Максумов Надиржан Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан ишлаб чиқариш номи): “Давлат фуқаролик хизматида “Карера модели”нинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ”, 08.00.13-“Менежмент”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2105.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонов Қаландар Ходжаевич иқтисодиёт фанлари доктори, академик Болтабоев Махмуд Рустамович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бизнес олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат фуқаролик хизмати «Миллий карера модели»нинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ташкилотларида анъанавий кадрлар бўлимлари ўрнида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича замонавий таркибий тузилмалар фаолиятини йўлга қўйишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги асосланган;
давлат ташкилотларида кадрларни бошқариш билан боғлиқ трансаксион харажатларни давлат органлари инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини рақамлаштириш ва электрон платформага интеграциялаш орқали камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
давлат фуқаролик хизматида “устоз-шогирд” механизмини қўллашнинг меҳнат унумдорлигига таъсири сифат ва миқдорий мезонлар асосида баҳоланган ҳамда давлат хизматига янги қабул қилинган кадрга нисбатан ушбу механизмни бир марта қўллашнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги асосланган.
республика худудлари ва тармоқлари кесимида 2023-2030 йилларда давлат фуқаролик хизматига кирувчи иқтисодиёт тармоқларида олий маълумотли кадрларга бўладиган талабнинг прогноз параметрлари асосланиб, Миллий “Карера модели” электрон платформасида ваколатли давлат органлари ва олий таълим муассаса (ОТМ)лари ўртасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш модули схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
«Миллий карера модели»ни қўллаш тизимининг мантиқий-тузилмавий моделини ташкилий жиҳатдан ташкилий-бошқарув, функсионал-мантиқий, техник-технологик кўрсаткичларга кўра ҳамда иқтисодий жиҳатдан иқтисодий кўрсаткичларга кўра такомиллаштириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йилнинг 23-сентябридаги ПҚ-300-сон “Ўзбекистон-2030 стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-илова 17-бандини тайёрлашда фойдаланилган ҳамда РХХваДХА, Германиянинг Бавария давлат хизматчилари мактаби, Жанубий Кореянинг КИПА институти томонидан қўллаб-қувватланган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 02-04/1-1883-сон маълумотномаси).Натижада мазкур таклифнинг жорий қилиниши кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда тармоқлар кесимида республика ва ҳудудий даражадаги профессионал тайёрланган кадрлар захирасини шакллантиришга муайян даражада хизмат қилган;
«Миллий карера модели» рақобатбардошли бошқарувининг ташкилий-иқтисодий механизми Миллий «Карера модели» электрон платформасини комплекс бошқариш ва унинг рақобатбардошлигини амалга оширишга таъсирини кучайтириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг ташкилий-институционал тузилмасини оптималлаштириш, рақобат муҳити омилларини ҳисобга олувчи устувор тамойиллар, янги инновациялар, бошқарув функциялари, таълим хизмати рақобатбардошлигига кўра такомиллаштирилган (Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 02-04/1-1883-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Жиззах ва Фарғона ҳудудий филиаллари фаолиятининг бошқариш амалиётига жорий этилган. Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йилнинг 23- сентябридаги “Ўзбекистон-2030 стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли Қарорининг 4-илова 17-бандига киритилган. Натижада Жиззах ва Фарғона ҳудудий филиалларида электрон платформани жорий этиш натижасида бошқарув харажатлари 70%га камайган.
Вилоятлар кесимида 2023-2030-йилларда иқтисодиёт тармоқларида олий маълумотли кадрларга бўлган талабнинг прогноз параметрларига асосланиб, мазкур эҳтиёжни қондиришда давлат органлари тасарруфидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларини жалб этишга кўра ваколатли давлат органлари билан соҳа ва тармоқлар асосида келишиш ва тасдиқлаш схемаси асосланган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 13 декабрдаги 02-04/1-1883 - сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилнинг 23 сентябридаги “Ўзбекистон-2030 стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли қарорининг 4-илова 17-бандига киритилган. Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат фуқаролик хизматчиларини рақамли технологияларидан фойдаланган ҳолда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва унга тегишли Низом ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Платформанинг электрон модули орқали таклиф этилаётган схема ишга туширилди. Мазкур услуб жорий этилган Самарқанд вилоятида мутахассисларга бўлган эҳтиёж-6922 та, шулардан иқтисодиёт тармоқларида-2198 та, давлат хизматида 3009 тани ташкил этади;
Давлат фуқаролик хизматчилари билан боғлиқ харажатлар таркиби ва касбий компетенсияларни назорат қилиш тизими давлат хизматларини ривожлантириш харажатлари, давлат фуқаролик хизмати бошқарув ва касбий компетенсиялари, маънавий-аҳлоқий фазилатлар, устоз-шогирд, маълумотнома (объективка)ни баҳолаш кўрсаткичларига кўра такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 02-04/1-1883-сон маълумотномаси). Натижада, тизим орқали уларнинг касбий компетенсиясини ривожланишини онлайн мониторинг қилиш имконияти таъминланган.Ушбу тизимни қўллаш давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат унумдорлигини-2,6 фоизга, давлат хизмати органларини бошқарув самарадорлигини 2,5 бараварга ошириш имконини беради.