Назарова Гавхар Ринат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):          “Ўзбекистон замонавий ҳужжатли киносининг  ривожланиш тенденсиялари эволюцияси”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/San.127.
Илмий раҳбар: Тўлахўжаева Мухаббат Туробовна, санъатшунослик фанлари доктори,     профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01 (Бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Ҳосилович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Исмоилов Анвар Хамдамович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек ҳужжатли киносининг шаклланиши ва ривожланишининг асосий тенденсиялари эволюциясини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳужжатли кинода бадиий филмларга хос томошавийлик хусусиятига томошабинларнинг кенг аудиторияси эътиборини жалб қилиш мақсадида эътибор кучайгани натижасида илмий-оммабоп, ўқув-маърифий, кинокузатув каби жанрларнинг чекланиши кузатилгани исботланган;
ҳужжатли филмларда образ яратишда актёрлар иштироки, рамзий-метафорик топилмалар, реконструксия усулидаги ифода воситалари қўлланилиши натижасида ўзбек ҳужжатли киносида бадиий поетик кино элементлари шакллангани аниқланган;
ҳужжатли кинода архив ва иконографик материаллар, анимация, кинокузатув, инфографика, кадр орти матни каби усул ва воситалар қоришиқ тарзда қўлланилиши натижасида филмларнинг бадиий ва композицион ечимида эклектик ёндашув юзага келгани асосланган;
ўзбек ҳужжатли киноси тараққиёти даврлаштирилиб, ҳужжатли кинонинг илк кинохроникал кадрлар сифатидаги аҳамияти шакллангани (1920-1930 йй.), ҳужжатли филмларда республикада юз берган воқеликлар акс этган тарихий ва долзарб мавзулардаги асарлар яратиш тенденсияси юзага келгани (1930-1970 йй.), янгича телевизион принциплар жорий этилиб, жанр-тематик хусусиятлар ўзгаргани (1980-1990 йй.), жанрлар қоришуви юзага келгани, замонавий технологиялар жорий этилгани (2000-2016 йй.) билан боғлиқ босқичлар кузатилгани асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
бадиий образ яратишда актёрлар иштироки ва реконструксия усулидаги ифода воситалари қўлланилиши натижасида ўзбек ҳужжатли киносида бадиий кино элементлари шакллангани аниқлангани ва ҳужжатли кинода архив ва иконографик материаллар, компютер анимацияси, инфографика каби усул ва воситалардан фойдалана бошлангани боис драматургик асосдаги маълумотларни тез, аниқ ва бадиий образли тарзда етказиш имкони юзага келгани асослангани билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясиниг 254-бандига асосан “Ўзбекистон Республикасида кинематография санъатини янда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги белгиланган  устувор вазифаларнинг амалий ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 23-октябрдаги 02-11-16-2907-сон маълумотномаси). Натижада соҳа бўйича таълим олаётган талабаларнинг ҳужжатли кино санъатининг пайдо бўлиши, замонавий жараён, киноҳужжатчилар ижоди ҳамда замонавий технологиялар асосида филм яратишга доир тушунча ва тасаввурларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
ўзбек ҳужжатли киноси тараққиёти даврлаштирилиб, биринчи – 1920-1930-йилларда ҳужжатли кинонинг илк кинохроникал кадрлар сифатидаги аҳамияти шакллангани, иккинчи – 1960-1970 йилларда ҳужжатли филмларда республикада юз берган воқеликлар, хусусан, каналлар, йирик заводлар қурилиши акс этгани, учинчи – тарихий ва долзарб мавзуларда асарлар яратиш тенденсияси юзага келгани, тўртинчи – 1980-1990 йиллар бошида янгича телевизион принциплар жорий этилиб, жанр-тематик хусусиятлар ўзгаргани, бешинчи – 2000-2016 йилларда жанрлар қоришуви юзага келгани, бадиий филм элементларидан фойдаланишга эътибор кучайгани, олтинчи – замонавий технологиялар жорий этилгани билан боғлиқ босқичлар кузатилгани асослангани билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган кино санъатини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг 2024-йил 29-февралдаги 01-05/01-443-сон маълумотномаси). Натижада соҳага қизиқувчилар учун ўзбек ҳужжатли филмларининг ривожланиш жараёнига доир маълумотлардан хабардор бўлиш ва ўзбек ҳужжатли киносига оид тасаввурларини кенгайтиришга имкон яратилган;
ҳужжатли кинода томошавийлик хусусиятига эътибор кучайгани натижасида илмий-оммабоп, ўқув-маърифий, кино-кузатув каби жанрларнинг чекланиши кузатилгани исботлангани билан боғлиқ таклифлардан ва  ўзбек ҳужжатли киносининг намуналари “Дониш дарахти” (режиссёр М.Қорабоев), “Исломхўжа: Ислоҳотчи вазир фожиаси” бадиий-публицистик филми (режиссёр Ж.Аҳмедов) асосида берилган хулосалардан “Кинотеатр” телеканалининг “Ўзимизнинг кино” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Кинотеатр” телеканалининг  2024-йил 18-мартдаги 03-14-63 сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар ўзбек ҳужжатли киносида яратилган филмларнинг ижодкорлари, мавзу, жанр, образ, услуб, технологиялари ҳамда тарихий манбалар ва ҳужжатли филмлар тарихига оид маълумотларга эга бўлиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish