Мавлянова Нозима Тохиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда бронх-ўпка касалликларида антибактериал дори воситалар билан даволашни оптималлаштириш клиник-иқтисодий ёндашуви”, 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2489.
Илмий раҳбар: Агзамова Назифа Валиевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Пулатова Наргиза Ихсановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 5 ёшгача бўлган бронх-ўпка касалликлар билан шифохонада даволанаётган болаларда антибактериал препаратларни қўллашнинг оқилоналигини ўрганиш ва микробиологик кўринишларни аниқлаш, антибиотикларга резистентлилигини олдини олиш мақсадида уларда пневмококкларни назофаренгеал ташиш ҳамда серотипик спектрини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк марта 3 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларда бронх-ўпка касалликларни даволашда қўлланиладиган антибактериал препаратларнинг клиник-иқтисодий таҳлили асосланган;
3 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларда бронх-ўпка касалликларни даволашда аниқланган асосий микроорганизмлар бўйича антибиограммалар тузилиб, уларнинг сезгирлиги ва антибактериал препаратларга чидамлилиги аниқланган;
илк марта пневмококка қарши эмланган касал болалар популяциясида айланиб юрувчи S. pneumoniae нинг устун серотиплари орасидан (1, 2, 3, 5, 6АВ, 7AF, 9AV, 9LN, 11AD, 12AF 44/46, 14, 15AF, 16AF, 18AF, 19A, 19F, 22AF, 23A, 23F, 33AF/37) 22AF штамми ажратилган бўлиб, уларнинг антибактериал препаратларга сезгирлиги аниқланган;
илк марта пневмококка қарши эмланган соғлом болалар популяциясида айланиб юрувчи S. pneumoniae нинг устун серотиплари орасидан (2, 3, 5, 6АВ, 7AF, 9AV, 9LN, 11AD, 12AF 44/46, 14, 15AF, 16AF, 17AF, 18AF, 19A, 19F, 22AF, 23A, 23F, 33AF/37) 17 AF штамми ажратилган бўлиб, уларнинг антибактериал препаратларга сезгирлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 08 июлдаги №02/28-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: 3 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларда бронх-ўпка касалликларни даволашда қўлланиладиган антибактериал препаратлар (АВC ва сонли) таҳлили натижасида 3 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларда бронх-ўпка касалликларини даволашда қўлланиладиган антибактериал препаратлардан оқилона фойдаланишни оптималлаштиришига сабаб бўлиши исботланганлиги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 19 январдаги 83-сон ва Тошкент тиббиёт академияси клиник фармакология кафедраси 2024 йил 26 февралдаги 02742-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган таҳлилларга мувофиқ 5 ёшгача бўлган болаларда бронх-ўпка касалликларни даволашда антибактериал препаратларни қўллашни тўғри баҳолаш, дориларни буюришда хатолар сонини камайтиришга имкон берган, бу эса дори-дармонларни даволашни оптималлаштиришга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 5 ёшгача бўлган болаларда брон-ўпка касалликларни даволашда таҳлиллардан фойдаланиш даволаш курси учун ҳар бир бемор болага 40 758 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: 5 ёшгача бўлган болаларда бронх-ўпка касалликларни даволашда таҳлиллардан фойдаланиш антибактериал препаратларни қўллашни тўғри баҳолаш, дориларни буюришда хатолар сонини камайтиришга ва даволаш курси учун ҳар бир бемор болага 40 758 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: 3 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларда бронх-ўпка касалликларни даволашда қўлланиладиган антибиотикларни пул харажатлари бўйича клиник-иқтисодий (АВC ва сонли) таҳлилини ўтказиш натижасида, танланган ва ишлатиладиган дори воситаларини харажатларни аниқлаш Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 19 январдаги 83-сон ва Тошкент тиббиёт академияси клиник фармакология кафедраси 2024 йил 26 февралдаги 02742-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш, беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва болаларда юқори самарали бўлган замонавий дори воситаларидан фойдаланиш асосида танланган нозологиялар бўйича фармакотерапия болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва ногиронликни камайтиришга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: микроорганизмларнинг антибактериал препаратларга сезгирлигига қараб ўз вақтида эрта монанд даволаш тамойили даволаш курси учун ҳар бир болага 76 067 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: болаларнинг бронх-ўпка касалликларини даволашда антибактериал препаратларни қўллаш билан боғлиқ пул харажатлари бўйича таҳлиллар ўтказилганда даволаш курси учун ҳар бир болага 76 067 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: бронх-ўпка касалликлар билан даволанган беморларнинг бактериологик таҳлилларини ўрганишда айланиб юрувчи патогенларнинг антибиотикларга ўртача сезгирлиги аниқланди. Микроорганизмларнинг, хусусан, 3 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг антибиотикларга сезгирлигини эрта аниқлаш, даволаш учун эмпирик бошланғич терапияни танлаш, ҳар бир тиббиёт муассасаси учун антибиотиклар жадвалини тузиш Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 19 январдаги 83-сон ва Тошкент тиббиёт академияси клиник фармакология кафедраси 2024 йил 26 февралдаги 02742-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: антибиограммаларни тузиш касалликнинг асоратлари сонининг кўпайиши ва ривожланишининг олдини олишга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 5 ёшгача бўлган болаларда пневмококк этиологияли бронх-ўпка касалликларни даволашда антибактериал терапияни танлаш бўйича ишлаб чиқилган электрон дастур ва таклиф этилаётган тактика бир беморни ташхисга мувофиқ даволаш курси учун бюджет маблағларини 62 767 сўм (цефтриаксон) бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигига қараб ўз вақтида эрта оптимал даволаш тактикаси даволаш курси учун ҳар бир болага 62 767 сўм сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: бронх-ўпка касалликлар билан даволанган болаларни назофаренгеал S.pneumoniae ташилиши учун текширишда айланма штаммларнинг антибиотикларга ўртача сезгирлиги аниқланди. Рационал антибиотик терапияни танлаш, хусусан, пневмококк этиологияси бўлган 3 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларда, сезгирлигига қараб, чидамли штаммларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиши Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 19 январдаги 83-сон ва Тошкент тиббиёт академияси клиник фармакология кафедраси 2024 йил 26 февралдаги 02742-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сезувчанлиги паст бўлган антибиотикларни эрта аниқлаш чидамли штаммлар сонининг кўпайиши ва касалликнинг асоратлари ривожланишининг олдини олишга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пневмококк касалликларида антибиотик танлаш бўйича ишлаб чиқилган дастурда резистент штаммларнинг пайдо бўлиш сони камайишини олдини олади, бу касаллик давомийлигини ва даволаниш харажатларини камайтиришга имкон берган. Хулоса: ишлаб чиқилган “5 ёшгача бўлган болаларда пневмококк пневмонияни даволашда антибактериал препаратларни танлаш усулини ишлаб чиқиш” электрон дастур асосида даволаш курси учун ҳар бир болага касаллик давомийлигини, антибиотикларга қаршиликнинг ўсиш суръатларини камайтириш, болалар ўртасида касалланиш ва даволаниш харажатларини камайтиришга имкон берган.