Ҳабибуллаев Маъруфжон Одилжон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашнинг маънавий-маърифий омиллари: ижтимоий-фалсафий таҳлил” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal872
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмоилов Темур Исломович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
Расмий оппонентлар: Маматов Мамаджан Ахмаджанович  фалсафа фанлари доктори, профессор; Маматов Обидхон Ваққосович фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашнинг ижтимоий-маънавий омилларини аниқлаш ҳамда ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда коррупсиявий муносабатларни шакллантирувчи салбий ижтимоий феноменларга нисбатан муросасиз сенсорни фаоллаштириш, ижтимоий ҳаётдаги ноаниқ ўзгаришлар ва манфаатлар тўқнашувларни олдини олишга олиб келиши орқали кишиларда адолат ва тенглик тамойилларини идрок этиш кўникмасини такомиллаштириши далилланган;
кишиларда коррупсияни идрок этиш кўникмасини шакллантириш ҳуқуқий жавобгарлик ва ижтимоий муросасиз муҳитни юзага келтирувчи ижтимоий фаол шахс позициясини ҳосил қилиши сабабли жамиятни ташкил этувчи субектлар ўртасидаги социал катаклизмлар (бўҳронлар)ни оқилона ҳал этишга олиб келиши асосланган;  
таълим тизимида коррупсияга қарши курашнинг ижтимоий таъсир этувчи, регулятив (назорат қилувчи), интеграторлик (бирлаштирувчи), легитимлик (қонунлаштирувчи) функсияларининг шаҳсий ва ассоциатив кўринишларини институционал ривожлантириш орқали коррипсияга қарши курашга доир атрибутив категориялар (ижтимоий  назорат ва жамоавий бирдамлик) жамиятдаги ижтимоий жараёнлар трансформациясига интенсив ижобий таъсир этиши асосланган;
коррупсияга қарши комплаенс фаолиятнинг институционал салоҳиятини  ошириш, жамиятда ижтимоий ишончни шакллантириши, шахсда статик (мавжуд қонунлар) ҳамда динамик (жамиятнинг ривожланиши қонунлари) қонунларга нисбатан ахлоқий масъулиятни юксалтириши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятда коррупсия таҳдидининг олдини олишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
жамиятда коррупсиявий муносабатларни шакллантирувчи салбий ижтимоий феноменларга нисбатан муросасиз сенсорни фаоллаштириш, кишиларда коррупсияни идрок этиш кўникмасини шакллантиришда халқимизнинг ахлоқий-маънавий қадриятлари акс эттирилган меʼёр ва тамойиллар асосида коррупсияга қарши курашиш бўйича  давлат ва жамият бошқаруви сиёсатини кенг жамоатчилик онгига трансформациялашнинг рақамли ва ошкораликка асосланган мезони ҳамда тарғибот-ташвиқот ва таълим-тарбия тизими фаолиятига янада кўпроқ эътибор қаратишга доир таклиф ва хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 9-банди “Янги ўзбекистон - халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 27-июндаги 239-сонли далолатномаси). Натижада, мамлакатимизда коррупсияга қарши курашда маънавий-маърифий соҳа тарғиботчилари учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга ҳамда ижтимоий ҳаётдаги ноаниқ ўзгаришлар ва манфаатлар тўқнашувларни олдини олишга олиб келувчи адолат ва тенглик тамойилларини идрок этиш кўникмасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
кишиларда коррупсияни идрок этиш кўникмасини шакллантириш ҳуқуқий жавобгарлик ва ижтимоий муросасиз муҳитни юзага келтирувчи ижтимоий фаол шахс позициясини ҳосил қилиш, фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назорати, тартибга солиш чора кўриш сингари функсионал механизмларининг услубий, методологик, амалий жиҳатларини янада такомиллаштирига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 24-июндаги 04/11-3947-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг жамиятда коррупсияга қарши курашнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий маърифий омилларини тизимлаштиришга доир қарашларининг методологик асосларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
таълим тизимида коррупсияга қарши курашнинг ижтимоий таъсир этувчи, регулятив (назорат қилувчи), интеграторлик (бирлаштирувчи), легитимлик (қонунлаштирувчи) функсияларининг шаҳсий ва ассоциатив кўринишларини институционал ривожлантиришга оид хулоса ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 9-банди “Янги ўзбекистон - халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази хузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил  27-июндаги 239-сонли далолатномаси). Натижада, коррипсияга қарши курашга доир атрибутив категориялар (ижтимоий  назорат ва жамоавий бирдамлик) жамиятдаги ижтимоий жараёнлар трансформациясига интенсив ижобий таъсир этишини асослашга ҳамда мамлакатимизда коррупсияга қарши курашда маънавий-маърифий соҳа тарғиботчилари учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
коррупсияга қарши комплаенс фаолиятнинг институционал салоҳиятини  ошириш, жамиятда ижтимоий ишончни шакллантириши, шахсда статик (мавжуд қонунлар) ҳамда динамик (жамиятнинг ривожланиши қонунлари) қонунларга нисбатан ахлоқий масʼулиятни юксалтиришга оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан мунтазам эфирга узатилаётган маърифий “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 27-октйбрдаги 02-36-1605-сон маълумотномаси). Натижада, коррупсияга қарши курашда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, ижтимоий муносабатларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали жамиятда ижтимоий фаол шахс позициясини риивожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish