Махфуз Ахмадининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оценка интенсивности переформирования дна горных водохранилищ» (на примере водохранилищ Афганистана), 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1./PhD/T4531
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, “Гидротехника ва муҳандислик конструкциялари” кафедраси профессори, т.ф.д. Янгиев Асрор Абдихамидович (05.09.06); Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти, “Электр энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси мудири, т.ф.д. профессор, Шакиров Бахтияр Махмудович (05.09.06);
Етакчи ташкилот Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тоғ сув омборлари тубининг қайта шаклланиш жадаллигини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўп йиллик эксплуатацияни ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги гидрографик ҳолатини баҳолаш асосида Наглу сув омборининг батиметрик харитаси ишлаб чиқилган;
тоғ сув омбори косаси тубининг қайта шаклланиши чўкинди концентрацияси ва чўкиндининг гранулометрик таркибини ҳисобга олган ҳолда баҳоланган;
сув омбори ҳавзасида чўкинди чўкиши ва уларнинг умумий узоқ муддатли чўкинди ўтказиши билан боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, сув омборининг фойдаланиш давридаги чўкинди сиғимини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
RUSLE усулидан фойдаланиб, Кобул дарёси ҳавзасида сув эрозиясини баҳолаш асосида сув ҳавзалари учун эрозия қийматлари ва сув омборининг лойқаланиши ўртасидаги боғлиқлик олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғли сув омборларининг лойқаланиши бўйича тадқиқотлар натижаларига кўра:
гидрологик маълумотлар етарли бўлмаган ва барқарор мониторинг тизими мавжуд эмас шароитда сув омборлари косасидаги ўзгаришларни амалий мониторинг қилиш ва ўрганиш усуллари Кобул вилояти Энергетика ва сув хўжалиги бошқармасига қарашли Наглу сув омборида жорий этилган (Афғонистон Энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги №1-сонли маълумотномаси). Натижада сув омборининг батиметрик харитаси тузилиб, унинг морфометрик кўрсаткичларига аниқлик киритиш имконияти яратилган.
сув омборининг ишлаш давридаги чўкинди сиғимини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган услуб Кобул вилояти Энергетика ва сув ресурслари бошқармасига қарашли Наглу сув омборида жорий қилинган (Афғонистон Энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги №1-сонли маълумотномаси). Натижада сув омборидаги лойқаланиш ҳажми ва сув омборидан қуйи ҳовузга оқизилган чўкинди миқдори асосланган.
RUSLE модели ёрдамида Кобул дарёси ҳавзасида сув эрозиясини баҳолаш амалга оширилди, эрозия ва чўкиндиларни камайтириш усуллари Кобул вилояти Саруби туманининг сув ресурслари бошқармасида жорий этилган. (Афғонистон Энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги №1-сонли маълумотномаси). Натижада Наглу сув омборининг фойдали ҳажми ва фойдали қувватини 30 фоизга ошириш имконияти яратилган.