Исақова Дилноза Тошевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Модификацияланган сcреен-принтед электродлари ёрдамида табиий ва техноген обʼектларнинг волтамперометрияси», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/К482.
Илмий раҳбар: Аронбаев Сергей Дмитриевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Қутлимуратова Нигора Ҳотамовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Би, Аг, Ау, МнО2 нанозаррачалари билан модификацияланган сcреен принтед электродлари асосида юқори сезгир селектив, экологик хавфсиз электрокимёвий сенсорларни яратиш ҳамда улар ёрдамида оқова сувлари таркибидаги оғир металл ионларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сканерлаш микроскопияси, рентген дифракцияси ва импеданс спектроскопияси усуллари учун модификацияланган сcреен принтед электродлари (СПCЕ) ишлаб чиқилган;
Зн2+, Cд2+, Пб2+, Се4+, УО22+ ионлари ва Ҳ2О2 иштирокида Би, Аг, Ау ва МнО2 нанозаррачалари билан модификацияланган СПC электродларининг электрокимёвий катталиклари аниқланган;
висмут билан модификацияланган СПCЕ электродларини қўллаб, импеданс спектрометриясида ёрдамида ўгир металл ионларини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган;
СПCЕ билан микроячейканинг дизайни таклиф этилган болиб, унинг ёрдамида 0,1 мл ҳажмдаги намуна таркибидан оғир металл ионларини тўғридан-тўғри аниқлаш имконияти баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Би, Аг, Ау, МнО2 нанозаррачалари билан модификацияланган электродлар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эритмада Зн, Cд, Пб, Cу ионларини аниқлаш имкониятига эга электродлари “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўлимида амалиётга жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ нинг 2023 йил 6 октябрдаги 845/ГК-10-сонли маълумотномаси). Натижада, саноат чиқинди сувларида оғир металл ионларини юқори сезгирлик ва селективлик билан аниқлаш ва таҳлил вақтини 10 дақиқагача қисқартириш имконини беради;
эритмада Зн, Cд, Пб, Cу ионларини аниқлаш имкониятига эга модификацияланган Ҳг, Би, Ау СПCЕ электродлари “Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Самарқанд вилояти бошқармаси” таҳлилий лабораториясида амалиётига жорий этилган (“Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Самарқанд вилояти бошқармаси” нинг 2024 йил 26 июндаги 01-3300-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган электродлар модификацияланган Ҳг, Би, Ау СПCЕ, 10 мг/л даражасида бир қатор экотоксикантларни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish