Нуралиев Фирдавс Неккадамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ип йигириш корхоналари ишчиларининг меҳнат шароитини гигиеник баҳолаш ва профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib2707.
Илмий раҳбар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб-касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ип йигириш корхонаси ишчиларининг меҳнат шароитларини гигиеник баҳолаш, касалланиш кўрсаткичлари ва организм резистентлигини таҳлил қилиш асосида профилактика чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ип йигириш корхонаси ишчилари учун III-синф 3-даражали хавфлилик тоифасига мансуб ва касбий касалликларнинг ривожланишига сабаби ҳисобланадиган ноқулай санитар-гигиеник иш шароитлари аникланган;
юкори даражали шовқин ва ёритилганликнинг етарли эмаслиги билан вегетатив-қон томир дистонияси, I босқичдаги гипертония касаллиги, астено-невротик синдром орасида (r=0,62-0,98), ноқулай микроиқлим кўрсаткичлари ва ҳавонинг чангланиши билан аллергик бронхит ва конъюнктивит орасида (r=0,62-0,88), ёритилганликнинг етарли эмаслиги билан кўз миопияси орасида (r=0,71) корреляцион боғлиқлик исботланган;
ип йигириш корхонаси ишчиларнинг организмнинг умумий резистенинглигининг пасайиши, патологик олди ва патологик ҳолатларнинг шаклланиши ва ривожланишининг асосий сабабларидан бири иммунологик кўрсаткичларнинг ишончли ўзгариши: лимфоцитлар миқдори 1,7 марта пасайиши, ядро-таёқчали нейтрофиллар 1,5 марта, моноцитлар, эозинофиллар ва базофиллар (МЭБ) 2,2 марта ошиши аниқланган;
касбий хавфларни аниқлаш, патология олди ва патологик ҳолатларни эрта ташхислаш, етакчи саноат омиллари ва организмнинг резистентлик даражасини ҳисобга олган ҳолда модернизация қилинган ип йигириш корхоналарида ишчилар ўртасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ ва касбий касалланишни камайтириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ип йигириш корхоналари ишчиларининг меҳнат шароитини гигиеник баҳолаш ва профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ип йигириш корхонаси ишчилари учун III-синф 3-даражали хавфлилик тоифасига мансуб ва касбий касалликларнинг ривожланишига сабаби ҳисобланадиган ноқулай санитар-гигиеник иш шароитлари аникланганлиги бўйича таклифлар Санитария, гигиена ва касб-касалликлари илмий-тадқиқот институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 23 октябрда 11-сон билан тасдиқланган «Ип йигириш корхонаси ишчилари организм резистентлигининг ҳужайравий ва гуморал омилларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Миробод тумани бўлими бўйича 20.11.2023 йилдаги 584-14-199-SЕS/2023-сон ҳамда Хоразм вилояти санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Хива тумани бўлими бўйича 15.11.2023 йилдаги 615-12-176-SЕS/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/80-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: организм иммун тизими параметрларидаги оғишларни кузатиб боришни таъминлайдиган доимий иммунологик мониторинг амбулатория шароитида ишчилар саломатлиги ҳолатини кузатишни таъминлаган ва уларда патология олди ҳамда патологик ҳолатлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: клиник-лаборатор текширувлар, тор ихтисосликлар шифокорлари консультатсияси саломатлик билан боғлиқ муаммолари бўлган ишчиларни даволаш ва реабилитация қилишнинг ҳожатини камайтириш, касбий ва касб билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ҳисобига корхона томонидан кўриладиган моддий зарар миқдори 12,5% га қисқариш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган;
иккинчи илмий янгилик: юкори даражали шовқин ва ёритилганликнинг етарли эмаслиги билан вегетатив-қон томир дистонияси, I босқичдаги гипертония касаллиги, астено-невротик синдром орасида (r=0,62-0,98), ноқулай микроиқлим кўрсаткичлари ва ҳавонинг чангланиши билан аллергик бронхит ва конъюнктивит орасида (r=0,62-0,88), ёритилганликнинг етарли эмаслиги билан кўз миопияси орасида (r=0,71) корреляцион боғлиқлик исботланганлиги бўйича таклифлар Санитария, гигиена ва касб-касалликлари илмий-тадқиқот институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 23 октябрда 11-сон билан тасдиқланган «Ип йигириш корхонаси ишчилари организм резистентлигининг ҳужайравий ва гуморал омилларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Миробод тумани бўлими бўйича 20.11.2023 йилдаги 