Хасанова Камола Дилаварходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморлардаги руҳий ўзгаришларнинг хусусиятлари ва терапевтик жараённинг коррекцияси», 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1213.
Илмий раҳбар: Алимов Улуғбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Васила Каримбековна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ашуров Зарифжон Шарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморларда руҳий бузилишларнинг хусусиятларини баҳолаш, даволаш жараёнини коррекция қилиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморларда психологик резильентлиги паст бўлганлиги сабабли истероид типдаги беморларда аффектив бузилишлар (депрессив эпизод, рекуррент депрессия) аниқланган;
орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморларда оғиз-ҳалқум ракига нисбатан тил раки билан руҳий бузилишлар орасида корреляцион боғлиқликка юқори ижтимоий ажралганлик сабаб бўлиши аниқланган;
орофарингеал соҳа раки сабабли жарроҳлик амалиёти ўтказган беморларда амалиёт ва ундан кейинги ҳолат билан боғлиқ психосоциал омилларнинг юқорилиги аффектив бузилишларга (депрессив эпизод ва рекуррент депрессия), жарроҳлик амалиёти ўтказмаган беморларда амалиёт билан боғлиқ бўлмаган психосаматозлар сабабли невротик бузилишлар (фобик ҳавотирли бузилишлар, неврастения) аниқланган;
орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморлардаги ўсма локализацияси, руҳий бузилишлар ва шахс хусуситларига қаратилган давога ёндашув оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 7/24-сон хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июндаги 2-сон баённомасига асосан Илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморларда психологик резильентлиги паст бўлганлиги сабабли истероид типдаги беморларда аффектив бузилишлар (депрессив эпизод, рекуррент депрессия) аниқланган. Бу эса паст психологик резильентлик ҳисобига беморларда аффектив руҳий бузилишлар юзага келишини исботлаган. Олинган янги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, орофарингеал соҳа раки билан истероид типдаги шахслар бошқа шахс акцентуантларига нисбатан кўп учраши аниқланган ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали 2023 йил 1 июндаги 106-Т-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали 2023 йил 1 июндаги 30-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: амалга оширилган тадқиқотни жорий қилиниши орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморлардаги шахс типи, ўсманинг локализацияси, руҳий бузилишларнинг турига кўра даволаш жараёнини коррекция қилиш асосий касалликнинг даволаш вақтини қисқартириш, шунингдек, анъанавий диагностика ва терапевтик тадбирлар билан бирга келадиган моддий-техник харажатларни камайтириш имконини берди. Натижада даволаш самарадорлиги ошди ва асоратлар сони камайди. Хулоса: иқтисодий самара анъанавий тиббий муолажаларидан даволаш дастурини жорий этиш ҳисобига моддий-техника харажатларини 10 нафар бемор ҳисобида олганда 46298250 сўмга камайтиришда намоён бўлди.
иккинчи илмий янгилик: орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморларда оғиз-ҳалқум ракига нисбатан тил раки билан руҳий бузилишлар орасида корреляцион боғлиқликка юқори ижтимоий ажралганлик сабаб бўлиши аниқланган. Ўтказилган тадқиқот натижалари тил ракида психосоциал омиллар оғиз-халқум сартонига нисбатан юқорилигини кўрсатди. Бу тилнинг функсионал фаоллиги - ундаги ўсма туфайли беморда юзага келадиган нутқдаги, нафас олишдаги, овқатланишдаги ва косметик муаммоларнинг юқори таъсири сабабли юзага келишини кўрсатди. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали 2023 йил 1 июндаги 106-Т-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали 2023 йил 1 июндаги 30-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморларда руҳий бузилишларни даволаш учун ишлаб чиқилган даволаш дастуридан фойдаланиш касалликнинг дастлабки босқичларида руҳий бузилишларни аниқлаш, уларни ўз вақтида даволаш имконини беради, бу эса ўз навбатида беморлардаги ижтимоий фаолиятни сақлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорликнинг таърифи тўлиқ давлат таъминотида бўлган касалхонада ҳар бир беморга тўланадиган харажатларни ҳисоблашга асосланади. Бир беморга мутлақ давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган шифохонанинг йиллик иқтисодий самарадорлиги кунига ётоқлар сонининг 50 % га қисқартириш ва касалликнинг эрта босқичларини даволашда касалхонадаги ўрин-кунларининг қисқариши натижасида йиллик иқтисодий тежаш 90 млн. сўмдан ортиқни ташкил этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморлардаги руҳий бузилишларни даволаш учун таклиф қилинган даволаш дастуридан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигининг устуворликни шифохона шароитидаги харажатларни тежаш (ўрин/кун) асосий касалликни даволаш сифатини яхшилашга ва касалхонага ётқизиш феноменини камайтиришга эришдик. Шундай қилиб, кунига 2439024 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин бўлди. Бу эса соғлиқни сақлаш муассасаларининг ярим йиллик ва бир йиллик иқтисодий харажатларини сезиларли даражада камайтирди.
