтиёржон қизи, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ва халқаро қонунчиликда суррогат оналикни ҳуқуқий тартибга солишнинг назарий ва амалий муаммоларини ҳар томонлама таҳлил қилиш, ўрганилаётган соҳадаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролар хавфсиз ва самарали репродуктив технологиялардан фойдаланган ҳолда ўз фарзандларининг туғилиши хусусида мустақил равишда қарорлар қабул қилиш ва ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш каби репродуктив ҳуқуқлари асослантирилган;
ёрдамчи репродуктив технологиялар уруғлантиришнинг айрим ёки барча босқичлари аёлнинг организмидан ташқарида амалга ошириладиган ҳомиладорликка эришишга қаратилган тиббий технологиялар, даволаш усуллари ва муолажаларидан иборатлиги асослантирилган;
экстракорпорал уруғлантириш (бундан буён матнда ЭКУ деб юритилади) усули бепуштликка ечим топиш мақсадида она организмидан ташқарида сунъий шароитларда тухумҳужайрани уруғлантириш орқали амалга оширилиши асослантирилган;
бепуштлик сабаби аниқланган бемор аёлларда консерватив ва жарроҳлик даволаш ўтказилгандан сўнг 9 – 12 ой давомида ҳомиладорлик кузатилмаса ва ЭКУ усулларисиз ҳомиладор бўлиш имкони бўлмаса, ЭКУ усулини қўллаш мумкинлиги асослантирилган;
икки маротаба ўтказилган сунъий уруғлантириш усули самара бермаган тақдирда, ёрдамчи репродуктив технологияларнинг бошқа усуллари қўлланилиши асослантирилган;
сунъий уруғлантириш усули табиий циклда ва Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари ёрдамида суперовуляция стимуляциясида амалга оширилган ҳолларда қўлланилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
фуқаролар хавфсиз ва самарали репродуктив технологиялардан фойдаланган ҳолда ўз фарзандларининг туғилиши хусусида мустақил равишда қарорлар қабул қилиш ва ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш каби репродуктив ҳуқуқлари тўғрисидаги таклифдан “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси иккинчи ва еттинчи хатбошиларни шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 9-августдаги 52-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши фуқаролар фойдаланиши мумкин бўлган репродуктив ҳуқуқлар доирасини аниқлашга ёрдам берган;
ёрдамчи репродуктив технологиялар уруғлантиришнинг айрим ёки барча босқичлари аёлнинг организмидан ташқарида амалга ошириладиган ҳомиладорликка эришишга қаратилган тиббий технологиялар, даволаш усуллари ва муолажаларидан иборатлиги тўғрисидаги таклифдан “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддаси биринчи қисмини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 9-августдаги 52-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши ёрдамчи репродуктив технологиялар имкониятларини кенгайтиришга, аёл организмидан ташқарида уруғлантириш имкониятини аниқлашга хизмат қилган;
экстракорпорал уруғлантириш (бундан буён матнда ЭКУ деб юритилади) усули бепуштликка ечим топиш мақсадида она организмидан ташқарида сунъий шароитларда тухумҳужайрани уруғлантириш орқали амалга оширилши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020-йил 6-февралдаги “Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3217-сон буйруғи билан тасдиқланган Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 18-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 3-январдаги 31-1-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг киритилиши ин витро уруғлантириш консепсияси ва уни амалга ошириш чораларини қонунчилик даражасида мустаҳкамлашга имкон берган;
бепуштлик сабаби аниқланган бемор аёлларда консерватив ва жарроҳлик даволаш ўтказилгандан сўнг 9 – 12 ой давомида ҳомиладорлик кузатилмаса ва ЭКУ усулларисиз ҳомиладор бўлиш имкони бўлмаса ЭКУ усулини қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020-йил 6-февралдаги “Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3217-сон буйруғи билан тасдиқланган Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 19-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 3-январдаги 31-1-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалга ошириш фақат қатъий белгиланган шартлар мавжуд бўлганда экстракорпорал уруғлантиришдан фойдаланиш тартибларини ўрнатишга ёрдам берган;
икки маротаба ўтказилган сунъий уруғлантириш усули самара бермаган тақдирда, ёрдамчи репродуктив технологияларнинг бошқа усуллари қўлланилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020-йил 6-февралдаги “Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3217-сон буйруғи билан тасдиқланган Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 27-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 3-январдаги 31-1-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши сунъий уруғлантиришдан фойдаланиш сонини чеклашга, яъни биринчиси самарасиз бўлса, бошқа усулни танлаш зарурлигини ўрнатишга хизмат қилган;
сунъий уруғлантириш усули табиий циклда ва Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари ёрдамида суперовуляция стимуляциясида амалга оширилган ҳолларда қўлланилиши тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020-йил 6-февралдаги “Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3217-сон буйруғи билан тасдиқланган Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 29-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 3-январдаги 31-1-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши табиий овуляция пайтида сунъий уруғлантиришдан фойдаланиш шартларини аниқлаштириш ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган тиббий препаратлар билан суперовуляцияни рағбатлантиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish