Маматисмоилова Ханифа Хайитмирзаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Наманган қипчоқ шевалари маиший лексикасининг ареал-қиёсий тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil11555.
Илмий раҳбар: Дарвишов Иброҳим Ўрмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Ўткуржон Ҳосилжонович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Норбаева Шукуржон Хайитбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилояти қипчоқ шевалари ареали маиший лексикасини қиёсий-тарихий нуқтайи назардан ўрганиш, адабий тил билан муштарак ва ўзига хос фарқли жиҳатларни ҳамда уларни юзага чиқарувчи омил ва сабабларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилояти қипчоқ шева ареалларининг маиший лексикасига хос характерли фокус нуқталари, лексик ўзгачаликларнинг ҳудудий етник ва табиий географик хусусиятларига боғлиқлиги асосланган, лингвогеографик, лингвомаданий хусусиятлари асосланган;
тарихий-қийосий парадигмаларга таяниб туркий ва туркий бўлмаган халқларнинг миграцияси ва консолидацияси натижасидаги ижтимоий ҳодиса ва жарайонлар орқали маҳаллий тилларда вужудга келган ўзига хос лексик бирликларнинг лингвистик-семантик ҳамда шакл ва маъно муносабатлари Наманган қипчоқ шевалари зонасига хос лисоний белгилари тарихийлик нуқтайи назаридан аниқланган;
Наманган қипчоқ лаҳжали аҳоли вакилларининг етногенезиси, уруғ ва қабилаларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиши (миграция), бирлашиши (консолидация) жарайонлари тарихий воқеликлар натижаси еканлиги аниқланиб, аччиқ [аččих//аčиқ], балчиқ [балčих//балčиγ], бешик [беšиж://беšиг], бурчак [бüččаж//кунǯак//тüпčак], бўғиз [бўwиз], довул [дўwил//доwул//даул//давил], жийда [жигда//жийде//ǯигда] каби 500 га яқин қипчоқ шева ареалларида фаол қўлланувчи лексик бирликларнинг лисоний ифодалари фактик маълумотлар берувчи асос сифатида далилланган;
Наманган қипчоқ шевалари ареали маиший лексикасининг ўзаро бирлаштирувчи изолексемаларининг амал қилиш ареаллари, луғавий шакл ва маъно муносабатлари, диалектал евфемизм ва табулар, уларнинг етногенетик ҳамда етимологик асосларига кўра нутқий ифодалардаги фонетик-фонологик, енантиосемик (бир-бирига қарши сема, белги, ишора) фарқли қўлланишлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили топонимиясида конверсия ва трансонимизация тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Наманган вилояти қипчоқ шева ареалларининг маиший лексикасига хос характерли фокус нуқталари, лексик ўзгачаликларнинг ҳудудий етник ва табиий географик хусусиятларига боғлиқлиги асосланган, лингвогеографик, лингвомаданий хусусиятлари тавсифланган ўринлардан, хулоса ва тўхтамлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси”ни яратиш бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 1-июлдаги 04/1-1718-сон маълумотномаси). Натижада туркий ва туркий бўлмаган халқларнинг миграцияси ва консолидацияси натижасидаги ижтимоий ҳодиса ва жарайонлар орқали маҳаллий тилларда вужудга келган ўзига хос лексик бирликларнинг лингвистик-семантик хусусиятлари ҳақидаги фикрлар бойитилган;
тарихий-қийосий парадигмаларга таяниб туркий ва туркий бўлмаган халқларнинг миграцияси ва консолидацияси натижасидаги ижтимоий ҳодиса ва жарайонлар орқали маҳаллий тилларда вужудга келган ўзига хос лексик бирликларнинг лингвистик-семантик ҳамда шакл ва маъно муносабатлари бошқа лаҳжалар ва ўзбек адабий тилига нисбатан таққосланиб, Наманган қипчоқ шевалари зонасига хос етно ва лингвомаданий, прагматик, социолингвистик ва ментолингвистик белгилари аниқланган ўринлардан Ўзбекистон Песпубликаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИВ. Йошлар маънавиятини юксалтириш ва “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга ошириладиган ишларни ташкил етишда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 14-сентябрдаги 262-сон маълумотномаси). Натижада шевага хос сўзларнинг адабий тилнинг бойлиги, софлиги, аниқлиги, мантиқийлиги, тўғрилиги ва таъсирчанлигини оширишда муҳим асос бўлиб хизмат қилиши, тилимизнинг яшовчанлигини янада мустаҳкамлашга бевосита таъсир қилиш хусусиятлари назарий жиҳатдан асосланган;
Наманган қипчоқ лаҳжали аҳоли вакилларининг етногенезиси, уруғ ва қабилаларнинг миграция, консолидация жарайонлари тарихий воқеликлар натижаси еканлиги аниқланиб, аччиқ [аččих//аčиқ], балчиқ [балčих //балčиγ], бешик [беšиж://беšиг], бурчак [бüččаж//кунǯак//тüпčак], бўғиз [бўwиз], довул [дўwил//доwул//даул//давил], жийда [жигда//жийде//ǯигда] каби 500 га яқин қипчоқ шева ареалларида фаол қўлланувчи лексик биркикларнинг лисоний ифодалари фактик маълумотлар берувчи асос эканлиги далилланган илмий хулосаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий ешиттиришлар” муҳарририятининг “Ўзбекистон йошлари”, “Таълим ва тараққийот” дастурларини йоритишга оид ешиттиришларининг ссенарийсини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 13-сентябрдаги 04-36/1495-сон маълумотномаси). Натижада шевага хос барқарор бирикмаларнинг миллий-маданий, ижтимоий-тарихий илдизлари адабий ва бадиий тилнинг бошқа намуналари билан узвий алоқада еканлиги очиб берилган.