Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Зарина Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш материаллари саноатида сифат менежментини жорий этиш самарадорлиги”, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2022.1.PhD/Iqt2044.
Илмий раҳбари: Маманазаров Ойбек Шомуродович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хасанов Тохир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда сифат менежментини ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «сифат менежменти тизими» тушунчасининг иқтисодий мазмуни қурилиш материаллари саноатидаги ҳудудий ресурслар тақсимотидан фойдаланиш орқали ўзаро уйғунлаштирилган «сифат пирамидаси» таркибига кирувчи асосий хусусиятларни сифатга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатиши жиҳатидан гуруҳлаш орқали такомиллаштирилган;
«Қизилқумцемент» АЖ фаолиятида сифат менежментини жорий этиш самарадорлигини меҳнатни муҳофаза қилиш (Мм=0,5), ижтимоий жавобгарлик (Иж=0,15), атроф-муҳитни бошқариш (Аб=0,15) ва ахборот хавфсизлиги (Ах=0,2) талабларини белгилайдиган стандартлар ўртасидаги нисбатни ўрнатиш орқали ошириш асосланган;
«Қизилқумцемент» АЖ фаолиятини стратегик ривожлантириш иқтисодий механизмнинг таянч таркибий қисмлари халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат тизимларини жорий этиш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, истеъмолчиларни сифатли ва экологик хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаш имконини берувчи сифат менежментини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
«Қизилқумцемент» АЖ фаолиятида сифат менежменти тизими ва ИСО стандартларини жорий қилиш орқали цемент ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ривожланиш шароитида қурилиш материаллари саноатида сифат менежментини жорий этиш самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра «сифат менежменти тизими» тушунчасининг иқтисодий мазмуни қурилиш материаллари саноатидаги ҳудудий ресурслар тақсимотидан фойдаланиш орқали ўзаро уйғунлаштирилган «сифат пирамидаси» таркибига кирувчи асосий хусусиятларни сифатга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатиши жиҳатидан гуруҳлаш орқали такомиллаштиришга оид услубий материаллардан қурилиш саноатининг илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда республиканинг хом ашё салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги қурилиш материаллари ва улардан фойдаланиш технологияларини такомиллаштиришда фойлдаланилган. («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2023 йил 12 октябрдаги 05/15-2073-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари саноатида маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этишда сифат менежментидан фойдаланилган ва  илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини диверсификация қилиш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш имкони яратилган;
«Қизилқумцемент» АЖ фаолиятида сифат менежментини жорий этиш самарадорлигини меҳнатни муҳофаза қилиш (Мм=0,5), ижтимоий жавобгарлик (Иж=0,15), атроф-муҳитни бошқариш (Аб=0,15) ва ахборот хавфсизлиги (Ах=0,2) талабларини белгилайдиган стандартлар ўртасидаги нисбатни ўрнатиш орқали ошириш таклифи «Қизилқумцемент» АЖ амалиётига жорий қилинган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2023 йил 12 октябрдаги 05/15-2073-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мазкур корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини 5%га ошириш имкони яратилган;
«Қизилқумцемент» АЖ фаолиятини стратегик ривожлантириш иқтисодий механизмнинг таянч таркибий қисмлари халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат тизимларини жорий этиш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, истеъмолчиларни сифатли ва экологик хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаш имконини берувчи сифат менежментини жорий этиш асосида такомиллаштириш таклифи «Қизилқумцемент» АЖ амалиётига жорий қилинган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2023 йил 12 октябрдаги 05/15-2073-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида ишчи кучи самарадорлиги 9%га ортганлиги илмий жиҳатдан асосланган;
«Қизилқумцемент» АЖ фаолиятида сифат менежменти тизими ва ИСО стандартларини жорий қилиш орқали цемент ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари «Қизилқумцемент» АЖ амалиётига жорий қилинган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2023 йил 12 октябрдаги 05/15-2073-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз натижаларига кўра  2028 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг 2022 йилга нисбатан ўсиш суръати 2,07%ни ташкил этиши илмий асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish