Муродов Хасан Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кучланишни мувозанатлаш орқали электр станциялар аккумуляторлар блоки энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/T2300.
Илмий раҳбар: Қаршибаев Асқарбек Илашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.T.143.01.
Расмий оппонентлар:
Худаяров Музаффар Бурханович – техника фанлари доктори, профессор.
Шавазов Абдулатиф Ачилович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кучланишни мувозанатлаш орқали электр станциялардаги аккумуляторлар блокининг энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зарядловчи-тўғрилагич мосламаларнинг ташқи муҳит ҳарорати, экспоненциал доимийси, қутбланиш коэффициенти ҳамда ички қаршилик параметрларини инобатга олувчи бошқариш ва назорат қилиш тизимининг математик модели чизиқли аппроксимациялаш асосида такомиллаштирилган;
зарядловчи-тўғрилагич мосламалари элементларининг кучланиш, ток ва ҳарорат кўрсатгичлари асосида тузилган функционал схема ҳамда унинг алгоритми ҳисобига кучланишни мувозанатли зарядлаш тизими ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган кучланишни мувозанатловчи қурилма асосида аккумуляторлар батарея элементларини зарядлаш сиғимлари, ички қаршиликлари ва қутбланиш коэффициентлари қийматларини аниқлаш асосланган;
аккумулятор батареяларни зарядлаш жараёнида ҳосил бўладиган қутбланиш доимийси, зарядлаш токи, экспоненциал кучланиши ва сиғимининг қийматларини ростлаш ҳисобига кучланишни мувозанатли зарядлаш тизимининг энергия самарадорлигини ошириш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кучланишни мувозанатлаш орқали электр станциялар аккумуляторлар блоки энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Аккумлятор батареяларини мувозанатли зарядлаш усули Навоий иссиқлик электр станцияси АЖда жорий этилган («Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2024 йил 15 январдаги 02-04-15/45-сон маълумотномаси). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 84 370 000 (саксон тўрт миллион уч юз етмиш минг) сўмни ташкил этган;
зарядловчи-тўғрилагич мосламалари элементларининг кучланиш, ток ва ҳарорат кўрсатгичлари асосида бошқариш ва назорат қилиш тизимининг функционал схемаси ҳамда алгоритми Навоий иссиқлик электр станцияси АЖда жорий этилган («Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2024 йил 15 январдаги 02-04-15/45-сон маълумотномаси). Натижада аккумулятор батарея элементларида кучланиш номувозанатлашув қийматини 1,5 % гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish