Шарипов Полвон Рузматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Амарант ўсимлиги оқсиллари асосида биологик фаол пептидлар олиш технологиясини яратиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2469.
Илмий раҳбар: Хасанов Хасан Турсунович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети, Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент; Каршиев Толиб Овлаевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амарант ўсимлиги оқсиллари асосида биологик фаол пептидлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм шароитида амарант етиштириб, етиштирилган амарант механик, уруғининг физик-кимёвий, хавфсизлик кўрсаткичлари аниқланган;
амарант уруғидан сувда, тузли, спиртли эритмада эрувчи оқсиллар ажратиб, оқсилларнинг ферментатив кинетикаси Neytrase 0,8L ферменти глобулин оқсилига нисбатан энг юқори спецификликни намоён қилиши исботланган;
амарант уруғини протеаза (Neytrase 0,8L) ферменти билан гидролизлашда pH 6-7, ҳарорат 45-55 С мақбуллиги асосланган;
амарант уруғи оқсилларидан олинган молекуляр оғирлиги 7-16 кДа бўлган пептидлар (+)-катехинни оксидлаши бўйича юқори антиоксидантлик фаоллиги, Pseudomonas aeruginosa, Staphylococcus auerus, Bacillus subtilis бактерияларга нисбатан антимикроб хоссаси исботланган;
олинган пептидлар СанҚМ 0366-19 “Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги гигиеник нормативлари” ҳужжати 9.1-банди заҳарли элементлар миқдори бўйича мослиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Амарант уруғини ферментатив қайта ишлаш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
амарант уруғидан оқсил гидролизатлари ва патока маҳсулоти олиш технологояси «Standart sweet» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини вазирлиги»нинг 2024 йил 12 августидаги 05/06-02-654-сон малумотномаси). Натижада, Pseudomonas aeruginosa, Staphylococcus aureus, Bacillus subtilis микрооргонизмларига қарши антимикроб фаоллиги юқори оқсил гидролизатлари ва сифати ГОСТ 33917-2013 талабларига мос патока маҳсулоти ишлаб чиқариш имконини берган;
амарант уруғидан олинган оқсил гидролизатлари ва патока маҳсулоти қўшиб пиво олиш технологияси «Mehnat pivo» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини вазирлиги»нинг 2024 йил 12 августидаги 05/06-02-654-сон малумотномаси). Натижада, затор қандлаштирилган, сифати ГОСТ 31711-2012 талабларига мос пиво маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берган.