Нуралиева Озода Норбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз бадиий дискурсида диалогик нутқнинг прагмастилистик моҳияти”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3541.
Илмий раҳбар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юсупова Шоира Ботировна, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матн персонажлари диалогик нутқи воқеланишини таъминловчи омилларни прагмастилистик нуқтаи назардан аниқлаш ҳамда уларнинг лингвокултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матн таркибида воқеланган диалогик нутқнинг лингвофалсафий асосга эга онтологик ва бевосита нутқий фаолият жараёнида юзага келадиган ҳамда бадиий матнда акс топадиган гносеологик белгилари очиб берилган;
бадиий мулоқот жараёнидаги лисоний танлов тасвирланаётган олам манзараси, контекстга муқобил равишда бажарилишини ушбу танловнинг мулоқот вазияти талабини қондириши лозимлиги боис прагматик мослашув назарияси доирасида баҳолаш самараси белгиланган;
персонажлар нутқининг дискурсив тузилиши ва прагматик самарага эришишини таъминловчи омилларнинг бевосита коммуникатив мақсад ва мулоқот стратегияси, лисоний воситалар танлови билан боғлиқлигини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
лисоний бирликлар танлови тилнинг систем-структур ва семантик жиҳатлари билан биргаликда, турли мулоқот вазиятида содир бўладиган макон-замон муносабати мулоқот иштирокчиларининг руҳий-эмоционал ҳолати каби экстралингвистик ҳодисалар назоратида кечиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз бадиий матнларида воқеланган диалогик нутқ намуналарининг дискурсив ҳамда прагматик хусусиятларини таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
тадқиқотнинг бадиий мулоқот жараёнида лисоний танловнинг коммуникатив мақсадга мос равишда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида бажарилиши ҳақидаги хулосаларидан И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникцион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 9-сентябрдаги 381/02-сон маълумотномаси). Натижада, лисоний танлов тасвирланаётган олам манзараси, контекстга муқобил равишда бажарилишини прагматик мослашув назарияси доирасида ўрганишнинг самараси белгиланган;
тилни ўрганиш жараёнлари ва прагмастилистик таҳлил амаллари татбиқига доир тавсиялардан 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 9-сентябрдаги 384/02-рақамли маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини амалий ўрганишга йўналтирилган ўқув адабийтларининг янги вариантлари яратилган;
лисоний бирликлар танлови тилнинг систем-структур ва семантик жиҳатлари билан биргаликда, турли мулоқот вазиятида содир бўладиган макон–замон муносабати мулоқот иштирокчиларининг руҳий-эмоционал ҳолатига оид хулосаларидан Темпус Прожеcт 544161-ТЕМПУС-1-2013-1 УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 9-сентябрдаги 380/02-рақамли маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнини такомиллаштиришга оид халқаро лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек бадиий матнларида қайд этилган диалогик тузилмаларнинг чоғиштирма-прагматик таҳлили натижасида мўлжалга мос равишда фаоллашуви ҳақидаги хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Самарқанд” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-сентябрдаги 01.07/298-сон маълумотномаси). Натижада, томошабин ва тингловчиларни бугунги кунда хорижий тилларни ўрганиш ҳамда терминологик бирликларнинг шаклланиши, мулоқот матнида фаоллашув хусусиятлари билан таништириш амалиёти муайян даражада такомиллаштирилган.