учинчи илмий янгилик: орофарингеал соҳа раки сабабли жарроҳлик амалиёти ўтказган беморларда амалиёт ва ундан кейинги ҳолат билан боғлиқ психосоциал омилларнинг юқорилиги аффектив бузилишларга (депрессив эпизод ва рекуррент депрессия), жарроҳлик амалиёти ўтказмаган беморларда амалиёт билан боғлиқ бўлмаган психосаматозларсабабли невротик бузилишлар (фобик ҳавотирли бузилишлар, неврастения) аниқланган. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали 2023 йил 1 июндаги 106-Т-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали 2023 йил 1 июндаги 30-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: жарроҳлик амалиётини ўтказган беморларда аффектив бузилишларни аниқлангани уларни амалиётга тайёрлаш ва амалиётдан кейин беморларни одатий ҳаёт тарзига қайтариш учун олиб бориладиган психотерапевтик ёндашув турини аниқлаш ва қўллашга ёрдам берди. Бу эса барча психосоциал омилларни ўрганиш натижаларига асосланган бўлиб, айнан жарроҳлик амалиётини ўтказган беморларда аниқланган ижтимоий ажралганликни йўқотиш орқали улардаги депрессив бузилишлар камайишига эришилди. Бу эса ўз навбатида беморлардаги ҳаётга бўлган қизиқишни ортиши сабабли онкологик касаллик билан курашиш учун мотивацияни пайдо бўлиши ва уни ортишига олиб келди. Натижада асосий касалликни даволаш самарадорлиги ошди, беморлар онкологлар томонидан буюрилган вақтда, керакли муалажани олишга ҳаракат қилдилар. Вақтида олинган онкологик даво сабабли беморларнинг жамиятга қайтиши тезлашди ва стационарда даволаниш муддати қисқарди, метастазларни эрта аниқлаш орқали касалликни оғирлашиши, ногиронликни тез юзага келиши олди олинди. Хулоса: руҳий ўзгаришларни эрта аниқлаш, ишлаб чқилган даволаш дастуридан максимал даражада самарали фойдаланган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатиш моддий-техника базаси харажатларини камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун харажатлар онкологик шифохоналарнинг зиммасига тушадиган муҳим иқтисодий юкламани камайтириш ва иқтисодий самарадорликни 3314430 сўмга арзонлаштириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморлардаги ўсма локализацияси, руҳий бузилишлар ва шахс хусуситларига қаратилган давога ёндашув оптималлаштирилган,яъни юқорида санаб ўтилган омилларни ҳисобга олган ҳолда математик моделлаштириш орқали прогностик таҳлил қилиниб, ўсма локализациясига кўра руҳий бузилишларнинг кечиши ва ривожланиши ҳисобга олинган ҳолда даволаш режаси ишлаб чиқилди. Қашқадарё вилояти филиали 2023 йил 1 июндаги 106-Т-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали 2023 йил 1 июндаги 30-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижаларни прогностик таҳлил қилиш орқали руҳий бузилишларни эрта аниқлаш ва уларни назоратга олиш беморларни касаллик билан билан курашиш ва даволанишга бардош бериш қобилияти ошириб ҳаёт сифати кўрсатгичини яхшилайди. Самарали прогностик таҳлил нафақат умумий тиббий ҳаражатларни камайтиради, орофарингеал соҳа раки билан касалланган беморлардаги депрессия ва суиқасд ҳавфини олдини олиб, беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган зарур ёрдамни кўрсатиш имконини беради. Прогностик таҳлилга саосланган ҳолда реабилитасия дастурини ишлаб чиқиш эса даволашдан кейин беморларни жамиятга интеграсиялашувига ёрдам беради. Хулоса: Иқтисодий самара анъанавий тиббиёт муолажаларидан прогностик таҳлилни қўллаш ҳисобига 751540 сўмдан 1315195 сўмгача моддий-техника харажатларини камайишида намоён бўлди.