Салямова Феруза Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали буйрак касаллигида юрак қон-томир асоратлари хавф омилларини прогностик аҳамиятини баҳолаш”  14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Тib3302.
Илмий раҳбар: Сабиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Тib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори,  профессор; Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичи, режали гемодиализдаги ва буйрак трансплантацияси ўтказган беморларда, клиник патогенетик механизмларини ўрганиш асосида, юрак қон-томир тизими асоратларини хавф омилларини прогностик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, доимий кўрсатгичдаги диализ суюқлиги негизидаги гемодиализ олувчи ва буйрак трансплантацияси ўтказган беморларда лаборатор кўрсаткичлар ва электролитлар мувозанати юрак қон-томир тизими касалликларига сабаб бўлиши амалий асосланган;
сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи ва буйрак трансплантацияси ўтказган беморларда юрак морфофункционал холатининг юқори градацияли аритмиялар учраш сонига салбий таъсири аниқланган;
юрак қон-томир тизими касалликлари хавф омиллари артериал гипертензия, анемия, дислипидемияни сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи беморларда юрак қайта тузилишининг салбий тарафга ўзгариши, аксинча буйрак трансплантацияси ўтказган беморларда эса миокарднинг структур-функционал ремоделланишига ижобий таъсир динамикаси амалий исботланган;
сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, режали гемодиализ олувчи ва буйрак трансплантацияси ўтказган беморлар клиник холати, лаборатор кўрсаткичлар ва электролитлар мувозанати ва бошқа хавф омилларини хисобга олган холда юрак қон-томир тизимига таъсирини ўрганувчи шкала самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 июлъдаги 2-сонли йиғилисҳ баённомасига асосан:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, доимий кўрсаткичдаги диализ суюқлиги негизидаги гемодиализ олувчи ва буйрак трансплантацияси ўтказган беморларни клиник холатидаги ўзгаришларга   лаборатор кўрсаткичлар ва электролитлар мувозанати орасидаги тафовутлар сабабчи эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослашган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 2023 йил 16 октябрдаги №62 буйруқ асосида ва Тошкент вилояти куп тармоқли тиббиёт марказларида 2023 йил 19 октябрдаги 109-сонли буйруғи асосида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган текширувларда қондаги анемия кўрсаткичи, гиперкалиемия, гипомагниемия ва гиперхолестеринемия кўрсаткичлари буйрак трансплантацияси амалиётидан кейин меъёрий кўрсаткичлар билан тенглашганлиги орқали ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги буйрак трансплантацияси амалиётидан кейин беморлар антианемик, гиполипидемик ва электролитлар мувозанатини коррексияловчи дори воситаларни қабул қилишни тўхтатиш орқали ойига ўртаcча уч  юзминг сўм атрофида иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: буйрак трансплантациясидан сўнги даврда сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи гурухларга нисбатан беморларнинг хаёт сифати яхшиланганлиги анемия, электролитлар дисбаланси ва липидограммадаги тафовутлар нормаллаштиришга эришилди ва бир беморга ойига уч юз минг сўм тежаб қолинди.
иккинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи беморларнинг буйрак трансплантацияси ўтказган беморларга нисбатан юрак морфофункционал холатини  эхокардиографик ўзгаришларининг бемор ҳаётига хавф солувчи юқори градацияли аритмиялар учрашини ортиши, Холтер мониторинги орқали баҳолаш ва ўзаро тафовут аниқланиши исботланганлиги Республика ихтисослашган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 2023 йил 16 октябрдаги №62 буйруқ асосида ва Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2023 йил 19 октябрдаги 109-сонли буйруғи асосида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган текширувларда буйрак трансплантация амалиётидан кейин юрак структур холати секин асталикда нормал кўрсаткичларга яқинлашиши ва аритмия ва блокадалар учраш сонининг камайиши орқали ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги буйрак трансплантацияси амалиётидан кейин беморлар антианемик даво ва юрак абляцияси амалиётига мухтожлик сезмаслиги орқали икки юз минг сўмдан 25 миллион сўм атрофида иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: буйрак трансплантациясидан сўнги даврда сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи гурухларга нисбатан беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланганлиги юрак қайта тузилиши ва юқори градацияли аритмияларнинг учраш сонининг камайишига эришилди ва бир беморга агар антиаритмик дори воситаси қабул қилмаса ойига икки  юз минг сўм, абляция амалиётига мухтожлик йўқолиши натижасида йигирма беш миллион сўмгача тежаб қолинди.
учинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи ва буйрак трансплантацияси ўтказган беморларда миокарднинг структур-функционал ремоделланишига таъсир этувчи, юрак қон-томир тизими касалликлари хавф омиллари хисобланадиган артериал гипертензия, анемия, дислипидемияни миокарднинг структур-функционал ремоделланишига таъсир даражаси билан боғлиқлиқ эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослашган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 2023 йил 16 октябрдаги №62 буйруқ асосида ва Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2023 йил 19 октябрдаги 109-сонли буйруғи асосида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган текширувларда буйрак трансплантация амалиётидан кейин юрак қайта тузилиши секин асталикда меъёрий кўрсаткичларга яқинлашиши ва турғун гипертензия даражаси камайиши орқали ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги буйрак трансплантацияси амалиётидан кейин беморлар гипотензив давога мухтожлик сезмаслиги орқали икки юз минг сўм атрофида иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: буйрак трансплантациясидан сўнги даврда сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи гурухларга нисбатан беморларнинг турғун гипертензия даражаси камайишига эришилди ва бир беморга гипотензив дори воситаси қабул қилмаган холда ойига икки  юз минг сўм тежаб қолинди.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, режали гемодиализ олувчи ва буйрак трансплантацияси ўтказган беморлар клиник холати, лаборатор кўрсаткичлар ва электролитлар мувозанати бузилиши ва бошқа хавф омилларини хисобга олган холда юрак қон-томир тизимига таъсирини ўрганувчи шкала кўриб чиқилиши исботланганлиги Республика ихтисослашган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 2023 йил 16 октябрдаги №62 буйруқ асосида ва Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2023 йил 19 октябрдаги 109-сонли буйруғи асосида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган текширувларда буйрак трансплантация амалиётидан кейин лаборатор ва инструментал текширув натижалари орасидаги фарқ, юрак қайта тузилиши секин асталикда меъёрий кўрсаткичларга яқинлашиши, юқори градацияли аритмияларнинг камайиши ва турғун гипертензия даражаси камайиши орқали ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги буйрак трансплантацияси амалиётидан кейин беморлар антианемик, антиаритмик, гипотензив давога мухтожлик сезмаслиги ва гемодиализ амалиётидан воз кечиш орқали бир кишига йиллик бир юз эллик миллион сўм атрофида иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: бир маротабалик гемодиализ сеанси тиббиёт ходимлари меҳнати билан  ўртача 700 минг сўм дейилганида йилига 180 маротаба гемодиализ сеансига ўртача 126 млн сўм давлат ажратади. Буйрак реципиентлари иммуносупрессив даво ўртача 20-25млн сўмга баҳоланади. Йиллик бир киши учун иқтисодий самарадорлик 90-100 млн сўмга баҳоланмоқда. Буйрак трансплантасиясидан сўнги даврда сурункали буйрак касаллиги 3-4 босқичдаги, дастурли гемодиализ олувчи гурухларга нисбатан беморларнинг лаборатор кўрсаткиcҳлари меъёрлашувига, юрак қайта тузилиши регрессияси, юқори градацияли аритмия хавфи камайиши, қон босимининг меъёрлашувига ва гемодиализ сеансларига мухтожлик сезмаслик орқали ҳаёт сифати яхшиланиши бир беморга йилига бир юз эллик миллион сўм тежаб қолинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Сурункали буйрак касаллигида юрак қон-томир асоратлари хавф омилларини прогностик аҳамиятини баҳолаш” услубий тавсияномаси Тошкент давлат стоматология институти экспертлар кенгашининг 29.09.23 й.да 04-п/74-сон билан тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома нефрология ва кардиология клиник амалиётида сурункали буйрак касаллигининг турли босқичларида юрак қон-томир касалликлари асоратларини барвақт аниқлаштириш имконини берган. “Сурункали буйрак касаллигининг турли босқичларида бўлган беморларда миокардни ремоделланиши ҳамда уни белгиловчи омиллар” услубий тавсияномаси экспертлар кенгашининг 29.09.23 й.да 04-п/73-сон билан тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома нефрология ва кардиология клиник амалиётида сурункали буйрак касаллигининг турли босқичларида юракнинг қайта тузилиши ва унинг салбий оқибатларини эртароқ баҳоратлаш имконини берган. “Сурункали буйрак касаллигида юрак қон-томир асоратлари хавф омилларини прогностик аҳамиятини баҳолаш” услубий тавсияномаси Тошкент давлат стоматология институти экспертлар кенгашининг 29.09.23 й.да 04-п/74-сон билан тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома клиник амалиётида Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2023 йил 19 октябрдаги 109-сонли буйруғи асосида амалиётга тадбиқ этилган. Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали буйрак касаллигининг турли босқичларининг клиник кечиши ва уни юрак қон-томир тизими қайта тузилиши ва асоратларининг ривожланишини секинлаштириш имконини берган. Хулоса: тадқиқот натижасида сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларга буйрак кўчириб ўтказилиши билан уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, юрак ремоделланишини секинлаштириш ҳамда юракка боғлиқ асоратлар авж олишини олдини олиш орқали ўлим кўрсаткичини пасайтириш оқибатида уларнинг яшовчанлигини ортиши кузатилди. Бу тадқиқот даврида реципиентларда трансплантант буйрак функциясини яхши сақланганлиги, ҳаёт сифатинии ижобий томонга силжиганлиги ҳамда юрак ремоделланиши кўрсаткичларини ва унинг дисфункциясини салбий томонга ўзгармаганлиги билан намоён бўлиши туфайли юзага келадиган асоратлар сонини пасайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.

Yangiliklarga obuna bo‘lish