Мурадов Бахром Акрамжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чарм-пойабзал корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.03–Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.PhD/Iqt9.
Илмий раҳбар: Маҳмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Маманазаров Ойбек Шомуродович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноати корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш юзасидан хомашё – якуний тайёр маҳсулот принципи асосида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш кластери таклиф қилинган;
чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғида маҳсулот ассортиментини кенгайтириш асосида экспорт ҳажмини кескин ошириш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг истиқболдаги прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
чарм хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон пойабзал ҳамда чарм-атторлик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
чарм-пойабзал махсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида рентабеллик даражасининг пасайишига йўл қўймаслик асосида соф фойда миқдорининг ошишини таъминлайдиган шарт-шароитлар асослаб берилган;
чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида дебитор қарздорликнинг ошишига йўл қўймаслик ва мавжуд товар захираларининг жорий активлар ҳажмидаги паст ва барқарор салмоғини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чарм-пойабзал корхоналарида маҳсулотлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш юзасидан хомашё – якуний тайёр маҳсулот принципи асосида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш кластери бўйича асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3693-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 8 майдаги 03/1-1541-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида чарм-пойабзал корхоналарини тўлиқ қувват билан ишлашига ҳамда сифатли, арзон ва рақобатбардош чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эришилган;
чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғини маҳсулот ассортименти структурасини такомиллаштириш, экспорт ҳажмини кескин ошириш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг истиқболдаги прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3693-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 8 майдаги 03/1-1541-сон маълумотномаси). Прогноз параметрлари асосида “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо корхоналарнинг 2022 йилгача бўлган даврда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
чарм хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон пойабзал ҳамда чарм-атторлик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Ўзчармсаноати” уюшмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3693-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 8 майдаги 03/1-1541-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзчармсаноати” уюшмаси ташкилий тузилмасида 5 та янги бўлим ташкил қилинган;
чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида рентабеллик даражасининг пасайишига йўл қўймаслик асосида соф фойда миқдорининг ошишини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар “Ўзчармсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2018 йил 11 сентябрдаги ФБ-2/1622-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга татбиқ қилиш натижасида «Ўзбекчармсаноат» уюшмасига аъзо “Orient-Technology” МЧЖнинг рентабеллик кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 33,5 фоизга ошган;
чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида дебитор қарздорликнинг ошишига йўл қўймаслик ва мавжуд товар захираларининг жорий активлар ҳажмидаги паст ва барқарор салмоғини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар “Ўзчармсаноат” уюшмаси фаолияти амалиётига жорий этилган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2018 йил 11 сентябрдаги ФБ-2/1622-сон маълумотномаси). Жорий этилган ишланмалар асосида “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги “NAFIS - CHARM” МЧЖда маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушум ҳажми 1261 млн. сўмга ошган.