584-14-199-SЕS/2023-сон ҳамда Хоразм вилояти санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Хива тумани бўлими бўйича 15.11.2023 йилдаги 615-12-176-SЕS/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/80-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: организм иммун тизими параметрларидаги оғишларни кузатиб боришни таъминлайдиган доимий иммунологик мониторинг амбулатория шароитида ишчилар саломатлиги ҳолатини кузатишни таъминлаган ва уларда патология олди ҳамда патологик ҳолатлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: клиник-лаборатор текширувлар, тор ихтисосликлар шифокорлари консультатсияси саломатлик билан боғлиқ муаммолари бўлган ишчиларни даволаш ва реабилитация қилишнинг ҳожатини камайтириш, касбий ва касб билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ҳисобига корхона томонидан кўриладиган моддий зарар миқдори 12,5% га қисқариш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган;
учунчи илмий янгилик: ип йигириш корхонаси ишчиларнинг организмнинг умумий резистенинглигининг пасайиши, патологик олди ва патологик ҳолатларнинг шаклланиши ва ривожланишининг асосий сабабларидан бири иммунологик кўрсаткичларнинг ишончли ўзгариши: лимфоцитлар миқдори 1,7 марта пасайиши, ядро-таёқчали нейтрофиллар 1,5 марта, моноцитлар, эозинофиллар ва базофиллар (МЭБ) 2,2 марта ошиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Санитария, гигиена ва касб-касалликлари илмий-тадқиқот институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 23 октябрда 11-сон билан тасдиқланган «Ип йигириш корхонаси ишчилари организм резистентлигининг ҳужайравий ва гуморал омилларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Миробод тумани бўлими бўйича 20.11.2023 йилдаги 584-14-199-SЕS/2023-сон ҳамда Хоразм вилояти санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Хива тумани бўлими бўйича 15.11.2023 йилдаги 615-12-176-SЕS/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/80-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: организм иммун тизими параметрларидаги оғишларни кузатиб боришни таъминлайдиган доимий иммунологик мониторинг амбулатория шароитида ишчилар саломатлиги ҳолатини кузатишни таъминлаган ва уларда патология олди ҳамда патологик ҳолатлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: клиник-лаборатор текширувлар, тор ихтисосликлар шифокорлари консультатсияси саломатлик билан боғлиқ муаммолари бўлган ишчиларни даволаш ва реабилитация қилишнинг ҳожатини камайтириш, касбий ва касб билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ҳисобига корхона томонидан кўриладиган моддий зарар миқдори 12,5% га қисқариш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: касбий хавфларни аниқлаш, патология олди ва патологик ҳолатларни эрта ташхислаш, етакчи саноат омиллари ва организмнинг резистентлик даражасини ҳисобга олган ҳолда модернизация қилинган ип йигириш корхоналарида ишчилар ўртасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ ва касбий касалланишни камайтириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Санитария, гигиена ва касб-касалликлари илмий-тадқиқот институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 23 октябрда 11-сон билан тасдиқланган «Ип йигириш корхонаси ишчилари организм резистентлигининг ҳужайравий ва гуморал омилларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Миробод тумани бўлими бўйича 20.11.2023 йилдаги 584-14-199-SЕS/2023-сон ҳамда Хоразм вилояти санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Хива тумани бўлими бўйича 15.11.2023 йилдаги 615-12-176-SЕS/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/80-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: организм иммун тизими параметрларидаги оғишларни кузатиб боришни таъминлайдиган доимий иммунологик мониторинг амбулатория шароитида ишчилар саломатлиги ҳолатини кузатишни таъминлаган ва уларда патология олди ҳамда патологик ҳолатлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: клиник-лаборатор текширувлар, тор ихтисосликлар шифокорлари консультатсияси саломатлик билан боғлиқ муаммолари бўлган ишчиларни даволаш ва реабилитация қилишнинг ҳожатини камайтириш, касбий ва касб билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ҳисобига корхона томонидан кўриладиган моддий зарар миқдори 12,5% га қисқариш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish