Матназаров Муродбек Махсудбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Урганч шаҳри урбанонимларининг антропосентрик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil 1258.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Қурбониязов Гулмирза Алламберганович, филология фанлари доктори, доцент; Худойберганов Равшан Юсупович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Урганч шаҳри урбанонимларининг антропосентрик тадқиқини амалга ошириш, урбанонимларнинг ўзбек тили ономастик сатҳида тутган лексик-семантик ўрнини белгилаш, урбанонимларни таснифлаш, тавсифлаш, социолингвистик, лингвокултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
урбанонимларнинг аффиксация, синтактик, ономастик конверсия усули сингари ҳосил бўлиш йўллари, антропосентрик таҳлил жараёнида аталиш мотивларига кўра анъанавий ва расмий мотивли турлари, муайян лисоний ва нолисоний усуллар, шахс номи, жой номи кабиларнинг урбанонимларга кўчиши билан богʻлиқ социолингвистик омиллари исботланган;
урбанонимларнинг антропосентрик таҳлили жараёнида турдош от ва бошқа туркумга оид сўзлар ёрдамида ҳосил бўлган урбанонимлар, атоқли отлар ёрдамида ҳосил бўлган урбанонимлар, содда ва қўшма таркибли урбанонимлар, индикаторли урбанонимлар сингари структур жиҳатига оид турлари мавжудлиги далилланган;
янги пайдо бўлган ёки қайта номланаётган обектларга ном танлаш, халқнинг тарихи, менталитети ҳамда орзу-умидларини акс эттирувчи юксак эстетик савиядаги урбанонимларни яратиш юзасидан номланаётган обектнинг кимга ёки нимага тегишлилиги, жойлашиш ўрни, нимага мўлжалланганлиги, қўйилаётган номнинг адабий тил қонуниятлари ва тилнинг эстетик вазифасига мувофиқ келиши исботланган;
Урганч шаҳридаги Хонатлас, Кўҳна қалъа, Дунё, Осиё, Аср, Қутлуғ қадам, Табассум, Авесто, Дийдор, Дурдона, Шуҳрат, Қалдирғоч каби урбанонимларнинг антропосентрик таҳлили орқали ёш авлодни она тилига ҳурмат, асрий қадриятларимизга садоқат, миллий урф-одатларимизга муҳаббат руҳида камол топтиришда номлар муҳим восита бўлиб хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Урганч шаҳри урбанонимларининг антропосентрик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
урбанонимлар билан боғлиқ терминлар тизимининг ички гуруҳлари обектларни номлаш турларига кўра маҳалла номлари, кўча номлари, ёʻллар, кўприклар, бозорлар ва замонавий савдо марказлари, боғ, парк, хиёбон каби дам олиш масканлари, музей ҳамда галереялар, сув ҳавзалари, аэропорт ва вокзаллар, шунингдек, корхона номлари сингари гуруҳларга ажратилган ҳолда очиб берилган хулосалардан ФЗ-2016-0914124453-рақамли “Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувининг тутган ўрни (мил.ав. ИИ – милодий ХИИ асрлар)” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-октябрдаги 01/10-2261 сон маълумотномаси). Натижада Урганч шаҳри урбанонимларининг пайдо бўлиш тарихи, номланиш тамойиллари, семантик гуруҳлари, типлари ҳақидаги фактик материаллар туркий ва суғдий тил топонимик бирликларининг тарихий-этимологик манбаларини тавсифлашга эришилган;
урбанонимларнинг аффиксация, синтактик, ономастик конверсия усули сингари ҳосил бўлиш йўллари, антропосентрик таҳлил жараёнида аталиш мотивларига кўра анъанавий ва расмий мотивли турлари, муайян лисоний ва нолисоний усуллар, шахс номи, жой номи кабиларнинг урбанонимларга кўчиши билан богʻлиқ социолингвистик омиллари исботлангани билан боғлиқ хулосалардан БВ-Атех-2018-(143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” давлат амалий гранти лойиҳаси доирасида “УзНутқ Синтезатор” компютер дастурини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-октябрдаги 01/10-2260-сон маълумотномаси). Натижада урбанонимларнинг лисоний мақоми, уларнинг топонимларнинг бошқа турлари орасида тутган ўрни, шаклланиш хусусиятлари, социолингвистик ва лингвокултурологик хусусиятлари тадқиқи хусусида чиқарилган хулоса ва талқинлар ҳозирги ўзбек ономастикаси, хусусан, урбанонимикаси учун муҳим зарурий, илмий маълумот бериши; урбанонимларни таҳлил қилишдаги илмий қарашлар таҳлил жараёнидаги ёндашувларни ривожлантиришига хизмат қилиши асосланган;
янги пайдо бўлган ёки қайта номланаётган обектларга ном танлаш, халқнинг тарихи, менталитети ҳамда орзу-умидларини акс эттирувчи юксак эстетик савиядаги урбанонимларни яратиш юзасидан номланаётган обектнинг кимга ёки нимага тегишлилиги, жойлашиш ўрни, нимага мўлжалланганлиги, қўйилаётган номнинг адабий тил қонуниятлари ва тилнинг эстетик вазифасига мувофиқ келиши ҳақидаги назарий қарашлар исботланганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази 2023-йил 25-октябрдаги 1018- сон маълумотномаси). Натижада, интерактив электрон платформа атоқли отларнинг тил тизимидаги ўрни, уларнинг асосий лисоний хусусиятларига оид маълумотлар билан бойишига эришилган;
Урганч шаҳридаги Хонатлас, Кўҳна қалъа, Дунё, Осиё, Аср, Қутлуғ қадам, Табассум, Авесто, Дийдор, Дурдона, Шуҳрат, Қалдирғоч каби урбанонимларнинг антропосентрик таҳлили орқали ёш авлодни она тилига ҳурмат, асрий қадриятларимизга садоқат, миллий урф-одатларимизга муҳаббат руҳида камол топтиришда номлар муҳим восита бўлиб хизмат қилиши асосланганига доир хулосалардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2023-йил 17-апрел куни эфирга узатилган “Тилимизни ўрганамиз” дастурида, 2023-йил 6-июн куни “Тил – миллат кўзгуси” радиоешиттиришида Урганч шаҳридаги урбанонимларнинг мотиватив маънолари, антропосентрик хусусиятлари юзасидан билдирилган назарий хулосалардан фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 31-октябрдаги 2023-31-10, 725-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурда урбанонимларнинг лингвокултурологик ва социолингвистик хусусиятлари кенгроқ очиб берилган.