Ҳожиев Расулбек Бойназар ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда креативлик хусусиятларини шакллантиришда оила ва таълим муассасаси ҳамкорлигининг ижтимоий-фалсафий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fal1007
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила гендер” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01 (бир марталик кенгаш)
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор Алиев Бекдавлат Бегалиевич, фалсафа фанлари доктори, доцент Бекмуратова Гулшода Хаитовна
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда креативлик хусусиятларини ривожлантиришда оила ва таълим муассасалари ҳамкорлигини фалсафий жиҳатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда креативлик хусусиятларининг шаклланиб бориш даражаси фаоллик, ўз-ўзини намоён этиш, инноваторлик, зиёлилик, ижодий фикрлаш, эвристик ҳаракат (изланиш, топиш) ҳамда ижодкорлик-яратувчанлик жиҳатларини шахсда таркиб топтиришда уникал-функсионал хусусиятлар билан ўзаро алоқадорликда ривожланиши прагматизм тамойили асосида очиб берилган;
ёшларни замонавий билимлар олишга йўналтириш, дунёқараши, билим ва тафаккурини ривожлантириш ҳамда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий соҳаларда креатив фаоллигини оширишда улардаги креативлик хусусиятларини намоён этиш шакллари илмий-амалий компонентларга таяниши фалсафий қонуниятлар асосида аниқланган;
креативлик хусусиятларини шаклланиш усулларининг иерархик равишда ёшларда такомиллашуви “оила ва таълим муассасалари ҳамкорлиги – фаоллик ҳамда ҳаракатлар генерацияси (билим олиш, малака ва кўникма ҳосил қилиш, тажрибага эга бўлиш)” консептида очиб берилган;
ёшларда креативлик хусусиятларини шакллантиришда Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг тажрибавий ҳамда конструктив хусусиятларидаги миллий менталитетга, ижтимоий-маънавий мезонларга мос келадиган, замонавий технологияларни тез ўзлаштириш ва инноваторлик хусусиятлари каби ментал феноменлари шаклланаётгани исботланган.
IV.Натижаларининг жорий қилинганлиги. Ёшларда креативлик хусусиятларини шакллантиришда оила ва таълим муассасаси ҳамкорлигини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш асосида:
ёшларда креативлик хусусиятларининг шаклланиб бориш даражаси фаоллик, ўз-ўзини намоён этиш, инноваторлик, зиёлилик, ижодий фикрлаш, эвристик ҳаракат (изланиш, топиш) ҳамда ижодкорлик-яратувчанлик жиҳатларини шахсда таркиб топтиришда уникал-функсионал хусусиятлар билан ўзаро алоқадорликда ривожланиши прагматизм тамойили асосида очиб берилганлигига оид амалий таклиф ва хулосалардан “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг ЖБҲЛ-102-сонли “Оилада болалар ижодкорлигини тарбиялашнинг ўзига хослиги” мавзусидаги (2022-2023-йил) лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 12-февралдаги 01-09/1808-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш асосида ёшларда креатив тафаккурни ривожлантириш орқали услубий материалларни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
ёшларни замонавий билимлар олишга йўналтириш, дунёқараши, билим ва тафаккурини ривожлантириш ҳамда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий соҳаларда креатив фаоллигини оширишда улардаги креативлик хусусиятларини намоён этиш шакллари илмий-амалий компонентларга таяниши фалсафий қонуниятлар асосида аниқланганлигига доир илмий хулосалардан “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг ЖБҲЛ-102-сонли “Оилада болалар ижодкорлигини тарбиялашнинг ўзига хослиги” мавзусидаги (2022-2023-йил) лойиҳасида фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 12-февралдаги 01-09/1808-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг креативлигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва улар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилишга хизмат қилган;
креативлик хусусиятларини шаклланиш усулларининг иерархик равишда ёшларда такомиллашуви “оила ва таълим муассасалари ҳамкорлиги – фаоллик ҳамда ҳаракатлар генерацияси (билим олиш, малака ва кўникма ҳосил қилиш, тажрибага эга бўлиш)” консептида очиб берилганлиги бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-87-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022-2026-йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023-йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасининг” 109.1-бандининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 27-февралдаги 2-13-21-706-сонли далолатномаси). Натижада ёшларнинг креативлигини ривожлантиришда оила ва таълим муассасаси ҳамкорлиги механизмлари такомиллаштирилган;
ёшларда креативлик хусусиятларини шакллантиришда Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг тажрибавий ҳамда конструктив хусусиятларидаги миллий менталитетга, ижтимоий-маънавий мезонларга мос келадиган, замонавий технологияларни тез ўзлаштириш ва инноваторлик хусусиятлари каби ментал феноменлари шаклланаётгани исботланганлиги борасидаги таҳлилий маълумотларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон тарихи телеканалида эфирга узатилган “Этно” кўрсатувининг 2024-йил биринчи ярмидага сонлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 15-июлдаги 06-28-843-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда креативлик хусусиятларини ривожлантириш борасида халқаро тажрибани ўрганиш орқали телекўрсатувни мазмунан бойитишга хизмат қилган.