Дияров Ғолибжон Қучқоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экиш муддатлари ҳамда минерал ўғит меъёрларининг кунжут (Sesamum L.)нинг ўсиши, ривожланиши ва уруғ ҳосилдорлигига таъсири (Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Qx1206
Илмий раҳбар: Ризаев Шухрат Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий−тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Ёрматова Дилором Ёрматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мўминов Абдували акбаралиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот иститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кунжутнинг ўсиши, ривожланиши ва уруғ ҳосилдорлиги ҳамда сифат кўрсаткичларига экиш муддатлари ва ўсув даврида минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларининг таъсирини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида кунжутнинг “Қора шахзода” навидан юқори ва сифатли уруғ ҳосили етиштириш агротехнологияси такомиллаштирилган;
кунжут уруғларини мақбул экиш муддати 5-10 май этиб, минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёри эса N120P90K60 кг/га этиб белгилаш юқори самара бериши илмий ва амалий жиҳамдан асосланган;
кунжут уруғларини 5-10 май муддатида экиш уруғларнинг дала унувчанлигига ижобий таъсир этиб, униб чиқиш даражаси 13 кунда 96,1-97,1 фоизни ташкил этиши исботланган;
кунжут уруғларини 5-10 май муддатида экиб, ўсув даврида минерал ўғитларнинг N120P90K60 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш, уруғларни 15-20 апрел ҳамда 15-20 май муддатларида экиб, ўсув даврида минерал ўғитларнинг N120P90K60 кг/га меъёрлари билан озиқлантиришга нисбатан ишлаб чиқариш харажатлари 15-20 фоизгача камайиб, уруғ ҳосилдорлиги 10-12 фоизгача ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида кунжутнинг “Қора шахзода” навидан юқори ва сифатли уруғ ҳосили етиштиришда уруғларни мақбул экиш муддатлари ва ўсув даврида минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун “Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида кунжут етиштириш” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 25.01.2024 йилдаги №06/22-21-08/55-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда кластер, деҳқон ва фермер хўжаликларида кунжутдан юқори ва сифатли уруғ ҳосили етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Кунжутнинг “Қора шахзода” нави уруғларини 5-10 май муддатида экиб, ўсув даврида минерал ўғитларнинг N120P90K60 кг/га меъёрларини қўллаш технологияси Пастдарғом тумани “Сафар” фермер хўжалигида 2,3 гектар, “Дамир пахта даласи” фермер хўжалигида 6,5 гектар, “Тонг” фермер хўжалигида 5,2 гектар, “Бахтиёр Шомуродович ТШБ” фермер хўжалигида 6,0 гектар, “Омонқулов Шерзод пахта даласи” фермер хўжалигида 3,0 гектар, Иштихон тумани “Умиров Нияздулло” фермер хўжалигида 2,0 гектар, “Омонбой Фармонов” фермер хўжалигида 3,2 гектар, Пайариқ тумани “Машхур чапорошли даласи” фермер хўжалигида 14,3 гектар, “Қорақолпоқ нурли даласи” фермер хўжалигида 8,7 гектар, “Неъматов Камронбек даласи” фермер хўжалигида 4,3 гектар, жами 55,5 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 25.01.2024 йилдаги №06/22-21-08/55-сонли маълумотномаси). Натижада кунжут уруғларини 25-30 апрел ҳамда 15-20 май муддатларида экилиб, ўсув даврида минерал ўғитларнинг N150P105K75 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилган майдонларга нисбатан юқори самарадорликка эришилган;
Кунжутнинг “Қора шахзода” нави уруғларини 5-10 май муддатида экиб, ўсув даврида минерал ўғитларнинг N120P90K60 кг/га меъёрларини қўллаш технологияси Пастдарғом, Иштихон, Пайариқ туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 25.01.2024 йилдаги №06/22-21-08/55-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали гектаридан 13,7-14,4 центнер уруғ ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 108,7-114,3 фоизга кўтаришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish