Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуродов Азизбек Анарқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қизилолмасой олтин сақловчи маъданлари таркибий қисмини ўрганиш ва ундан фойдали компонентларни ажратиб олиш технологиясини тадқиқ қилиш», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т2809.
Илмий раҳбар: Самадов Алишер Усманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Улуғбек Абдурасулович, техника фанлари доктори, профессор; Хужақулов Нурмурод Ботирович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилолмасой олтин сақловчи маъданлари таркибий қисмини аниқлаш ва ундан фойдали компонентларни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қизилолмасой маъданли майдонининг Шимоли-Ғарбий ҳудуди маъданининг моддий таркибини тадқиқ қилиш натижасида мис эритиш заводи учун олтин сақловчи кварцли флюс хомашёси сифатида фойдаланилиши аниқланган;
маъданни гравитация усулида бойитишнинг энг мақбули Кнелсон консентраторида бойитиш эканлиги ва юқори самарадорликка эришишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
маъданни флотация усулида бойитиш натижалари асосида БКК реагенти ўрнига БК-305 реагентини қўллаб юқори самарадорликка эришиш мумкинлиги аниқланган;
Қизилолмасой маъданли майдонининг Шимоли-Ғарбий ҳудуди олтин сақловчи маъданларидан олтин ва кумушни ажратиб олиш учун гравитация ва флотация усулларини биргаликда қўллаб қайта ишлашнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қизилолмасой олтин сақловчи маъданлари таркибий қисмини тадқиқ қилиш ва ундан фойдали компонентларни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Қизилолмасой маъданли майдонининг Шимоли-Ғарбий ҳудуди олтин сақловчи маъданларини комбинациялашган бойитиш усулларини қўллаб қайта ишлашнинг оптимал технологияси “Олмалиқ КМК” Ажда амалиётга жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 4 январдаги СЛ-006/1-сонли маʼлумотномаси). Натижада, олтиннинг бойитмага ажралиш кўрсаткичини 93,72%га ва кумушникини 91,59%га етказиш имконини берган;
Қизилолмасой маъданли майдонининг Шимоли-Ғарбий ҳудуди олтин сақловчи маъданларини мис эритиш заводида олтин сақловчи кварцли флюс хомашёси сифатида фойдаланиш учун “Олмалиқ КМК” АЖда амалиётга жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 4 январдаги СЛ-006/1-сонли маʼлумотномаси). Натижада, ушбу маъданнинг 86,3% қисми “конвертерный” ва 12,6% қисми “отражательный” синфига мувофиқ 1-навли хомашё сифатида фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish