Норқулов Беҳзод Эшмирзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзани енгил ювилувчан дарёларда оқимнинг беқарор харакатини ҳисоблаш усулларини илмий ва экспериментал такомиллаштириш”, 05.09.07 - “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/T576
Илмий маслахатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Базаров Дилшод Раимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, катта илмий ходими, т.ф.д. профессор, Хўжаев Исматулла Қушаевич (05.09.07), Ирригация ва сув муаммолари институти, катта илмий ходими, т.ф.д., профессор Махмудов Эрназар Жумаевич (05.09.07), Қарши мухандислик ва иқтисодиёт институти, “Гидравлика ва гидротехника иншоотлари” кафедраси мудири, т.ф.д. профессор Эшев Собир Саматович (05.09.07).
Етакчи ташкилот - Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзани енгил ювилувчан дарёларда оқимнинг беқарор харакатини ҳисоблаш усулларини назарий ва экспериментал такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
икки ўлчамли дифференциал тенгламалар асосида сув оқими харакатини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқиш орқали тўғонсиз сув олиш иншоотига сув олишни яхшилаш усуллари такомиллаштирилган;
назарий ва экспериментал тадқиқотлар асосида тўғонсиз сув олувчи каналига чўкиндилар киришини камайтиришни гидравлик схемаларини асослаш орқали оқимни йўналтирувчи пионер хандакни янги конструктив элементлари таклиф этилган;
ўзани енгил ювилувчан дарёлардан тўғонсиз сув олишда оқимнинг беқарор харакатини ҳисоблаш усуллари такомиллаштириш орқали лойқа оқизиқларнинг тақсимланиши ва йўналишини башорат қилиш дастури яратилган;
тўғонсиз сув олиш каналига оқимни йўналтирувчи иншоотларни жойлашиш ўрнини гидравлик схемалари сонли тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган;
тўғонсиз сув олиш иншоотининг пастки бъефида оқим тезликларининг тақсимланишини ва йўналишини башорат қилиш дастури орқали ўзан жараёнларини башорат қилиш технологияси ишлаб чиқилган;
гидравлик ва дала тадқиқотлари асосида кам сувли даврларда дарёдан тўғонсиз сув олиш соҳасида оқимнинг дарё тубининг шакли ва ўзан жараёнлари билан боғликлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўғонсиз сув олишда ўзан жараёнлари жадаллигини баҳолаш ва иншоотнинг эксплуатацион шароитини яхшилашда илмий ва экспериментал такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тўғонсиз сув олиш ҳудудида сув оқимининг ҳаракатини ифодаловчи икки ўлчамли такомиллаштирилган математик модели Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Карши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги 03/37-2603 -сонли маълумотномаси). Натижада сув оқими ва ўзан туби оқизиқлари орасидаги боғланиш қонуниятлари ва тўғонсиз сув олиш иншооти соҳасида ўзандаги жараёнлар характерини аниқлаш имкони яратилган.
сув олиш каналига оқимни йўналтирувчи пионер хандақнинг конструктив элементлари каналга чўкиндиларнинг киришини инобатга олган гидравлик схемалари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Карши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги 03/37-2603 -сонли маълумотномаси). Натижада тўғонсиз сув олишда ўзан жараёнлари ўзгаришини олди олинган ва оқимни сув олиш каналига йўналтириш орқали эксплутацион самарадорликни 12 фоизга яхшилаш имкони яратилган.
дарёдан тўғонсиз сув олиш иншооти соҳасида вақтга боғлиқ равишда оқим тезликларини юза майдон бўйича тақсимланишини ва оқимнинг лойқалигини ўзгаришини инобатга олган ҳолда оқим йўналишини башорат қилиш дастури Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Карши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги 03/37-2603 -сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастур ёрдамида оқим тезликларининг юза майдон бўйича тақсимланиши ва лойқа оқизиқлар йўналишинги башорат қилиш, дарёдан тўғонсиз сув олишда иншоот иш режимининг таъсири натижасида содир бўладиган ўзан жараёнларини олдини олиш имконияти яратилган.
сонли тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган гидравлик схемалари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги 03/37-2603 -сонли маълумотномаси). Натижада гидравлик схемаларини қўллаш асосида ўзанни тозалаш ишлари самарадорлиги ортиб, йилнинг сув кам бўлган даврларида оқимни сув олиш каналига йўналтириш имконияти яратилди.
гидравлик ва дала тадқиқотлари асосида кам сувли даврларда дарёдан тўғонсиз сув олиш соҳасида оқимнинг дарё тубининг шакли ва ўзан жараёнлари билан боғликлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Карши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги 03/37-2603 -сонли маълумотномаси). Натижада кафолатни сув олишни таъминлаш учун сув олиш жойига энг яхши оқим ёндашувини ишлаб чиқиш имконияти яратилган.