Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалолиддинов Мамиржон Махмуджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат секторида ички аудит тизимини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2795.
Илмий раҳбар: Абдиева Наргиза Шухратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари капиталини самарали бошқариш ва баҳолаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
вазирлик ва идораларда ички аудит хизмати фаолияти обективлигини таъминлашда мустақиллик, холислик, қонунийлик, малакалик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш принципларига риоя қилиш зарурлиги асосланган;
ички аудит хизмати фаолияти сифатини таъминлаш мақсадида, ички аудит фаолиятининг самарадорлигини ички ва ташқи баҳолаш таклиф этилган;
вазирлик ва идоралар ички аудит хизмати иш натижаларини ягона тартибда акс эттирувчи(тизимлаштирувчи) ҳисобот шакли ишлаб чиқиш таклиф этилган;
вазирлик ва идораларда ички аудит хизмати фаолиятини халқаро принциплар асосида ташкил этиш мақсадида, уларнинг ташкилий мустақиллигини белгилаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат секторида ички аудит тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ички аудит хизмати фаолиятининг тамойилларини белгилаш бўйича таклифи “Ички аудит миллий стандартлари”ни (рўйхат рақами 3394, 2022-йил 24-октябр) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 3-февралдаги 03/8-00365-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида вазирлик ва идораларда ички аудитнинг иш сифатини таъминлаб берувчи мустақиллик, холислик, қонунийлик, малакалилик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш сингари асосий тамойиллар белгиланган;
Ички аудит хизмати фаолиятининг сифатини таъминланишини белгилаш бўйича таклифи “Ички аудит миллий стандартлари”ни (рўйхат рақами 3394, 2022-йил 24-октябр) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 3-февралдаги 03/8-00365-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши ички аудит хизматлари фаолиятининг самарадорлиги ошириш мақсадида ички ва ташқи баҳолаш орқали ички аудит хизмати фаолиятини сифатини таъминлаш имконини берган;
Ички аудит тадбири натижаларини ҳисобот шаклида расмийлаштириш бўйича таклифи “Ички аудит миллий стандартлари”ни (рўйхат рақами 3394, 2022-йил 24-октябр) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 3-февралдаги 03/8-00365-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши вазирлик ва идоралар ички аудит хизматларининг ички аудит тадбирлари натижаларини тизимлаштириш, расмийлаштиришнинг ягона тартибини жорий этиш мақсадида ички аудит тадбири натижаларини ҳисобот шаклида расмийлаштириш имконини берган;
Вазирлик ва идоралар ички аудит хизматларининг ташкилий мустақиллигини белгилаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 1-августдаги “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 416-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 3-февралдаги 03/8-00365-сон маълумотномаси) Мазкур таклифнинг жорий этилиши вазирлик ва идораларда ички аудитни тўлақонли ва самарали амалга ошириш, унинг вазирлик ва идоралардаги ролини ошириш, бевосита биринчи раҳбарга бўйсинувини белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish